Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Масҳнинг вақти боби

Хузайма ибн Собитдан ривоят қилинади:
“Набий с.а.в:
“Маҳсига масҳ тортиш мусофир учун уч кун, муқим учун бир куну бир кечадир”, дедилар”.
Абу Довуд айтади: “Бу ҳадисни Мансур ибн ал-Муътамир Иброҳийм ат-Таймийдан унинг исноди билан ривоят қилиб, унда:
 “Агар яна зиёда қилишни сўраганимизда, зиёда қилар эдилар”, дейди”.

Убай ибн Иморадан ривоят қилинади. Яҳё ибн Айюб шундай деди:
“Убай ибн Имора Расулуллоҳ с.а.в) билан бирга икки қиблада намоз ўқиган эди. У шундай деди:
“Эй Аллоҳнинг Расули! Икки маҳсимга масҳ тортайми?” Расулуллоҳ с.а.в:
“Ҳа”, дедилар.
“Бир кунми?” деди.
“Бир кун”, дедилар.
“Икки кунми?” деди.
“Икки кун”, дедилар.
“Уч кунми?”- деди.
“Ҳа, хоҳлаганинча”, дедилар.
Абу Довуд шундай деди: “Бу ҳадисни ибн Абу Марям ал-Мисрий Яҳё ибн Айюбдан, у Абдураҳмон ибн Разиндан, у Муҳаммад ибн Язид ибн Абу Зиёддан, у Убода ибн Нусайдан, у эса Убай ибн Иморадан ривоят қилиб, унда шундай деди:
“Ҳатто еттигача етди. Расулуллоҳ с.а.в) шундай дедилар:
“Ҳа, сенга зоҳир бўлганича (яъни хоҳлаган муддатингча масҳ) тортавер”.
Абу Довуд шундай деди: “Бу ҳадиснинг исноди тўғрисида ихтилоф қилинган. У кучли эмасдир. Ибн Абу Марям ва Яҳё ибн Исҳоқ ас-Сайлаҳийнийнинг Яҳё ибн Айюбдан ривоят қилишган иснодида ҳам ихтилоф қилишган”. 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио