Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Икки маҳсига масҳ тортиш боби

Урва ибн Муғийра ибн Шўъба дадаси Муғийрадан эшитганини хабар беради. Муғийра шундай дейди:
“Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам йўлдан бурилдилар. Мен Табук ғазотида бомдоддан олдин у киши билан бирга эдим. Бас, мен ҳам бурилдим. Набий соллалоҳу алайҳи васалламтуяларини чўктириб, қазои ҳожатга чиқдилар. Сўнгра келдилар. Қўлларига идишдан сув қуйиб бердим. Икки кафтларини ювиб, сўнгра юзларини ювдилар. Кейин енгларини шимардилар. Жуббаларининг икки енги тор келди. Икки қўлларини киргизиб, жуббанинг остидан чиқардилар. Икки қўлни тирсагигача (қўшиб) ювдилар ва бошларига масҳ тортдилар. Сўнг маҳсиларига масҳ қилдилар. Кейин туяга миниб, йўлга юзландик. Юриб, ҳатто инсонларни намозда топдик. Улар Абдураҳмон ибн Авфни олдинга чиқаришган, у киши намоз вақти бўлганидан уларга намозни ўқиб бераётган эди. Биз уларга етганимизда Абдураҳмон ибн Авфни бомдод намозининг биринчи ракатини ўқиб бўлган эди.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам мусулмонлар билан бирга сафга турдилар. Абдураҳмон ибн Авфнинг орқасида иккинчи ракатни ўқидилар. Сўнгра Абдураҳмон ибн Авф салом берди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламэса (қолган) намозларига турдилар. Мусулмонлар қўрқувга тушиб, тасбеҳни кўпайтиришди. Чунки улар намозда Набий соллалоҳу алайҳи васаллам салодан ўтиб кетишган эди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам салом бергач, уларга қараб:
“Батаҳқиқ тўғри қилдинглар”, ёки “Батаҳқиқ яхши қилдинглар”, дедилар”.

Муғийра ибн Шўъбадан ривоят қилинади:
“Албатта Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилиб, бошларининг олдига масҳ тортардилар”. Муғийра: “Салланинг устига масҳ тортадилар”ни зикр қилди.
(Мусаддад Мўътамирдан ривоят қилган ҳадисда) шундай деди: “Отамдан (у - Сулаймон ат-Таймий) эшитдим. У Бакр ибн Абдуллоҳдан ҳадисни айтиб берган. (Бакр ибн Абдуллоҳ) Ҳасандан, у ибн Муғийра ибн Шўъбадан, у Муғийрадан бу ҳадисни айтиб берган:
“Албатта Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам икки маҳсиларига, бошларининг олдига ва саллаларига масҳ тортар эдилар”.
Бакр айтади: “Мен бу ҳадисни ибн Муғийранинг ўзидан эшитганман”.

Урва ибн Муғийра ибн Шўъба дадасидан ривоят қилиб, зикр қилади. Дадаси шундай дейди:
“Биз Расулуллоҳ с.а.в) билан сафарда бирга бирга эдик. Менда теридан қилинган кичик идиш бор эди. У зот с.а.в) ҳожатлари учун чиқдилар. Сўнгра қайтганларида мен идиш билан у кишига йўлиқдим. Бас у зот с.а.вга сув қуйдим. Икки кафтлари ва юзларини ювдилар.  Кейин  икки тирсакларини чиқармоқчи бўлдилар. Устиларида жундан бўлган, енги тор Рум жуббаларидан бири бор эди. Унинг икки енги тор келди. Тирсакларидан енгларини ечиб, уларни жуббанинг этагидан чиқардилар. Сўнгра мен маҳсиларини ечмоқ учун эгилдим. Шунда менга:
“Маҳсиларни қўйявер! Мен қадамларимни уларга пок ҳолда киргизганман”, дедилар-да, уларга масҳ тортдилар.
(Ийсо ибн Юнус айтади): “Дадам (Юнус ибн Исҳоқ) шундай деди: “Шаъбий: “Мен учун Урва дадасига гувоҳлик берди, дадаси эса Расулуллоҳ с.а.вга гувоҳлик берди”.  

Муғийра ибн Шўъба:
“Расулуллоҳ с.а.в) (кишилардан) ортда қолдилар”, деб, ушбу қиссани зикр қилди.
“Инсонларнинг олдига келдик. Абдураҳмон ибн Авф улар билан бомдод намозини ўқиётган эди. У Набий с.а.вни кўргач, орқага чекинмоқчи бўлди. Пайғамбаримиз с.а.в) уни давом эттирмоқлигига имо қилдилар”. Муғийра ибн Шўъба айтади:
“Мен ва Набий с.а.в) унинг орқасида бир ракатни ўқидик. Абдураҳмон ибн Авф салом бергач, Набий с.а.в) собиқ ракатни ўқидилар ва унга ҳеч нарса зиёда қилмадилар”.
Абу Довуд айтади: “Абу Саъид ал-Худрий, ибн Зубайр ва ибн Умар розияллоҳу анҳумлар: “Ким намоздан тоқликни топса, унга икки саҳв саждаси вожиб бўлади”, дейишган.  

Абу Абдуллоҳ Абу Абдураҳмон Асламийдан ривоят  қилади. У Абдураҳмон ибн Авфни Билолдан Расулуллоҳ с.а.в) таҳоратлари тўғрисида сўраганликларига гувоҳ бўлди. Билол розияллоҳу анҳу шундай деди:
“У зот с.а.в) қазои ҳожатга чиқар эдилар. Мен сув олиб борардим. Таҳорат қилиб, саллаларига ва маҳсиларига масҳ тортадилар”. 
Абу Довуд айтади: “У Абу Абдуллоҳ  Бани Тайм ибн Мурранинг мавлосидир”.
 
Абу Зуръа ибн Умар ибн Жарирдан ривоят қилинади:
“Жарир бавлдан сўнг таҳорат қилди-да, икки махсисига масҳ тортди ва:
“Мени масҳ тортмоқлигимдан нима ман қилади, ваҳоланки мен Расулуллоҳ с.а.внинг масҳ тортганларини кўрганман”, деди.
Шунда унга (эътироз қилиб):
“Бу Моида сурасининг нозил бўлишидан олдин эди”, дейишди. У:
“Мен Моида сураси нузулидан кейин мусулмон бўлганман”, деди”.

Ибн Бурайда дадасдан ривоят қилади:
“Нажжоший Расулуллоҳ с.а.вга икки қора нақшсиз маҳси ҳадя қилди. Уларни кийиб, сўнгра таҳорат қилдилар ва масҳ тортдилар”.
Мусаддад Далҳам ибн Солиҳдан ривоят қилиб айтди. Абу Довуд айтади: “Бу ҳадисни ривоятида Басра аҳли ёлғиз бўлди”.

Муғийра ибн Шўъбадан ривоят қилинади:
“Росулуллоҳ с.а.в) икки маҳсиларига масҳ тортдилар. Мен:
“Эй Аллоҳнинг Расули! Эсингиздан чиқдими?” дедим.
“Балки, Роббим мени шунга буюрганлиги сенинг эсингдан чиқди!” дедилар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио