Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Жавробга масҳ тортиш боби

Муғийра ибн Шўъбадан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилдилар ва икки жавробларига ҳамда ковушларига масҳ тортдилар”.

(Ушбу ҳадисдаги “жавроб” нима эканлигини уламоларимиз узоқ таҳлил ва баён қилганлар.
“Жавроб” сўзи асли “кавроб” бўлиб, араб тилига бошқа тилдан кириб қолган экан.
“Қомусул Муҳийт” ва “Лисонул Араб” номли энг мўътамад луғат китобларда айтилишича, “жавроб” кишининг оёқларига ўраладиган нарса экан. Буни машҳур уламолардан Тийбий ва Шавконийлар ҳам тасдиқлашган.
Шавконий: “Маҳси юмшоқ ошланган теридан қилинади, чориқ унинг устидан кийилади, “жавроб” эса чориқдан ҳам катта бўлади», деганлар.
Ибн Арабий, Айний ва бошқа уламолар “жавроб” жундан тўқилган бўлиб, ўта совуқ ўлка одамлари кияди”, деганлар.
У руслардаги “пийма” номли оёқ кийимига ўхшаш нарсадир.
“Жавроб” ҳақида уламоларнинг гаплари турличалиги, у оёқ кийимининг ҳар юртда ҳар хил бўлишидандир. Бунга “дўппи” деб аталган бош кийим турли юртларда турлича экани мисол бўла олади.
Абдурраззоқ ривоят қилишларича, Абу Масъуд ал-Ансорий жавроби ва ковушига масҳ тортар экан.
Нима бўлганда ҳам ҳамма масҳ муддатида юриб туришга, сув, лой каби турли нарсаларни оёққа ўтмаслигига молик бўлиши кераклигига иттифоқ қилган.
Ҳозирги пайтда баъзи араб юртларида юпқа латтадан бўлган замонавий пайпоқлар “жавроб” дейилади. Баъзи бир одамлар ана шу “жавроб” ҳадисда зикр қилинган “жавроб” деб, унга ҳам масҳ тортса бўлади, деб фатво бермоқдалар. Бу мутлақо нотўғридир. Ким бу гапни эшитса, асло қабул қилмаслиги керак. Агар олдин билмай қабул қилса, энди ундан қайтиб, пайпоққа масҳ тортмаслиги керак. Ҳадис ва Ҳаёт, Поклик китоби.)

Абу Довуд шундай деди: “Бу ҳадис Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ҳам ривоят қилинган бўлиб, унда:
“Набий с.а.в) жавробларига масҳ тортардилар”, дейилган ва бу ҳадис муттасил ҳам ҳамда, кучли ҳам эмасдир”.
Абу Довуд шундай деди: “Алий ибн Абу Толиб, ибн Масъуд, Барро ибн Озиб, Анас ибн Молик, Абу Умома, Саҳл ибн Саъд ва Амр ибн Ҳурайслар жавробларига масҳ тортишган. Мана шу Умар ибн Хаттоб ва ибн Аббосдан ҳам ривоят қилинган”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио