Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳоратларининг сифати боби

Ато ибн Язид ал-Лайсий Усмон розияллоҳу анҳунинг озод қилган қуллари Ҳумрон розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. У киши шундай деди:
“Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуни таҳорат қилганини кўрдим. Икки қўлига уч бор сув қуйиб, уларни ювди. Сўнгра мазмаза қилди ва бурнига сув олиб қоқди. Кейин юзини уч марта ювди. Ўнг қўлини тирсагигача (қўшиб) уч марта ювди. Сўнгра чапини ҳам ҳудди шундай ювди. Кейин бошига масҳ тортди. Сўнгра ўнг оёғини уч марта ювди. Кейин чап оёғини ҳам ҳудди шундай ювди. Сўнгра:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шу таҳоратим каби таҳорат қилганларини кўрдим”, деди. Кейин:
“Ким шу таҳоратим каби таҳорат олса, сўнг икки ракат намоз ўқисаю, унда кўнглидан бирор нарсани ўтказмаса, Аллоҳ унинг ўтган гуноҳларини кечиради”, деди”.

Абу Салама ибн Абудураҳмон, менга Ҳумрон айтиб берди, деди. Ҳумрон:
“Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуни таҳорат қилганини кўрдим”, деб, Абу Салама ибн Абудураҳмон юқоридагига ўхшаш ҳадисни зикр қилди. Унда мазмаза (оғизга сув олиб чайқаш) билан истиншоқни (бурунга сув олиб тозалаш) зикр қилмади. Бу ривоятда:
“Бошига уч марта масҳ тортди, сўнгра икки оёғини уч марта ювди. Кейин:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳудди шундай таҳорат қилганларини кўрдим”ни келтирди.
Усмон розияллоҳу анҳу:
“Ким бундан камроқ таҳорат қилса, унга кифоя қилади”, дедилар”. (Ато ибн Язид ал-Лайсий ривоятидагидек Абу Салама ибн Абудураҳмон бу ривоятда)  намознинг ишини зикр қилмади.

Ибн Абу Мулайкадан таҳорат ҳақида сўралди. У: “Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан таҳорат тўғрисида сўралганини кўрдим”, деди.
“У сув чақиртирди. Унга таҳорат идишда (сув) келтирилди.  Идишни ўнг қўлига энгаштирди. Сўнгра сувга қўлини солди. Уч марта мазмаза (оғизга сув олиб тозалаш) қилди. Уч марта бурнига сув олиб тозалади ва юзини уч марта ювди. Кейин ўнг қўлини уч марта ювди ва чап қўлини ҳам уч марта ювди. Сўнг қўлини идишга солиб сув олди-да, бошига ва икки қулоғига, қулоқларининг ичи ва ташига бир марта масҳ қилди. Кейин икки оёғини ювди. Сўнгра:
“Таҳорат тўғрисида сўровчилар қани? Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана шундоқ таҳорат қилганларини кўрдим”, деди”.
Абу Довуд шундай деди: “Усмон розияллоҳу анҳунинг барча саҳиҳ ҳадислари бошга масҳ тортишнинг бир марта эканлигига далолат қилади.(Усмон розияллоҳу анҳунинг) таҳоратларда (ювиш) уч мартаданлигини нақл қилганлар, ўз ривоятларида “Ва бошига масҳ тортди”, деб, унинг ададини ювиш ададларини зикр қилгандек, зикр қилмаганлар”.

Абу Алқамадан ривоят қилинади:
“Усмон розияллоҳу анҳу сув сўради. Бас таҳорат қилди. Ўнг қўлида сув олиб, чапига қуйди. Сўнгра иккисини билакларигача ювди. (Абу Алқама) шундай деди:
“Сўнгра мазмаза ва истиншоқни уч мартадан қилди.
Таҳоратни уч мартаданлиги (Абу Алқама) зикр қилиб айтди:
“Ва бошига масҳ тортди. Сўнгра икки оёғини ювдида:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ни мен қилган таҳоратни кўрганларингдек, таҳорат қилганларини кўрдим”, деди”. Кейин Зуҳрий ҳадисига ўхшашини тугалроқ қилиб келтирди.

Шақиқ ибн Салама шундай дейди:
“Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуни икки тирсагини учта-учтадан ювганини ва бошига уч марта масҳ тортганини кўрдим. Сўнгра у:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг шуни қилганларини кўрганман”, деди”.
Абу Довуд айтди: “Бу ҳадисни Вакиъ Исроилдан ривоят қилиб, фақат таҳоратни уч мартАлийгини айтган холос” (Яъни масҳнинг уч марталигини зикр қилмаган. Тарж).

Абдухойр шундай деди:
“Алий розияллоҳу анҳу бизнинг олдимизга келди. У ( бомдод) намозини ўқиб бўлган эди. Таҳорат учун сув сўради. Биз:
“Сувни қилар экан, дарҳақиқат намоз ўқиб бўлиндику?  У бизга фақат таълим бермоқчи холос”, дедик. Унга мисдан бўлган идишда сув келтирилди. Идишдан ўнг қўлига сув қуйди ва икки қўлини уч марта ювди. Сўнгра мазмаза ва истиншоқни уч марта қилди. Оғзи ва бурнини сув олган кафтида чайқади.    (Бурнини қоқиш чап қўли билан бўлганига Холид ибн Алқама Абдухойрдан, у Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган тариқани Насоий ва Доримийлар келтиришади. Унда:
“Мазмаза ва истиншоқ қилди ва чап қўли билан бурнини қоқди. Буни уч марта қилди”, дейилган. Тарж.)
Кейин юзини уч марта ювди.  Сўнгра ўнг қўлини (тирсаги билан қўшиб) уч марта ва чап қўлини (ҳам тирсаги билан қўшиб) уч марта ювди. Кейин қўлини идишга солдида,  бошига бир марта масҳ тортди. Сўнг ўнг оёғини (тўфиғи билан қўшиб) уч марта ва чап оёғини (ҳам тўфиғи билан қўшиб)  уч марта ювди. Кейин шундай деди:
“Кимни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг  таҳоратларини ўрганиш хурсанд қилса у мана шудир”.

Холид ибн Алқама ал-Ҳамданий Абду Хойрдан ривоят қилади. У шундай деди:
“Алийй розияллоҳу анҳу тонги намозни ўқиди. Сўнг Роҳбага (Кўфадаги бир маҳалла) кириб сув сўради. Ғулом унга мисдан бўлган идишда сув олиб келди. – Ровий айтади – Ўнг қўли билан идишни ушлаб, чап қўлига сув қуйди ва икки кафтини уч марта ювди. Сўнгра ўнг қўлини идишга солди. Уч марта мазмаза ва уч марта истиншоқ қилди”.
Кейин (Холид ибн Алқама ал-Ҳамдоний) Абу Авона ҳадисига яқинроқ ҳадисни келтириб, (қуйидаги қўшимчани) айтди:
“Сўнг олди ва орқасига бир марта масҳ тортди”.
Кейин юқоридаги ҳадисга ўхшашини келтирди.
 
Шўъба айтади:“Молик ибн Урфутодан, Абду Хойрдан шундай деганини эшитдим:
“Алийй розияллоҳу анҳуни кўрдим.Унга курси олиб келинди ва у ўтирди. Сўнгра идишда сув келтирилди. У қўлини уч марта ювди. Сўнгра мазмаза ва истиншоқни бир сув билан қилди”.
Ва ҳадисни зикр қилди.

Зарр ибн Ҳубайш Алий розияллоҳу анҳудан эшитганини ривоят қилади:
“У кишидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг таҳоратлари тўғрисида сўралди”.
Бас Зарр ибн Ҳубайш ҳадисни зикр қилиб, шундай деди:
“(Алий) бошига масҳ тортди, ҳатто бошидан бир томчи сув оқмади ва икки оёғини уч мартадан ювди, сўнгра:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг таҳоратлари мана шундоқ эди”, деди”.

Абдураҳмон ибн Абу Лайлодан ривоят қилинади. У шундай дейди:
“Алий розияллоҳу анҳунинг таҳорат қилганини кўрдим. Бас юзини уч марта, икки тирсагини уч марта ювди, бошига бир марта масҳ тортди,  сўнгра:   
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг таҳоратлари мана шундоқ эди”, деди”.

Абу Ҳайядан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Алий розияллоҳу анҳунинг таҳорат қилганини кўрдим”.
Унинг барча таҳорати уч марта-уч мартаданлигини зикр қилиб, Абу Ҳайя шундай деди:
“Сўнгра бошига масҳ тортди. Кейин икки оёғини тўфиқигача (қўшиб) ювди ва сўнг:
“Мен сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг таҳоратларини кўрсатмоқни маҳбуб кўрдим”, деди”.

 Убайдуллоҳ ал-Ҳалвонийдан ривоят қилинади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай деди:
“Алий розияллоҳу анҳу– яъни Абу Толиб – менинг олдимга  кирди. У бавл қилиб келаётган эди. Таҳоратга сув сўради, унга таврда  (мис ёки тошдан ишланган кичик идиш) сув келтириб, олдига қўйдик. У:
“ Эй ибни Аббос! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг таҳоратлари қандай бўлганини кўрсатайми?” деди. Мен:
“Ҳа”, дедим.
Ровий айтади:
“Идишни қўлига эгилтириб ювди. Сўнгра ўнг қўлини идишга солди, унда сув олиб, чап қўлига қуйди. Кейин икки кафтини ювди. Сўнг мазмаза ва истиншоқ (оғиз-бурунни  чайқаш) қилди. Кейин икки қўлини идишга солиб, ҳовучини тўлдирганча сув олди. У сувни юзига урди. Сўнгра икки бош бармоғини қулоқлари ичига киргизиб айлантирди. Кейин иккинчи бор, кейин учинчи бор ҳудди шундай қилди. Сўнг ўнг кафтига бир қабза сув олиб, пешонасига қуйди. Сув юзига оқиб тушди. Кейин икки билагини тирсаларигача (қўшиб) уч марта-уч марта ювди. Сўнгра бошига ва қулоқларининг устига масҳ тортди. Кейин  қўлларининг иккисини ҳам идишга солиб, ҳовучини тўлдирганча сув олди-да, уни оёғига урди. Оёғида кавуш бор эди. Сув билан у (оёғи) ни ювди. Сўнгра кейинги оёғини ҳам ҳудди шундай қилди”.
“ Мен”- (дейди Убайдуллоҳ ал-Ҳалвоний) ибн Аббосга:
“Икки кавушда-я!”, дедим. У киши:
“Икки кавушда”, деди. Яна:
“Икки кавушда-я!”, дедим. У киши яна:
“Икки кавушда”, деди. Мен яна:
“Икки кавушда-я!”, дедим. У киши яна:
“Икки кавушда”, деди”.
(Имом Шавконий “Кашфул-Ғумма” да, сўраган  ибн Аббос, жавоб берган эса Алий розияллоҳу анҳу, деган. Валлоҳу Аълам).
Абу Довуд шундай деди: “Ибн Журайжнинг Шайбадан ривоят қилган ҳадиси,  Алийнинг ҳадисига (баъзи маъноларда) ўхшайди. Бу ҳадисда  Ҳажжож ибн Муҳаммад ибн Журайждан ривоят қилиб айтади:
“Ва бошига бир марта масҳ тортди”.
Ибн Ваҳб ибн Журайждан ривоят қилганида эса:
“Ва бошига уч марта масҳ тортди”, деди.

Амр ибн Яҳё ал-Мазиний дадасидан ривоят қилади. Дадаси Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Осимга (У Амр ибн Яҳё ал-Мазинийнинг бобоси):
“Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг қандай таҳорат қилганликларини кўрсата оласизми?”, деди. Абдуллоҳ ибн Зайд:
“Ҳа!”, деб, сув сўради. Бас сувни икки қўлига қуйди-да, икки қўлини ювди. Сўнгра уч марта мазмаза ва истиншоқ (оғиз ва бурунни сув билан чайқаш) қилди. Кейин юзини уч марта, икки қўлини тирсагигача (қўшиб) икки марта- икки мартадан ювди. Сўнг икки қўли билан бошига масҳ тортди. Икки қўлини олдинга орқага олиб бориб келди. Бошининг олд қисмидан бошлаб, уларни орқасига олиб борди. Кейин яна бошлаган жойига қайтариб келди. Кейин икки оёғини ювди”.

Холид Амр ибн Яҳё ал-Мазинийдан, у дадасидан, дадаси Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Осимдан  ривоят қилиб айтиб берган ушбу ҳадисда:
“Бас мазмаза ва истиншоқни бир кафтдан қилди. Ана шуни уч марта бажарди”, деган.
Сўнгра шунга ўхшашини зикр қилди.  

Ҳаббон ибн Восеъга дадаси айтиб берган. Дадаси Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Осим ал-Мазинийдан эшитган. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ни кўрганлигини эслаб, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг таҳоратларини зикр қилди. ва шундай деди:
“Бошига қўлидан ортган сувдан бошқа сув ила масҳ тортди ва икки оёғини тозалаб ювди”.

Абдурраҳмон ибн Майсара ал-Ҳадрамий, ал-Миқдом ибн Маъдийкариб ал-Киндийдан эшитдим, деб айтиб берган. (Ал-Киндий) шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  га таҳорат учун сув келтирилди. Бас таҳорат қилдидар. Икки кафтларини уч марта ювиб, сўнгра уч бора мазмаза ва истиншоқ қилдилар. Кейин юзларини уч марта ювдилар. Сўнг икки билакларини уч марта-уч марта ювдилар. Кейин бошларига ва икки қулоқларининг ичи ва ташқарисига масҳ тортдилар”.

Абдурраҳмон ибн Майсара ал-Миқдом ибн Маъдийкариб дан ривоят қилади.(ал-Миқдом) шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг таҳорат қилаганларини қўрдим”.
Ҳадисдаги бошга масҳ тортишга етганда:
“Икки кафтини бошнинг олдига қўйиб, уларни токи энсига етгунча юргизди. Сўнгра бошлаган жойига қайтарди.
Маҳмуд айтади:
“(Валид ибн Муслим) менга Ҳариз хабар берган, деди”.

Маҳмуд ибн Холид ва Ҳишом ибн Холид бизга (лафзда ихтилоф бўлсада, лекин маънода иттифоқ қилиб) айтиб берди. Бу иккиси шундай деди: “Бизга  Валид ушбу иснод билан айтиб берган”.    
“Қулоқларининг ичи ва ташқарисига масҳ тортди”, деди.
Ҳишом бунга зиёда қилиб:
“Ва  бармоқларини қулоқлари ичидаги йўлчаларига киргизиб, юргизди”, деган.

Абул Азҳар ал-Муғийра ибн Фарва ва Язид ибн Абу Моликлар айтиб беришган:
“Муовия розияллоҳу анҳу инсонларга Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратларини  кўрганидек, таҳорат қилиб берди. Қачонки, бошига етганда  бир ҳовуч сув олди ва уни чап қўлига қуйиб, бошининг ўртасига қўйди. Ҳатто сув томчилаб оқди. Ёки томчилаб оқаёзди. Сўнгра олди томонидан орқасигача ва орқа томонидан олдигача масҳ тортди”. 

Бизга Маҳмуд ибн Холид айтиб берди, Валид ушбу иснод билан бизга айтган. (Маҳмуд ибн Холид) шундай дейди:
“Таҳоратни учта-учтадан ва оёқни беадад ювди”.

Ар-Рубаййеъ бинти Муаввиз ибн Афродан ривоят қилинади. У:
“Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам бизни олдимизга келар эдилар”.
Ар-Рубаййеъ бизга айтиб берди:
“Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам:
“Менинг таҳоратимга сув қуйиб тур!” дедилар.
Ар-Рубаййеъ Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам)нинг таҳоратларини зикр қилиб, унда шуларни айтди:
“Бас икки кафтларини уч марта ювдилар ва юзларини ҳам уч марта ювдилар. Мазмаза ва истиншоқни бир марта қилдилар. Икки қўлларини учта-учтадан ювдилар. Бошларига икки марта, олди томонидан бошлаб, сўнгра орқасига масҳ тортдилар. Икки қулоқларининг зоҳири ва ботинига ҳам масҳ тортдилар. Оёқларини учта-учтадан ювдилар”.
Абу Довуд: “Бу ҳадис Мусаддад ҳадисига маъно жиҳатидан мувофиқдир”, деди.

Исҳоқ ибн Исмоил бизга айтиб беради, Суфён ушбу ҳадисни ибн Ақийлдан ривоят қилган. Бу ҳадис Бишр (ибн Муфаддал ривоятидаги ҳадисдан) баъзи маъноларда фарқ қилади. (Суфён ибн Уяйна) бу ҳадисда шундай деди:
“Ва мазмаза ҳамда истинсорни уч мартадан қилди”.

Ар-Рубаййеъ бинти Муаввиз ибн Афродан ривоят қилинади.
“Албатта Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам унинг ҳузурида таҳорат қилдилар. Бошларининг ҳаммасига сочнинг юқорисидан пастга қаратиб масҳ тортдилар. Сочнинг ҳайъати ўзгармади”.

Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Ақийлдан ривоят қилинади. Унга Рубаййеъ бинти Муаввиз ибн Афро ҳабар бериб, шундай деди:
“Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг таҳорат қилаётганларини кўрдим”.
(Рубаййеъ) шундай дейди:
“Бошларига масҳ тортдилар: масҳни бошларининг олдидан орқасига, орқасидан олдига, кўз ва қулоқ ўртасига, ҳамда қулоқларига бир марта қилдилар”.

Ибн Ақийл Рубаййеъдан ривоят қилади:
“Набий соллалоҳу алайҳи васаллам бошларига масҳни қўлларида ортиб қолган сув билан қилдилар”.

Ибн Ақийл Рубаййеъ бинти Муаввиз ибн Афродан ривоят қилади:
“Набий соллалоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилдилар. Икки (саббоба) бармоқларини қулоқлари чуқурчасига киргиздилар”.

Талҳа ибн Мусарриф дадасидан, у бобосидан ривоят қилади: (Муҳаммад ибн Ийсо ривоятида)   
 “Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламни бошларига бир марта масҳ тортганларини кўрдим. Ҳатто масҳлари қозалгача етди – яъни у энсанинг аввалидир”.
Мусаддад (ривоятида)  айтади:
“Бошларига олдидан орқасигача масҳ тортдилар, ҳатто икки қўллари икки қулоқлари остидан чиқди”.
Мусаддад айтади: “Бу ҳадисни Яҳёга айтиб бердим. У буни мункар деди. Абу Довуд айтади: “Аҳмаддан эшитдим: “Ибн Уяйна шундай деган деб кишилар гумон қилишади. У бу ҳадисни инкор қилиб шундай деган экан: “Бу Талҳа дадасидан, у бобосидан ривоят қилгани қандай нарса бўлди?!”.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“У киши Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг таҳорат қилаётганларини кўрди. (Ровий) ҳадисда таҳоратнинг ҳаммаси учта-учтадан бўлганлигини зикр қилди. Ибн Аббос шундай деди:
“Бошларига ва икки қулоқларига бир марта масҳ тортдилар”.

Абу Умома Набий соллалоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратларини зикр қилиб, шундай деди:
“Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам кўзларининг икки қиррасига масҳ тордилар”.
(Ровий Шаҳр ибн Ҳавшаб) шундай деди: “Абу Умома: “Қулоқлар (масҳ тортишда) бошдандир”, деди. Сулаймон ибн Ҳарб: “Буни Абу Умома айтган”, деди. Қутайба (ривоятида) Ҳаммоднинг шундай деганини айтади: “Мен буни – яъни икки қулоқ қиссасини –  Набий соллалоҳу алайҳи васалламнинг  ёки Абу Умоманинг сўзи эканлигини билмайман”. Қутайба Синон Абу Робиъадан ривоят қилиб айтди. Абу Довуд: “У ибн Робиъа бўлиб куняси Абу Робиъадир”, деди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио