Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Киши ҳожати қистаб турган ҳолда намоз ўқийдими?

Ҳишом ибн Урва отасидан, у Абдуллоҳ ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилади.
У киши ҳажга ёки умрага инсонлар билан чиқди.  У уларга имом эди. Кунларнинг бирида бомдод намозига иқомат айтди, сўнгра:
“Сизлардан бирингиз олдинга чиқсин”, деб ўзи халога кетди. “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
“Сизлардан бирингиз халога боришни хоҳлаб турса ва намоз иқомати айтилса, дастлаб халодан бошласин”, деганларини эшитдим”.
Абу Довуд шундай деди: “Вуҳайб ибн Холид, Шуайб ибн Исҳоқ ва Абу Домра бу ҳадисни Ҳишом ибн Урвадан, у отасидан ривоят қилган. Унга бир киши Абдуллоҳ ибн Арқамдан ривоят қилиб, айтиб берган. Бу ҳадисни Ҳишомдан ривоят қилганларнинг аксари ҳудди Зуҳайр деганидек айтишган”.

Абдуллоҳ ибн Муҳаммад шундай дейди:
“Оиша розияллоҳу анҳонинг олдиларида эдик. У кишининг таомлари келтирилди. Қосим намоз ўқишга турди. Оиша розияллоҳу анҳо:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дан шундай деганларини эшитганман:
“Таом ҳозир бўлганда намоз ўқилмайди ва  икки томондаги чиқинди қистаб турганда ҳам”, дедилар”.

Савбон розияллоҳу анҳу шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :
“Уч ишни қилмоқлик бирор кишига ҳалол эмас. Киши бир қавмга имом бўлиб, фақат ўзини хослаб дуо қилиши ҳалол эмас. Агар (шундоқ) қилса, уларга хиёнат қилган бўлади. Изн олмасдан туриб, бошқа бировнинг уйи ичига назар солиши ҳалол эмас. Агар назар солса, батаҳқиқ уйга кирибди. Ҳожати қистаб турганда ҳам, токи бўшанмасдан намоз ўқишлиги ҳам ҳалол эмас”, дедилар”.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам  шундай дедилар:
“Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган киши учун ҳожати қистаб турган ҳолда токи бўшанмасдан туриб намоз ўқишлиги ҳалол бўлмайди”.
Сўнгра Савр ушбу (юқоридаги Ҳабиб ибн Солиҳ ривоят қилган ҳадис) лафзига ўхшашини келтириб шундай деди:
“Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган киши учун бир қавмнинг изнисиз уларга имом бўлиб олмоқлиги ҳалол бўлмайди. Дуода уларни қўйиб, фақат ўзини хослашлиги ҳам ҳалол эмас. Агар (шундоқ) қилса, уларга хиёнат қилган бўлади”.
Абу Довуд шундай деди: “Бу (ҳадис) Шом аҳли туруқидан бўлиб, бунда уларга (Абу Ҳурайрадан бошқа) ҳеч ким шерик бўлмаган”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио