Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Таҳоратда жоиз бўлган сув миқдори боби

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам  бир соъ (сув) билан ғусл қилиб, бир мудд (сув) билан таҳорат қилар эдилар”. (“Соъ”– 2,75 литр сув сиғадиган идиш. Бир муд сув эса 0,688 литр бўлади. Тарж.)

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши шундай дедилар:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  бир соъ (сув) билан ғусл қилиб, бир мудд (сув) билан таҳорат қилар эдилар”.

Ҳабиб ал-Ансорий шундай деди: “Аббод ибн Тамимдан эшитдим. У момосидан ривоят қилади. Момоси умму Уморадир:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам  таҳорат қилдилар. Бир мудднинг учдан бири миқдорида сув бор идиш олиб келинди”.

Анас розияллоҳу анҳу шундай дедилар:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам  икки ратл (сув) сиғадиган идишда таҳорат қилардилар ва бир соъ (сув) билан ғусл қилардилар”.
Абу Довуд шундай деди: “Бу ҳадисни Яҳё ибн Одам Шарикдан ривоят қилган, у: “Ибн Жабр ибн Атикдан ривоят қилган”, деди. Суфён Абдуллоҳ ибн Ийсодан ривоят қилган. У: “Менга Жабр ибн Абдуллоҳ айтиб берди”, деди”.

Абу Довуд шундай деди: “Шуъба буни ривоят қилиб айтади: “Менга Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Жабр Анасдан розияллоҳу анҳудан эшитдим деб айтиб берган”. Фақат у икки ратлни зикр қилмай, “маккук билан таҳорат қилар эдилар”, деган. (Маккук бир ярим соъ сув сиғадиган ўлчов идиши. Тарж.)
Абу Довуд шундай деди: “Аҳмад ибн Ҳанбалнинг, соъ беш ратлдир, деганини эшитдим. У ибн Абу Зеъбнинг соъси ва у Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг соъси”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио