Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Мушукнинг қолдиғи боби

Кабша бинти Каъб розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши Абу Қатода ўғлининг никоҳида эди:
“У киши айтадилар:
“Абу Қатода (уйимизга) кирди. Мен унинг таҳоратига сув қуйиб бердим. Бас, бир мушук келиб, ундан ичди. У эса унга ичиб олиши учун идишни энгаштириб тутди. Бас, у ўзига назар солаётганимни кўрди ва:
“Эй биродаримнинг қизи, ажабланяпсанми?”, деди. Мен:
“Ҳа”, дедим. У:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир”, деганлар, деди”.

Довуд ибни Солиҳ ибни Дийнор ат-Таммор онасидан ривоят қилади. Уни мавлоси  Оиша розияллоҳу анҳога ҳариса (гўшт билан буғдой унидан тайёрланадиган овқат) билан жўнатди. Умму Довуд шундай дейди:
“Мен у кишини (яъни Оиша онамизни) намоз ўқиётган ҳолда топдим. Таомни қўймоқлигимга ишора қилдилар. Бир мушук келиб ундан еди. Қачонки (намоздан) фориғ бўлгач, мушук еган жойидан едилар. Сўнгра:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир”, деганлар. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мушукдан ортган сувга таҳорат қилганларини кўрганман”, дедилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио