Абу Ҳурайра розяллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Сизларнинг бирингиз идишини агар ит яласа, уни поклаш етти марта ювмоқ, уларнинг биринчисини тупроқ билан ювиш орқали бўлади”. Абу Довуд: “Ҳудди шунингдек Айюб ва Ҳабиб инби Шаҳид Муҳаммаддан ривоят қилиб айтган”.
Абу Ҳурайрадан (бошқа туруқ билан) марфуъ бўлмаган ҳадисда ушбу маъно ривоят қилинган бўлиб, яна: “Агар мушук яласа, бир марта ювилади”, деган қўшимчани зиёда қилган.
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: “Албатта Набийюллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Агар идишни ит яласа, уни етти марта ювинглар, еттинчиси тупроқ билан бўлсин!”. Абу Довуд шундай деди: “Аммо Абу Солиҳ, Абу Разийн, ал-Аърож, Собит ал-Аҳноф, Ҳаммом ибни Мунаббиҳ ва Абу ас-Суддий Абдураҳмон Абу Ҳурайрадан ривоят қилишган ҳадисда тупроқни зикр қилишмаган”.
Ибни Муғаффалдан ривоят қилинади: “Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам итларни ўлдиришга буюрдилар, сўнгра: “Инсонлар ва итларнинг (аҳволи) нима (бўлди)?”, дедилар. Бас ов итига ва чўпон итига рухсат бердилар ва шундай дедилар: “Агар ит идишни яласа, уни етти марта ювинглар ва саккизинчисини тупроқ билан ишқаланглар”.
|