Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қазои ҳожат пайтида қиблага юзланишнинг кароҳияти боби

Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    “У кишига: “Пайғамбарингиз сизларга ҳамма нарсани, ҳатто қандоқ бўшанишни ҳам таълим берди”, дейилди. Бас, у киши: “Тўғри. Батаҳқиқ, у зот бизни қазои ҳожат қилганимизда ёки сийганимизда қиблага қарамоғимиздан, ўнг қўл билан истинжо қилмоғимиздан ёки учтадан кам тош билан истинжо қилмоғимиздан ёки чиқинди ва суяк билан истинжо қилмоғимиздан наҳий қилганлар”, деди”.

Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Росулуллоҳ (с.а.в) шундай дедилар:
“Албатта мен сизларга ота ўрнида таълим бераман, агар сизлардан бирингиз ҳожатга борса, қиблага юзланмасин ва орқасини ҳам ўгирмасин, ўнг қўли билан тозаланмасин”.
У Зот (с.а.в) учта тош ишлатишга буюрар, тезак ва  суяк ишлатишдан қайтарар эдилар”.

Абу Айюбил Ансорий розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Пайғамбар (с.а.в):
“Агар қазои ҳожатга борсангиз унда ва сийганда ҳам қиблага юзланманг, шарққа ёки ғарбга қаранглар”, дедилар”.
Биз Шомга келганимизда ҳожатхоналар қибла томонга қаратиб қурилганлигини кўрдик. Ундан бурулар ва Аллоҳга истиғфор айтар эдик.

Маъқал ибни Абу Маъқал ал-Асадий розиаллоҳу анҳудан
ривоят қилинади. У киши:
“Росулуллоҳ (с.а.в) сийишда ёки катта ҳожатда икки қиблага юзланмоқлигимиздан қайтарганлар”, деди.
Абу Довуд ва Абу Зайд:
“У Бани Саълабанинг мавлоси эди”, дедилар.

Марвон ал-Асфардан ривоят қилинади:    
У: “Ибн Умарни туясини қиблага юзланган ҳолда чўккалатиб, сўнгра ўтириб бавл қилганлигини кўрдим. Унга:
“-Эй Абу Абдуроҳман! Бундан қайтарилган эмасми?”, дедим. У киши:
“-Тўғри, бундан очиқ жойда наҳий қилинган. Агар сен билан қибла ўртасида тўсувчи бир нарса бўлса зарари йўқ”, дедилар”, деди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио