Абдуллоҳ ибни Умар розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши: “Батаҳқиқ уйнинг томига кўтарилдим. Росулуллоҳ (с.а.в)нинг икки ғишт устида, Байтул Мақдисга юзланган ҳолда ҳожат қилаётганларини кўрдим”, дедилар. Жобир ибни Абдуллоҳдан ривоят қилинади. У киши: “Набийюуллоҳ (с.а.в) бавл қилишда қиблага юзланмоқлигимиздан қайтардилар, қабз қилинмоқликларидан бир йил олдин қиблага юзланганларини кўрдим”, дедилар.
|