Ал-жомиъ ас-саҳиҳ

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ҳаж вақтидаги ов шу кабилар жаримаси ҳақида китоб

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМИ

1-боб. Ҳаж вақтидаги ов ва шу кабилар жариймаси ҳақида

Аллоҳ таоло бу хусусда бундай дейдир:
 «Эҳромдалиғ кезингизда ҳайвонларни ов қилиб, ўлдирмангиз, қайси бирингизким қасддан ўлдирғайдирсиз, ўлдирилган ҳайюнга яраша жарийма тўлағайдирсиз. Бунда, ораларингиздан икки адолатлиғ киши тайин этилиб, улар сизга Каъбага муносиб қурбонлик айламоғингизни ёким олтита мискинга каффорат учун таом бермоғингизни ёҳуд қилган ёмонлиғингизнинг жазосини тортмоғингиз учун рўза тутмоғингизни ҳукм қилғайдир. Аллоҳ ўтган гуноҳларни кечирғайдир, аммо кимки қайта гуноҳ қилғайдир, Аллоҳ ундан ўч олғайдир, Аллоҳ ўч олмоққа қодирдир! Ул сизларга ва мусофирларга денгиз ҳайвонларини ов қилмоққа ва уларнинг гўштларини истеъмол айламоққа рухсат этди. Аммо, ул сизларга эҳромдалиғ кезингизда қуруқликдаги ҳайвонларни ов қилмоқни манъ айлағандир. Бир куни ўзларингиз даргоҳида тўпланадирган Аллоҳдан қўрқингиз!

Ибн Аббос ва Анас разияллоҳу анҳумо:
 «Эҳромдаги одам ов ҳайвонларидан ташқари бўлган туя, қўй, мол, от ва товуқ каби жонлиқларни сўйса, гуноҳи йўқдир»,— дейишадир.

Абдуллоҳ ибн Абу Қатода ривоят қиладирлар:
 «Отам (Абу Қатода) Ҳудайбия йили йўлга тушдилар. Шериклари эҳром боғлашди-ю, ул киши эҳром боғламадилар. Иттифоқо, Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга душман босиб келаётганини хабар қилишди. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам қўзғолдилар. «Мен бир неча ўртоқларим бирлан турган эрдим, улар ўзаро кула бошлашди,— дейдилар отам,— қарасам, бир қулон турибдир, дарҳол унга найза санчдим, Кўтаришиб юборингиз, олиб кетайлик! десам, улар бош тортишди. Кейин, биз қолиб, унинг гўштидан едик. Бошқа шерикларимиз кетиб бўлишган эрди, биз улардан ажралиб қолмоқдан қўрқдик. Мен Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга етиб олмоқ учун отимни бир чопдириб, бир йўрғалатиб кетдим. Кечаси мен Баний Рифор қабиласига мансуб бир кишини учратиб қолиб, унга: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламни қаерда қолдириб келмакдасен?» — дедим. Ул киши: «Таъҳинда қолдирдим»,— деди. Мен ул айтган ерга етиб бориб, «Ё Расулуллоҳ, аҳли аёлингиз сизга салом айтиб юбордилар, улар сиздан ажралиб қолмоқдан қўрқмакдалар, уларни кутиб турингиз, етиб олишсин!» —дедим. Кейин яна: «Ё Расулуллоҳ, бир қулонни отиб олдим, мен унинг гўштидан олиб олганман»,— деб айтдим. Жаноб Расулуллоҳ қавмларига, улар эҳромда бўлишларига қарамай, «Олингиз, енгизлар!» — дедилар».

2-боб. Эҳром кийганлар ов ҳайвонини кўриб, кулиб қўйишсаю, эҳром киймаган одам буни билиб қолса...

Абдуллоҳ ибн Абу Қатодага оталари Абу Қатода қуйидаги ҳадисни ривоят қилган эрканлар:
 «Ҳудайбия йили Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга йўлга чиқдик. Ул кишининг саҳобалари эҳром боғлашди, мен боғламадим. Ғийқа деган ерда душман тўпланаётганини хабар қилишди. Биз ўшал томонга жўнадик. Йўлда шерикларим бир қулонни кўриб қолишиб, бир-бирларига қараб кула бошладилар. Мен отимни чопдириб бориб, унга найза санчдим. Кейин, шерикларимдан кўтаришиб кетмоққа ёрдам сўраган эрдим, кўнишмади. Шул боисдан ўшал ерда қолиб, унинг гўштидан едик. Биз Жаноб Расулуллоҳдан ажралиб қолмоқдан қўрқдик. Мен отимни гоҳ чопдириб, гоҳ йўрғалатиб кетдим. Тунда Баний Ғифор қабиласига мансуб бир кишини учратиб қолиб, унга: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни қай ерда қолдирдинг?» — дедим. Ул: «Таъҳинда»,— деб айтди. Кейин, мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга етиб олиб: «Ё Расулуллоҳ, саҳобаларингиз сизга салом йўллаб, Аллоҳнинг раҳматини тилаб қолдилар, улар душман йўлларини тўсиб, сиздан ажралиб қолмоқдан хавфдалар, етиб олишгунча кутуб турингиз!» — дедим. Кейин яна: «Ё Расулуллоҳ, биз қулон овлаган эрдик, гўштидан олиб келганмиз»,— деб айтдим. Жаноб Расулуялоҳ саҳобаларга, улар эҳромда бўлишларига қарамай, «Олингиз, енгизлар!»—дедилар».

3-боб. Эҳромдаги киши эҳромсиз кишига овни ўлдирмоқда ёрдам бермайдир


Абу Муҳаммад разияллоҳу анҳу Абу Қатоданинг:
 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга Мадинадан уч қўним наридаги Қоҳа деган ерда бўлдик» — деганини зшитгандим»,— дейдилар.

Абу Қатода разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга Қоҳада бўлдик, орамизда эҳром боғлаганлар ҳам, боғламаганлар ҳам бор эрди. Иттифоқо, шерикларимнинг ниманидир кузатишаётганини пайқаб қолдим, қарасам, бир қулон турибдир. Шул пайт, қамчиним тушиб кетган эрди, улар: «Биз эҳромдадирмиз, сенга ёрдамимиз тегмағайдир»,— дейишди. Мен от устида туриб бир амаллаб қамчинимни олдим-да, тепалик орқасига ўтиб, қулонни ўлдирдим. Кейин, уни шерикларим олдига судраб олиб келдим. Шунда, улардан баъзилар: «Енгизлар!»—дейишса, баъзилари: «Емангизлар!» — дейишди. Буни эшитгач, мен Жаноб Расулуллоҳнинг олдиларига бориб: «Не қилайлик?» — дедим. Ул киши: «Еяверингизлар, ҳалолдир (рухсатдир)!» — дедилар».

4-боб. Эҳромдаги киши ўзи кўриб қолган ов ҳайвонини эҳромсиз кишига «овлағил!» деб кўрсатмайдир

Усмон (Ибн Мавҳиб) разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳажга ният айлаб, йўлга чиқдилар, саҳобалар ҳам бирга чиқишди. Жаноб Расулуллоҳ улардан бир гуруҳини (Абу Қатода ҳам шулар бирлан бирга эрди) тўхтатиб, «Сизлар то учрашмагунимизча денгиз соҳили бўйлаб кетаверйнгиз!» — дедилар. Улар денгиз ёқалаб юриб кетишди. Йўл-йўлакай Абу Қатодадан ташқари ҳаммалари эҳром боғлаб олишди. Иттифоқо, қулонларни кўриб қолдилар. Абу Қатода дарҳол улардан бирига найза уриб, ўлдирди-да, олиб келди. Ҳаммалари уловдан тушиб, гўштидан (пишириб) ейишди. Кейин: «Эҳромда бўла туриб, ов гўштидан еб қўйибмиз-да?!»—дедилар. Сўнг, қолган гўштни олиб, йўлга тушдилар. Етиб боришгач, Жаноб Расулуллоҳга: «Ё Расулуллоҳ, биз йўл-йўлакай эҳром боғлаб олган эрдик, Абу Қатода эрса, боғламаган эрди. Тасодифан қулонлар галасини кўриб қолдик. Абу Қатода улардан бирини овлади, ҳаммамиз уловдан тушиб, гўштидан (пишириб) едик. Кейин: «Эҳромда бўла туриб, ов гўштидан еб қўйибмиз-а?!» — дедик-да, қолган гўштни олиб, олдингизга келавердик»,— дейишди. Шунда, Жаноб Расулуллоҳ: «Ўшанда бирортангиз Абу Қатодага овни (қулонларни) кўрсатиб қўймадингизми, ишқилиб?» — дедилар. Улар: «Йўқ»,— дейишди. Жанйб Расулуллоҳ: «Ундоқ бўлса, қолганини ҳам еб қўйингизлар!» — дедилар».

5-боб. Эҳромдаги кишига тирик қулон ҳадя қилинса, олмайдир

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Саъб ибн Жассома ал-Лайсий Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга Абвоъ (ёки Буддон) деган ерда бир тирик қулон ҳадя қилган эрди, олмадилар. Кейин, унинг хафа бўлганини кўриб: «Биз эҳромда бўлганимиз учунгина ҳадянгни рад этдик»,— дедилар.

6-боб. Эҳромдаги одам қандай жонлиқларни ўлдириши мумкин?

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эҳром боғлаган киши беш хил жонлиқни ўлдирса, гуноҳ бўлмағайдир»,— деб айтганлар»,— дейдилар.

Ибн Умар разияллоҳу анҳу:
 «Менга Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларидан бири: «Эҳром боғлаган киши ўлдирмоғи мумкин»,— деб айтгандар»,— дейдилар.

Ҳафса разияллоҳу анҳо ривоят қиладирларким, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Эҳром боғлаган киши) беш тоифа жонлиқни — қарға, калхат, сичқон, чаён ва қопағон итни ўлдирса, гуноҳ бўлмағайдир»,— деб айтган эрканлар.

Оиша разияллоҳу анҳо айтадиларким, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Беш тур ҳайвон — қарға, калхат, чаён, сичқон ва тишланғич ит зараркунанда бўлиб, уларни эҳром боғлаган киши ўлдирса, гуноҳкор бўлмағайдир»,— деган эрканлар.

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу бундай деб нақл қиладирлар:
 «Биз Набий саллаллоху алайҳи ва саллам бирлан Минодаги ғорда турганимизда ул кишига «Ва-л-Мурсалот» сураси нозил бўлиб, уни тиловат қилмоққа киришдилар, мен эрсам, ул зотнинг муборак оғизларидан мазкур сура сўзлари чиқиши биланоқ, дарҳол ёд ола бошладим. Иттифоқо, бир илон бизга ташланди, Жаноб Расулуллоҳ: «Уни ўлдирингизлар!» — дедилар. Ҳаммамиз илонга ташланган бўлсакда, у қочмоққа улгурди. Шунда ул киши: «Сизлар илоннинг ёмонлиғидан қутулиб қолганингиздек, ул ҳам сизнинг ёмонлиғингиздан қутулиб қолди»,— дедилар».

Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жуфти ҳалоллари Оиша онамиз ривоят қиладирлар:
 «Жаноб Расулуллоҳ калтакесакни кўрсатиб, бу жирканч махлуқ, дедилар, лекин уни ўлдирмакни буюрганларини эшитмаганман». «Бундан, калтакесакни ўлдирмоқ мумкин эрмас, деган хулоса келиб чиқмайдир, чунким улар (саҳобалар) илонни ўлдирмакни гуноҳ, деб ҳисоблашмади-ку!» — дейдилар Абу Абдуллоҳ.

7-боб. Макканинг (Ҳарамнинг) дарахтлари буталмайдир

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу:
 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳарамнинг ҳатто тикани ҳам юлинмағайдир, деб айтганлар»,— дейдилар.

Саъид ибн Абу Саъид ал-Мақйурий ривоят қиладирлар:
 «Абу Шурайҳ ал-Адавий Маккага қўшин юбораётган Амр ибн Саъидга: «Эй Амр, менга ижозат берсангиз, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Макка фатҳ қилинган куннинг эртасига айтган сўзларини сизга айтиб берардим, сўзлаётганларини ўз кўзим бирлан кўрганман, гапларини қулоқларим бирлан эшитиб, қалбимга жо қилгандирман»,— деди-да, Жаноб Расулуллоҳнинг гапларини Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтиб, қуйидагича нақл қилди: «Маккани Аллоҳ таоло муқаддас қилди, одамлар эрмас, шундоқ бўлгач, Аллоҳга иймон келтириб, охират кунига ишонган киши бул шаҳарда қон тўкмаслиги ва бирорта ўсимликни юлмаслиги лозимдир. Агар бирор киши: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари Маккада жанг қилганлар-ку?!» — деса, «Жаноб Расулуллоҳга Аллоҳ таоло ижозат берган, сизларга рухсат берган эрмас»,— деб айтингиз. Аллоҳ таоло менга кундузи фақат бир соатгина жанг қилмоққа рухсат берди. Макканинг кечаги муқаддаслиги бугун яна ўз ўрнига келди. Бул ерда ҳозир бўлганлар келмаганларга сўзларимни етказсинлар!»
«Ўшанда Амр сизга не деган эрди?» — деб сўрашибди Абу Шурайҳдан. «Мен бул ҳақда секдан кўра яхшироқ билғайман, Макка (Ҳарам) осий бандага ҳам, (ноҳақ) қон тўкиб ёким (ноҳақ) вайрон қилиб, қочиб келганга ҳам паноҳ бўла олмағайдир»,— деб айтган эрди»,— дебдирлар Абу Шурайҳ.

8-боб. Макканинг (ҳарамнинг) ёввойи ҳайвонларини ҳуркитиб бўлмаслиги ҳақида

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло Маккани муқаддас қилди. Мендан олдингиларга ҳам, мендан кейингиларга ҳам бу ерда уруш қилмоқ манъ этилгандир, менга кундузи бир соатгина уруш қилмоққа рухсат берилди. Бу ернинг ўсимликлари юлинмағайдир, дарахтлари кесилмағайдир, ҳайвоноти безовта қилинмағайдир. Бировлар йўқотган нарсалар, фақат эгасига маълум қилмоқ мақсадидагина олинмоғи мумкиндир»,— дедилар. Шунда мен: «Ё Расулуллоҳ, изхирнигина юлмоққа ижозат этсангиз. Чунки ундан касб-ҳунар аҳли фойдаланғайдир, аҳоли эрса, қабрга ишлатғайдир»,— дедим. Жаноб Расулуллоҳ: «Майли, изхирни юла қолингизлар!» — деб айтдилар».

9-боб. Маккада уруш қилмоқ манъ қилинғайдир

Абу Шурайҳ разияллоҳу анҳу:
 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам, Маккада қон тўкмоқ мумкин эрмас, деб айтганлар»,— дейдилар.

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу нақл қиладирлар:
 «Макка фатҳ қилинган куни Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Энди ҳеч ҳижрат қилинмағайдир, аммо жиҳод айлаб, мақсадга эришмоқ керакдир. Агар жиҳодга даъват этилғайдирсиз, дарҳол борингиз! Бул шаҳарни Аллоҳ таоло еру-кўкни яратган вақтдан то қиёматгача муқаддас қилгандир. Мендан олдингиларга ҳам, мендан кейингиларга ҳам бул ерда уруш қилмоқ манъ этилгандир. Менга фақат кундузи бир соатгина жанг қилмоққа ижозат берилди. Аллоҳ таолонинг таъқиқига биноан, бул ерда жанг қилмоқ қиёматга қадар манъ қилингандир. Бул ернинг ўт-ўланлари ҳам юлинмасин, ҳайвоноти ҳуркитилмасин, бировлар йўқотган нарсалар эгасига маълум қилмоқдан бўлак мақсадда олинмасин!» — деб айтдилар. Шунда мен: «Ё Расулуллоҳ, изхирдан касб-ҳунар аҳли ҳамда аҳоли фойдаланғайдир»,— деган эрдим, ул киши: «Изхирдан бошқасини юлмангизлар!» — дедилар».

10-боб. Эҳромдаги кишининг қон олдирмоғи ҳақида

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам эҳром боғлаган ҳолларида қон олдирдилар»,— дейдилар.

Ибн Буҳайна разияллоҳу анҳу:
 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Лаҳйу Жамал деган ерда эҳром кийған ҳолларида бошларининг ўртасидан қон олдирдилар»,— дейдилар.

11-боб. Эҳром боғлаган кишининг уйланмоғи ҳақида

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу:
 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам эҳромда бўла туриб, Маймунага уйландилар»,— дейдилар.

12-боб. Эҳром боғлаган эркак ва аёлга қандай хушбўй нарсаларни ишлатмоқ манъ қилинадир?

Оиша разияллоҳу анҳо:
 «Варс (хушбўй модда) ёки заъфарон теккан кийимни эҳром боғлаган аёл киймағайдир»,— деб айтганлар.

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Бир киши: «Ё Расулуллоҳ, эҳромдалиғ кезимизда бизга қандай кийим киймоқни буюрасиз?»—деб сўради. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кўйлак ва иштон, салла ва бурнус киймангиз, кимнинг ҳажга муносиб оёқ кийими бўлмаса, маҳсисининг қўнжини тўпиқдан пастроқ қилиб кесиб ташласин, заъфарон ва варс теккан кийимни ҳам киймангиз. Эҳром боғлаган аёл юзини бутунлай беркитиб олмасин ҳамда қўлларига қўлқоп киймасин!» — дедилар».

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Бир эҳром боғлаган киши туядан йиқилиб, бўйни синиб, ўлди. Жаноб Расулуллоҳ уни олиб келмоқни буюрдилар-да: «Ювиб, кафанлангизлар, бироқ бошини ўраб қўймангизлар, хушбўй нарсалар ҳам сепмангизлар, чунким у талбия айтиб тирилғайдир»,— дедилар».

13-боб. Эҳромдаги одамнинг гусл қилмоғи қақида

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу:
 «Эҳром боғлаган одам ҳаммомга тушмоғи мумкин»,— дейдилар. Ибн Умар ва Оиша онамиз эҳром боғлаган одамнинг ҳаммомда ишқалаб ювинмоғи зарарсиздир, деб ҳисоблашган.

Иброҳим ибн Абдуллоҳ ибн Ҳунайн разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Абдуллоҳ ибн Аббос ва Мисвар ибн Махрама Абвоъ деган ерда ўзаро тортишиб қолдилар. Абдуллоҳ ибн Аббос: «Эҳром боғлаган одам бошини ювмоғи мумкин»,— десалар, Мисвар: «Эҳром боғлаган одам бошини ювмағайдир»,— деб айтдилар. Шунда, Абдуллоҳ ибн Аббос мени Абу Айюб ал-Ансорийнинг олдиларига юбордилар. Мен Абу Айюб разияллоҳу анхунинг қудуқ ёнида ўзларини кийим бирлан пана қилган ҳолда чўмилаётганларини кўрдим. Яқин бориб, салом бердим, Ул киши: «Бул кимдир?» — дедилар. «Бу мен, Абдуллоҳ ибн Ҳунайнман. Мени Абдуллоҳ ибн Аббос: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам эҳромдалиғ кезларида бошларини қандай ювар эрканлар, билиб келғил!» — деб сизнинг олдингизга юбордилар»,— дедим. Абу Айюб пана қилиб қўйилган кийимни қўллари бирлан бир оз пасайтирдилар, шунда менга бошлари кўринди. Кейин, олдиларидаги сув қуйиб бериб турган кишига: «Сув қуйғил!»— дедилар, у бошларидан сув қуйди. Сўнг, икки қўллари бирлан пешоналаридан энсаларига ва энсаларидан пешоналарига масҳ тортдилар-да, «Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай қилганларини кўрдим»,— дедилар».

14-боб, Эҳром боғлаган киши маҳсидан бошқа оёқ кийими топмаса...

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу:
 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Арафотда хутба айтаётиб, «Ким оёқ кийим топмаса, маҳси кийсин ва ким изор топмаса, иштон кийсин! Бу эҳром боғлаганларга тааллуқлидир» — деб айтганларини эшитдим»,— дейдилар.

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Эҳром боғлаган киши қандай кийимлар кийғайдир?»—деб сўрашди. Жаноб Расулуллоҳ: «Кўйлак, салла, иштон, бурнус ҳамда заъфарон ва варс теккан кийимларни киймагайдир. Агар оёқ кийим топмаса, маҳсининг қўнжини тўпиқдан пастроқ қилиб кесиб ташлаб кийғайдир»,— дедилар».

15-боб. Изор топмаса, иштон кийсин!

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу:
 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Арафотда ҳаммага машҳур бўлган нутқларини сўзлаётиб, «Ким изор топмаса, иштон кийсин ва ким оёқ кийим топмаса, маҳси кийсин!» — деб айтдилар», — дейдилар.

16-боб. Эҳром боғлаган кишининг қурол тақиши ҳақида

Ибн Аббоснинг озод қилинган қуллари Икрима: «Эҳром боғлаган киши душмандан хавф тортса, фидъя (жарима) тўлаб, қурол тақаверғайдир», — дейдилар. Лекин, бу хусусда Икрима айтган ривоятдан бошқаси йўқ.

Барро разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Зулқаъда ойида умрага эҳром боғладилар. Лекин, Макка аҳли ул кишини (қурол бирлан Маккага қўймади. Шунда, Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан Макка аҳли ўртасида «Қиличи қинига солинган мусулмонларгина Маккага киритилғайдир» деган шартнома тузилди».

17-боб. Маккага эҳромсиз кирмоқ ҳақида

Ибн Умар разияллоҳу анҳу Маккага эҳромсиз кирганлар. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаж ва умрага нияг қилган кишиларгагина эҳром боғламоқни буюрдилар, лекин ўтин териб келиб сотгувчилар ёким бошқа йўллар бирлан тирикчилик қилгувчиларга буни эслатмадилар.

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Зулҳулайфани Мадина аҳлига, Қарнни Нажд аҳлига ва Яламламни Яман аҳлига мийқот (талбия айтиш жойи) қилиб белгилаб бердилар. Юқоридаги мийқотлар уларга ҳам, бошқа жойлардан ҳаж ва умрага келгувчиларга ҳам тайин қилинди. Маккага яқин ерларда яшовчилар, ўша ўзлари яшайдирган жойда, Макка аҳли эрса, Маккада талбия айтадирган бўлди».

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам фатҳ йили бошларига дубулға кийган ҳолларида Маккага кирдилар. Бошларидан дубулғани ечганларида, бир киши келиб: «Ибн Хатил Каъба жилдига осилиб, тортаётир»,— деди. Жаноб Расулуллоҳ: «Ўлдирингиз!» — дедилар».

18-боб. Кўйлаги устидан билмай эҳром боғласа...

Ато разияллоҳу анҳу:
 «Агар билмай хушбўй нарсалардан фойдаланиб қўйса ёки кўйлаги устидан эҳром боғласа ёинки эҳроми устидан кўйлак кийса. каффорат лозим эрмас»,— дейдилар.

19-боб. Арафотда ўлган киши ҳақида


Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг чала қолган ҳаж амалларини ниҳоясига етказмоқни (бировга) буюрмадилар.

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир киши бирлан бирга Арафотда турган эрдилар. Шунда ул туясидан йиқилиб, бўйни синди. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уни сув ва сидр бирлан ювиб, икки қават қилиб кафанлангиз, бошини беркитмангиз, хушбўй нарса суртмангиз, чунким Аллоҳ таоло уни қиёматда талбия айтаётган ҳолда тирилтирғайдир»,— дедилар».

20-боб. Эҳромдаги марҳумга нисбатан адо этилмоғи лозим бўлган суннатлар ҳақида

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Бир киши Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга турган эрди, туясидан йиқилиб бўйни синди. Кейин, эҳром боғлаган ҳолда ўлиб қолди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уни сув ва сидр бирлан ювиб, ўзининг кийимига икки қават қилиб кафанлангиз, баданига хушбўй нарсалар суртмангиз, бошини ҳам ёпмангиз, чунким ул қиёматда талбия айтиб тирилғайдир»,— дедилар».

21-боб. Маййит номидан ҳаж ва назр қилмоқ ҳақида; эркак аёл номидан ҳаж қилаверадир

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Жуҳайна қабиласидан бир аёл Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: «Менинг онам ҳаж қилғайман, деб ният этган эрдилар, лекин ҳаж қила олмай вафот қилдилар. Мен онамнинг номларидан ҳаж қилсам бўлурми?»—деб сўради. Жаноб Расулуллоҳ: «Ҳа бўлғайдир, (чунким) онангнинг қарзи бўлса, тўлайсан-ку! (яъни, ҳаж ҳам кишининг бўйнидаги қарздир)»,— дедилар-да, бизга қараб: «Сизлар ҳам Аллоҳга қарзларингизни берингиз! Аллоҳ аҳдномага вафо қилмоққа лойиқ зоти олийдир!» — деб қўшиб қўйдилар».

22-боб. Туя устида маҳкам ўтира олмайдирган одам номидан ҳаж қилмоқ ҳақида

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Хасъам қабиласидан бир аёл Ҳажжат ул-Видоъда Жаноб Расулуллоҳнинг олдиларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ таоло бандаларига ҳажни фарз қилиб, оят нозил айлаган вақт отамнинг туя устида маҳкам ўтира олмайдирган (касаллиги учун) пайтларига тўғри келиб қолди, мен ул кишининг номларидан ҳаж қилсам, бўлурми?» — деди. Жаноб Расулуллоҳ: «Ҳа, бўлғайдир»,— деб жавоб бердилар».

23-боб. Аёлнинг эри номидан ҳаж қилмоғи ҳақида

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Фазл Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг орқаларида туяга мингашиб олганди. Шу пайт, Хасъам қабиласидан бир аёл келиб, Фазлга, Фазл эрса, унга қарай бошлади. Шунда, Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Фазлнинг бошини бошқа томонга қаратиб қўйдилар. Аёл: «Аллоҳнинг фарзи менинг отамни қариган пайтида топди, ул киши туя устида маҳкам ўтира олмайдирлар, мен ул кишининг номларидан ҳаж қилсам, бўлурми?» — деди. Жаноб Расулуллоҳ: «Ҳа, бўлғайдир»,— дедилар. Бу воқеа Ҳажжат ул-Видоъда бўлган эрди».

24-боб. Ёшларнинг ҳаж қилмоғи ҳақида

Убайдуллоҳ ибн Язид:
 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам мени жўнатдилар (ёки мени бошқалардан олдин сафар юклари бирлан Жамъдан жўнатдилар)»,— дейдилар.

Абдуллоҳ Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Балоғат ёшига яқинлашиб қолган пайтим эрди. Бир куни эшак миниб Минога келсам, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқиётган эрканлар. Шунда мен намозхонларнинг олдинги сафларини оралаб ўтдим-да, эшакдан тушиб, уни ўтлагани қўйиб юбордим. Кейин, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг орқаларидаги сафга келиб турдим».

Соиб ибн Язид:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан ҳаж қилдим, шунда етти ёшда эрдим»,— дейдилар.

Умар ибн Абдулазиз Соиб ибн Язидга:
 «Мен ва Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам йўл анжомларини олиб, биргаликда ҳаж қилдик»,— деб кўп марта айтган эрканлар.

25-боб. Аёлларнинг ҳаж қилмоғи ҳақида

Иброҳим ибн Абдурраҳмон ибн Авфнинг боболари ривоят қиладирлар:
 «Халифа Умар разияллоҳу анҳу сўнгги бор ҳаж қилган йиллари Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларига ҳаж қилмоққа рухсат бердилар (бу пайтда Жаноб Расулуллоҳ марҳум эрдилар). Шунда, Усмон ибн Аффон ва Абдурраҳмон ибн Авфни уларга ҳамроҳ қилиб юбордилар».

Оиша онамиз Оиша бинти Талҳага қуйидаги ҳадисни айтиб берган зрканлар: «Бир куни мен: «Ё Расулуллоҳ, биз (аёллар) сиз (эркаклар) бирлан бирга чиқиб, бир ғазот қилмайликми?»—дедим. Жаноб Расулуллоҳ: «Аммо, энг яхши жиҳод эзгу ниятда қилинган ҳаждир!» — деб жавоб бердилар. Мен Расулуллоҳ саллаллоху алайҳи ва салламдан шу сўзни эшитганимдан буён ҳажни сира канда қилмасман».

Ибн Аббоснинг мавлоси Абу Маъбуд ривоят қиладирлар:
 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аёл ёнида маҳрами бўлмаса, сафарга чиқмасин ва ёнида маҳрами бўлмаган аёл олдига номаҳрам кирмасин!»—дедилар. Шунда бир киши: «Ё Расулуллоҳ, мен фалон қўшин бирлан бирга ғазотга кетмоқчиман, аёлим ҳажга боргиси келса, не қилғайдир?»— деди. Жаноб Расулуллоҳ: «Аёлинг бирлан ҳаж қилғил!»— дедилар».

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаждан қайтиб келдилар-да, Умму Синонга: «Ҳаж қилмоғингга не монеълик қилур?» — дедилар. Умму Синон: «Фалончининг отаси (яъни, «эрим» демоқчи) икки туядан бирини ҳажга миниб кетди, иккинчиси эрса, еримизни суғораётир»,— деди. Жаноб Расулуллоҳ: «Рамазон ойида умра қилмоқ менинг ёнимда ҳаж қилмоқ бирлан баробардир»,— дедилар».

Зиёднинг мавлоси Қазъа ривоят қиладирлар:
 «Абу Саъид Худрий разияллоҳу анҳунинг Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга ўн икки ғазотда қатнашганларини ўзларидан эшитдим. Абу Саъид: «Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан тўрт ҳикмат эшитгандирман, улардан бири — ёнида эри ёки маҳрами бўлмаган аёл икки кунлик йўлга (яъни, бир кунлик йўлдан ортиқ йўлга) чиқмағайдир, иккинчиси — икки кун: Рамазон ва Қурбон ҳайитларида рўза тутилмағайдир, учинчиси—икки намоздан сўнг, яъни асрдан кейин, Қуёш ботгунча ва бомдоддан кейин, Қуёш чиққунча намоз ўқилмағайдир, тўртинчиси :— учта масжидгагина, Масжид ул-Ҳаром, менинг масжидим (Масжид ун-Набий) ва Масжид ул-Ақсога туя етаклаб келинмағайдир ».

26-боб. Каъбага пиёда боришни аҳд қилган киши ҳақида

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Набий саллаллоҳу алайҳи. ва саллам икки ўғли қўлтиқлаб кетаётган бир чолни кўриб: «Бу кишига не бўлган?» — дедилар. Ўғиллари: «Маккага пиёда боришни аҳд қилганлар»,— деб айтишди. Жаноб Расулуллоҳ: «Аллоҳ таоло бу кишининг азоб чекишидан манфаатдор эрмас, уловга миниб борсин!» — дедилар».

Уқба ибн Омир Жуҳоний разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Синглим Байтуллоҳга (Каъбага) яёв боришга аҳд қилиб, Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу ҳақда фатво сўраб бермоғимни илтимос қилди. Мен Жаноб Расулуллоҳдан фатво сўраган эрдим. «Яёв ҳам юрсин, улов ҳам минсин!»—дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио