Ал-жомиъ ас-саҳиҳ

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намозда қиинадиган ҳаракатлар тўғрисидаги боблар

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМИ

1-боб. Намозда (агар буюрилган бўлса) қўлдан фойдаланиш ҳақида

Ибн Аббос ривоят қиладирлар:
 «Намозхон намоз ўқиётиб ўз тана аъзоларидан истаганча фойдаланмоғи мумкин. Масалан, Абу Исҳоқ намоз ўқиётиб қўли бирлан кулоҳини олиб қўйди, кейин яна кийиб олди. Ҳазрат Али разияллоҳу анҳу эрса, ўнг кафтларини чап қўлларининг бўғини устига қўйиб, қўл боғлар эрдилар, агар бирор жойларини қашимоқчи ёким кийимларини тузатиб олмоқчи бўлсалар, қўл боғламини ечиб, қўлларини бемалол ҳаракат қилдираверар эрдилар».

Абдуллоҳ ибн Аббос ривоят қиладирлар:
 «Бир куни кечаси Маймуна холамникида ётиб қолдим. Мен ёстиқнинг энсиз томонига, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва холам эрса, энли томонига бош қўйиб ётдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ярим кечагача ёким ундан сал камроқ ёким кўпроқ вақт ухладилар. Кейин, уйғониб, ўринларидан туриб ўтирдилар-да, уйқуни қочирмоқ учун қўллари бирлан кўзларини ишқадилар. Сўнг, Сураи «Оли Имрон»нинг охиридан ўн оят ўқидилар. Кейин, ўринларидан туриб, деворга осиғлиқ мешчани олдилар-да, яхшилаб таҳорат қилдилар, сўнг намоз ўқимоққа тутиндилар. Мен ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сингари таҳорат олдим-да, ёнларига бориб турдим. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўнг қўллари бирлан (ўнг томонимда туришинг керак эрди, деган маънода) ўнг қулоғимни ишқаб қўйдилар (бошқа ҳадисда: «Қулоғимдан ушлаб, мени ўнг томонларига ўтказиб қўйдилар»,— дейилган). Кейин, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам икки ракъат, сўнг икки ракъат, кейин икки ракъат, сўнгра икки ракъат, кейин икки ракъат, сўнгра икки ракъат намоз ўқидилар. Сўнг, витр ўқиб бўлгач, муаззин келиб азон айтгунча ёнбошладилар. Кейин, қисқагина қилиб икки ракъат намоз ўқиб олдилар. Сўнг, бомдод ўқигани масжидга чиқиб кетдилар».

2-боб. Намоз вақтида сўзлашмоқ манъ қилинадир

Абдуллоҳ ибн Масъуд ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқиётганларида салом берар эрдик, бизга алик олар эрдилар. Аммо, Ҳабашистондаги Ан-Нажоий деган жойдан қайтганимизда намоз ўқиётган эрканлар, салом берсак, алик олмадилар. Намоздан кейин: «Намоз улуғ машғулотдир! Унда бошқа нарсалар бирлан машғул бўлмоқ ярамағайдир»,— дедилар».

 Абу Амр аш-Шайбоний:
 «Менга Зайд ибн Акрам разияллоҳу анҳу бундоқ деганди»,— дейдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салам даврларида, ислом эндигина тарқалаётган вақтда Аллоҳ таолонинг «Намозларда тартиб сақлангиз!...» деган ояти кариймаси нозил бўлмагунча бир-биримиз бирлан дунёвий ишларимиз ҳақида сўзлашаверар эрдик».

3-боб. Намозхоннинг намозда тасбиҳ ва ҳамд айтмоги жоиз

Саҳл разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Баний Амр ибн Авфни келиштириб қўймоқ учун чиққан эдилар ҳамки, намоз вақти бўлди. Шунда Билол Абу Бакрнинг олдига келиб: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ушланиб қолдилар, сиз ўрниларига имомлик қилмағаймисиз?»—деди. Абу Бакр: «Майли, агар истасангиз»,— деб ррзи бўлдилар. Кейин, Билол азон айтди. Абу Бакр эрса, меҳробга ўтиб намоз бошладилар. Шу пайт Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам келдилар-да, одамларни оралаб ўтиб, биринчи сафга турдилар. Одамлар (Абу Бакрга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам келганларини билдирмоқ учун) чапак чала бошладилар. Абу Бакр шунда ҳам сезмадилар. Одамлар қаттиқроқ чапак чалганларидан кейингина атрофга аланглаб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг биринчи сафда турганларини кўриб қолдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам «Ўрнингда туравёрғил!» деб ишора қилдилар. Шунда Абу Бакр қўлларини кўтариб Аллоҳга ҳамд айтдилар-да, орқага тисарилдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам олдинга ўтиб, намозни давом эттирдилар».

4-боб. Намозда айтиш мумкин эмаслигини билмаган ҳолда бирор қавмнинг номини тилга олмоқ ёким бир-бирига салом бермоқ ҳақида


Абдуллоҳ ибн Масъуд ривоят қиладирлар:
 «Биз илгарилари намоз ўқиётиб ҳам бир-биримизга салом бераверар эрдик ва марҳумларнинг исмларини бирма-бир айтиб дуо қилар эрдик. Бир куни Расулуллоҳ саллаллоху алайҳи ва саллам буни эшитиб қолиб: «Ат-Таҳиййоту ли-л-лохи ва-с-салавоту ва-т-таййиботу, ас-салому алайка аййуҳа-н-на-биййу ва раҳмат-ул-лоҳи ва баракотуҳ, ас-салому алайно ва ало ибоди-л-лоҳи-с-солиҳийна, ашҳаду алло илоҳа ил-ла-л-лоҳу ва-шҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ» десангиз, Аллоҳ таолонинг еру кўкдаги барча солиҳ бандаларини дуо қилган бўлурсиз»,— дедилар». Дуонинг таржимаси: «Барча олқишу мақтовлар, беш вақт намозу ззгуликлар Аллоҳга бўлсин! Эй Аллоҳнинг элчиси (пайғамбари) Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам! Аллоҳ таоло сизга салом, баракот ва раҳмат йўлласин! Бизга ҳамда Аллоҳнинг жамики солиҳ бандаларига ҳам Аллоҳ салом йўлласин! Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигининг шоҳидиман, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳам Аллоҳнинг бандаси ва элчиси (пайғамб.ари) эканлигининг шоҳидидирман».

5-боб. Қарсак чалмоқ хотинларга ҳос қилиқ зканлиги ҳақида

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тасбиҳ айтмоқ эркакларга, қарсак чалмоқэрса, хотинларга хос одатдир! » — деганлар (бу ерда имомни огоҳлантирмоқ учун чапак чалиб овоз чиқармоқ назарда тутилган)».

Саҳл ибн Саъд ривоят қиладилар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тасбиҳ айтиб (имомни) огоҳлантирмоқ эркакларга, кафтни кафтга уриб одаз чиқариб (имомни) огоҳлантирмоқ хотинларга хос одатдир»,— деганлар».

6-боб. Намоз ўқиётиб орқага тисарилган ёким бирор сабабга кўра олдинга (намозхонларнинг олдинги сафига) ўтиб олган кишилар ҳақида

Саҳл ибн Саъд бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам тўғриларидаги ҳадисларда ривоят қилганлар.

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Сешанба куни мусулмонлар Абу Бакр Сиддиқ имомлигида (Расулуллоҳ бетоб эрдилар) бомдод намозини ўқишаётган эрди. Шу лайт Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Оиша онамизнинг ҳужраларидаги пардани очиб, уларга жилмайиб қараб қўйдилар. Абу Бакр Сиддиқ, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга чиқмоқчилар, деб ўйлаб, жой бўшатмоқ мақсадида орқаларига тисарилдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни кўриб хурсанд бўлиб кетган мусулмонлар намозни бузиб қўяй дейишди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни давом эттирингиз, деган маънода ишора қилдилар-да, пардани ёпиб қўйдилар. Ул зот шул куни вафот этдилар».

7-боб. Намоз ўқиётган болани онаси чақириб қолса...

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу:
 «Менга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги воқеани ривоят қилиб берган эрдилар»,— дейдилар. «Бир бола ўз ҳужрасида (намоз ўқиб) турган эрди. Шу пайт онаси: «Эй Журайж»,— деб чақириб қолди. Бола (онасининг овозини эшитгач): «Илоҳи, чиқайин десам, намоз ўқимоғим керак, чиқмайин десам, онам чақирмоқдалар, не қилсам эркан?» — деди. Онаси: «Эй Журайж»,— деб иккинчи марта чақирди. Бола яна: «Илоҳи, чиқайин десам, намоз ўқимоғим керак, чиқмайин десам, онам чақирмакдалар, не қилсам эркан?» — деди. Онаси: «Эй Журайж»,—деб учинчи марта чақирди. Бола яна: «Илоҳи, чиқайин десам, намоз ўқимоғим керак, чиқмайин десам, онам чақирмакдалар, не қилсам эркан?» — деди. Онаси: «Илоҳи, Журайж фоҳиша хотинлар юзига назари тушмай ўлмасин!» — деб қарғади.
Журайжнинг ҳужрасига бир чўпон хотин кириб-чиқиб юрар эрди. Бир куни шу хотин туғиб қўйди. Хотиндан: «Болани кимдан туғдинг?»— деб сўрашди. Хотин: «Журайждан»,— деди. Буни эшитган Журайж ҳужрасидан чиқиб келиб: «Болани мендан туққанман, деяётган хотин қани? » — деди, сўнг болага қараб: «Эй гўдак, отанг ким? »— деб сўради. «Отам қўйбоқар чўпон»,— деди чақалоқ (Журайж намозни онасидан ҳам устун қўйгани учун Аллоҳ таоло унга ана шундоқ каромат ато қилди)».

8-боб. Намоз ўқиётиб сажда қилинадирган ерни майда тошлардан тозалаб ташламоқ

Муъаййиқиб разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам саждага бош қўйиладирган ерни майда тошлардан тозалаб ташлаётган кишига: «(Намоз давомида) бир марта шундоқ қилмоғинг мумкин»,— дедилар».

9-боб. Саждага бош қўйиладирган ерга кийимини ёзиб қўймоқ

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга жазирама иссиқда намоз ўқиётиб, ернинг ниҳоятда қизиб кетганлигидан бирортамиз ҳам саждада пешонамизни ерга теккизолмай қолдик. Шунда кийимимизни саждагоҳга ёзиб қўйиб, ўшанинг устига сажда қилдик».

10-боб. Намозда қандай ҳаракатлар қилмоқ жоиз бўладир?

Оиша онамиз ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқиётганларида қибла томонларида оёғимни узатиб ётган бўлардим. Сажда қилаётганларида оёғимни йиғиштириб олардим, саждадан бош кўтарганларида эрса, яна узатиб юборар эдим (қоронғуда)».

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқиб бўлиб, бундай дедилар: «Намоз ўқиётганимда шайтон пайдо бўлиб, намозимни бузмоқ ниятида менга ҳамла қилди. Аллоҳ таоло мадади бирлан уни даф қилмакка муяссар бўлдим. Эрталаб сизлар кўрингиз, деб уни тутиб масжиднинг устунига боғлаб қўймоқчи бўлганимда, Сулаймон алайҳиссаломнинг «Илоҳи, мени шундоқ бир нарсага эга қилгилким, токи мендан кейин унга ҳеч ким муяссар бўлолмасин!»— деган гаплари ёдимга тушди. Шунда Аллоҳ таоло шайтоннинг умидини пучга чиқариб қувиб юборди».

11-боб. Намоз ўқиётган одамнинг улови бўшаб (ечилиб) кетса...

Қатода разияллоҳу анҳу:
 «Намозхон кийимини ўғри олиб қочса, намозни қўйиб, ўғрини қувлағайдир»,— дейдилар.

Ал-Азрақ ибн Қайс ривоят қиладирлар:
 «Аҳвоз деган ерда хаворижлар бирлан урушаётган эрдик. Мен дарё бўйида турган эрдим, Бир вақт, бир кишининг оти юганини ушлаб турган ҳолда намоз ўқиётганики кўриб қолдим. Оти кучлилик қилиб уни жойнамоздан нарига судраб кета бошлади». Мазкур ривоятни Шуъба разияллоҳу анҳу бундай деб давом эттирадилар: «Ўша намозхон Абу Барза. ал-Асламий бўлиб, уни хаворижлардан бир киши: «Илоҳи, бу чолни балога гирифтор қилғил!» — деб дуоибад қилди. Абу Барза намозини тугатгач: «Мен сизларнинг гапингизни эшитдим. Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бмрлан бирга олти (ёким етти, ёким саккиз) йил ғазот қилдим, умматларига намоз хусусида бир қанча енгиллик берганларини кўрдим. Отим судраб кетаётган бўлса ҳам, намоз ўқиганим афзал, чунким уни ўз ҳолига қўйиб юборсам, ўтлаб узоқларга кетиб қолғайдир»,— деди».

Оиша онамиз ривоят қиладирлар:
 «Қуёш тутилди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб узун сура ўқидилар, сўнг рукуъ қилдилар, рукуъда узоқ турдилар, кейин рукуъдан бош кўтариб, бошқа бир сурани ўқий бошладилар. Сўнг рукуъ қилиб, сажда қилдилар-да, биринчи ракъатни якунладилар. Иккинчи ракъатни ҳам шу тариқа ўқидилар. Кейин, бизга қараб: «Қуёш бирлан Ой Аллоҳ таоло қудратининг икки далилидир. Уларнинг тутилганини кўрсангиз, тутилиб бўлгунча намоз ўқингиз! Мана шу ерда туриб менга ваъда қилинган ҳамма нарсани кўрдим. Қўлимни узатиб олдинга интилаётганимни кўрган вақтларингизда мен жаннатдан бир мева узиб олмоқчи бўлган зрдим, орқамга (чўчиб) тисарилганимда эрса, жа~ ҳаннам ўтининг гуриллаб ёнаётганини кўрган эрдим. Жаҳаннамда Амр ибн Луҳони кўрдим, ул (ҳаётлигида уй) ҳайвонларини ўз ҳолига ташлаб қўйган одам эрди»,— дедилар».

12-боб. Намозда тупуриш ва уф тортиш ҳақида

Абдуллоҳ ибн Амр:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуёш тутилганда намоз ўқиётиб уф тортдилар», — дейдилар.

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам масжиднинг қиблага қараган деюридаги тупукни кўриб, масжид аҳлидан хафа бўлганларидан: «Намоз ўқиётганингизда Аллоҳ таоло ҳар бирингизнинг рўпарангизда бўлғайдир, шунинг учун қиблага қараб тупура кўрмангиз! » — дедилар-да, муборак қўлларига бир тош олиб девордаги тупикни қириб ташладилар».
«Қайси бирингиз тупурмоқчи бўлсангиз, чап ёнингизга тупурингиз!»— дейдилар Ибн Умар.

Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Намоз ўқиётган ҳар бир мўмин ўз рабби бирлан суҳбатлашғайдир. Шунинг учун олд томонига ва ўнг ёнига тупурмасин, чап ёнига ёким оёғининг остига тупурсин!» — дедилар».

13-боб. Эркак киши, мумкин эмаслигини билмасдан имомни бирор нарсадан огоҳлантирмоқ учун кафтини кафтига уриб овоз қилса, намози бузилмайдир

Юқорида Саҳл ибн Саъднинг шунга доир ҳадиси келтириб ўтилган.

14-боб. Агар намозхонга «олдинга ўтғил ёким кутиб турғил!» дейилса, кутиб тургани маъқул

Саҳл ибн Саъд ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга намоз ўқиётган одамлар изорларини кичиклигидан бўйинларига танғиб олишар эрди. Шунда хотинларга: «Эркаклар батамом ўтириб олгунларича бошларингизни саждадан кўгармангиз!»—деб буюришар эрди (чунким эркаклар сажда қилганда авратлари кўриниб қоларди)».

15-боб. Намозда саломга алик олинмайдир

Абдуллоҳ ибн Масъуд ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга намоз ўқиётганларида ҳам салом берар зрдим. Менга алик олар эрдилар. Лекин, бир куни Ҳабашистондан қайтиб келганимизда Жаноб Расулуллоҳга намоз ўқиётганларида салом берсам, алик олмадилар. Намоздан кейин: «Намоз ўқиётиб бошқа нарсаларга чалғимаслик керак»,— дедилар».

Жобир ибн Абдуллоҳ ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам мени ўзларининг бир ҳожатларини бажариб келмакка юбордилар. Мен топшириқни бажаргач, қайтиб келиб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга салом бердим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам саломимга алик олмадилар. Биргина Аллоҳга аён, ўшанда анча кўнглим ранжиди. Ўзимга-ўзим: «Эҳтимол, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кечикиб қолганим учун мендан хафа бўлиб юргандирлар?» — дедим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга қайта салом берсам, яна алик олмадилар, дилим аввалгидан ҳам кўпроқ ранжиди, кейин яна салом бердим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу гал саломимга алик олиб: «Саломингга алик олмоғимга намоз монеълик қилди, мен намоз ўқиётган эрдим»,— дедилар. Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам улов устида қибладан бошқа ёққа қараган ҳолда намоз ўқиётган эрдилар».

16-боб. Намоз ўқиётиб бирор зарурат билан қўлини тепага кўтармоқ ҳақида

Саҳл ибн Саъд разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қулоқларига «Баний Амр ибн Авф қабйласи Қубо масжидида жанжаллашиб қолишибди» деган хабар етди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир қанча саҳобаларини олиб, уларни яраштирмоққа чиқдилар. Муҳокама чўзилиб кетиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир оз ушланиб қолдилар. Намоз вақти ҳам бўлди. Билол келиб Абу Бакр Сиддиққа: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ушланиб қолдилар. Намоз вақти бўлди, жамоатга имомлик қилмайдирмисиз? » — дедилар. «Истасангиз, майли»,— дедилар Абу Бакр. Билол азон айтдилар, Абу Бакр Сиддиқ эрса, меҳробга ўтиб такбири таҳрима айтдилар. Шу пайт Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам келиб биринчи сафга турдилар. Одамлар Абу Бакрни огоҳлантирмоқ учун чапак чала бошлашди. Абу Бакр шунда ҳам сезмадилар. Одамлар қаттиқроқ қарсак чалишгандан кейингина атрофга аланглаб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни кўриб қолдилар. Жаноб Расулуллоҳ ул кишига «Намозни давом эттираверғил» деган маънода қўллари бирлан ишора қилдилар. Абу Бакр қўлларини тепага кўтариб Аллоҳга ҳамд айтдилар-да, орқага тисарилдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ул кишининг биринчи сафга келиб турганларини кўриб олдинга ўтиб имомлик қилдилар. Намоздан кейин, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга қараб: «Эй, одамлар, сизларга не бўлди ўзи? Худди бир нарса бўлгандек намозда қарсак чалдингиз. Қарсак чалмоқ хотинларнинг ишидир, намоз вақтида бирор кишига бир нима бўлиб қолса, (имомни огоҳлантирмоқ учун) «Субҳоналлоҳ» десин!»—дедилар. Сўнг, Абу Бакрга: «Эй Абу Бакр, намозни давом эттираверингиз» деб ишора қилганимда, нега жойингизда қолавермадингиз?» — дедилар. Абу Бакр: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига ўтиб, намоз ўқимоғим ўринли эмасдир»,— деб жавоб қилдилар».

17-боб. Намозда қўлни белга қўйиб турмоқ жоиз эрмас

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқиётиб белни ушламакни манъ қилганлар»,— дейдилар.

Умар ибн Али:
 «Менга Абу Ҳурайра айтдиларким, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда белга қўлни қўйиб турмоқни макруҳ қилган эрмишлар»,— дейдилар.

18-боб. Намоз ўқиётиб бошқа бир нарса ҳақида фикр юритмоқ

Ҳазрат Умар:
«Мен намоз ўқиётиб аскарларимни жиҳодга тайёрлағайман»,— деган эканлар.

Уқба ибн Ҳафса ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга аср ўқидим. Жаноб Расулуллоҳ салом бердилар-да, тезда ўринларидан туриб, хртинларининг ҳужрасига кириб кетдилар. Бир оздан кейин чиқиб, қавмларининг юзларидаги таажжуб аломатини кўриб: «Намоз ўқиётганимда уйимизда тилла борлиги ёдимга тушиб қолди, мен унинг туни бирлан уйимизда туриб қолмоғини истамай, одамларга улашиб бермакни буюрдим»,— дедилар».

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Намозга азон айтилса, шайтон азон овози эшитилмайдирган ергача орқасидан ел чиқариб қочғайдир. Муаззин тўхтаса, яна келғайдир ва намозхонга «Уни эслағил, буни эслағил» деб токим ул неча ракъат ўқиганини эсидан чиқаргунча чалғитғайдир»,— дедилар».

Абу Салама ибн Абдурраҳман:
 «Қайси бирингиз намозда шу аҳволга тушсангиз, ташаҳҳудга ўтиргандан кейин яна икки марта сажда қилингиз! » — деганлар. Бу сўзни ул киши Абу Ҳурайрадан эшитибдирлар.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Одамлар: «Абу Ҳурайра Расулуллоҳ ҳусусларида жуда кўп ҳадис ривоят қилғайдир!» — дейишади. Мен бир кишини учратиб, унга: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кеча тунда қайси сурани ўқидилар?» — дедим. «Билмасман»,— деди. «Унда, намозда бўлмабсан-да?!» — дедим.
«Нега, қатнашганман»,— деди бояги киши. «Фалон ва фалон сураларни ўқиганларини мен биламан-ку!» — дедим (демак, Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ёдлаб қолмоқ учун бутун вужудлари бирлан қулоқ солганлар)».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио