Ал-жомиъ ас-саҳиҳ

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Саждаи саҳв ҳақида (намознинг иккинчи ракъатида ўтирмасдан туриб кетгандаги хатони тузатмоқ учун килинадиган сажда)

1-боб.

Абдуллоҳ ибн Буҳайна разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Беш вақт намозлардан бирида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга имомлик қилдилар. Шунда иккинчи ракъатдан кейин, ўтирмасдан туриб кетдилар. Кетларидан одамлар ҳам туришди. Намозни тугатиб, салом бермоқларини кутиб турдик. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам салом бермоқдан аввал, ўтирган ҳолларида такбир айтиб икки марта сажда қилдилар-да, сўнг салом бердилар».

Абдуллоҳ ибн Буҳайна ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам пешин намозининг иккинчи ракъатидан сўнг, ўтирмасдан туриб кетдилар. Шунда намозни тугатгач, икки марта сажда қилиб, кейин салом бердилар».

2-боб. Агар намозхон тўрт ракъатли намозни беш ракъат қилиб ўқиб қўйса...

Абдуллоҳ ибн Масъуд ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам пешин намозини беш ракъат ўқиб юбордилар. Саломдан сўнг, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Намознинг ракъати кўпайтирилдими?» — деб сўрашди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Нега бундоқ дерсизлар?»— дедилар. «Беш ракъат ўқидингиз»,— дейишди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳв учун (хатони ювмоқ учун) яна икки марта сажда қилдилар».

3-боб. Намозхон иккинчи ёки учинчи ракъатда билмай салом бериб қўйса, одатдаги сажда каби ёки ундан узоқроқ яна икки марта сажда қиладир

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга имомлик қилиб пешин ёким аср намозини ўқидилар. Иккинчи ракъатга келганда салом бердилар. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга Зулйадайн деган киши: «Ё Расулуллоҳ, намоз қисқардими?» — деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларига қараб: «Зулйадайн тўғри айтаётирми?» — дедилар. Саҳобалар: «Ҳа»,— деб жавоб беришди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳв учун яна икки ракъат намоз ўқиб, сўнг икки марта сажда қилдилар».

Саъд ривоят қиладилар:
 «Урш ибн Зубайр бизга имом бўлиб шом ўқиганида иккинчи ракъатдан кейин салом берди. Сўнг, (биз бирлан) бир оз сўзлашгач, намознинг қолганини ўқиб, саждаи саҳв қилди-да: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундоқ қилганлар»,— деди».

4-боб. Саждаи саҳв қилгандан сўнг «Ат-Таҳиййот» ни ўқимай салом берган киши хусусида

Анас разияллоҳу анҳу ва Ҳасан Басрий саждаи саҳвдан сўнг «Ат-Таҳиййот»ни ўқимадилар. Қатода:
 «Саждаи саҳвдан сўнг «Ат-Таҳиййот» ўқилмайдир»,— дейдилар.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам икки ракъат ўқиб, намозни тугатдилар. Шунда ул кишига Зулйадайн: «Ё Расулуллоҳ, намоз қисқардими ёки ёдингиздан чиқардингизми?» — деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Зулйадайн тўғри айтаётирми? »—дедилар. Одамлар: «Ҳа»,— дейишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам яна икки ракъат намоз ўқиб, салом бердилар, сўнг такбир айтиб, одатдагидек ёким ундан узоқроқ сажда қилдилар. Кейин, саждадан бошларини кўтариб («Ат-Таҳиййот» ни ўқимай) салом бердилар-да, ўринларидан турдилар».

Салама ибн Алқама ривоят қиладирлар:
 «Муҳаммад ибн Сириндан: «Саждаи саҳвдан сўнг «Ат-Таҳиййот» ўқилғайдирми?» —деб сўрадим. «Абу Ҳурайранинг ҳадисида йўқ-ку!» — дедилар».

5-боб. Намозда янглишган одам ҳар иккала саждаи саҳвда такбир айтадир

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам пешин ёким аср намозида (Муҳаммад ибн Сирин: «Аср намозида бўлса керак, деб ўйлайман»,—дейдилар) икки ракъат ўқиб, салом бердилар, кейин ўринларидан турдилар-да, масжидга кира-веришдаги ёғочга бориб суяндилар. Намозхонлар орасида Абу Бакр ва Умар ҳам бор эдилар, лекин бу тўғрида Жаноб Расулуллоҳга гапирмоққа истиҳола қилишди. Одамлар бир-бирларига «Намоз қисқардими, намоз қисқардими?» — дея шошиб масжиддан чиқиб кела бошладилар. Уларнинг орасида бир киши бор эрди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уни «Зулйадайн» дер эдилар. Ўша киши: «Ё Расулуллоҳ, ёдингиздан чиқардингизми ёким намоз қисқардими? » — деб сўради. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эсимдан чиқарганим ҳам йўқ, намоз қисқаргани ҳам йўқдир»,— дедилар. Зулйадайн: «Йўқ, ёдингиздан чиқардингиз»,— деди. Шундан кейин, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам яна икки ракъат намоз ўқиб, салом бердилар, сўнг такбир айтиб, одатдагидек ёким ундан узунроқ сажда қилдилар. сўнг бошларини кўтариб такбир айтдилар, Саждага бошларини қўяётиб ҳам одатдагидек ёким ундан узокроқ такбир айтдилар».

Абдуллоҳ ибн Буҳайна разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам пешин намозида қиёмда турган эрдилар, фақат охирги ўлтирмоқ қолган эрди. Намозни тугатганларйдан сўнг, салом бермай туриб, икки марта саждаи саҳв қилдилар. Ҳар бир саждадан кейин, ўтирган ҳолларида такбир айтдилар, одамлар ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга саҳв бўлган охирги ўтириш эвазига сажда қилишди».

6-боб. Уч ёки тўрт ракъат ўқиганини унутса, саждаи саҳв қиладир.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Намозга азон айтилса, шайтон азон эшитилмайдирган ергача орқасидан ел чиқариб қочғайдйр. Азон тугаса, қайтиб келғайдир. Намозга такбир айтилса, яна қочғайдир, такбир тугаса, яна қайтиб келиб, намозхонни васваса қилмоқ учун: «Уни эслағил, буни эслағил»,— деб ёдига келмаган нарсаларни эслатғайдир. Пировардида намозхой неча ракъат намоз ўқиганини билмай қолур. Агар бирортангиз шу куйга тушғайдирсиз, ўтирган ҳолда саждаи саҳв қилингиз!» — деганлар,

7-боб. Фарз ва нафл намозларида саждаи саҳв қилмоқ

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу витр намозидан сўнг саждаи саҳв қилдилар.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бирортангиз (нафл ёким фарз) намози ўқиётган эрсангиз, шайтон келиб фикрингизни чалғита бошлағайдир, ҳатто неча ракъат ўқиганингизни билмай қолурсиз. Агар шундоқ аҳволга тушгайдирсиз, ўтирган ҳолда саҳв учун икки марта сажда қилингиз!»—деб айтганлар».

8-боб. Биров намоз ўқиётган кишига гапирса-ю, у: «нари турғил!»—деб ишора қилганда қулоқ солиб, нари кетса


Яҳё ибн Сулаймон ривоят қиладирлар:
 «Ибн Аббос, Мисвар ибн Махрама ва Абдурраҳмон ибн Азҳарлар Курайбга Оиша онамиз хузурларига бориб, аввало ҳаммаларидан салом айтмакни, кейин аср намозидан сўнг ўқиладирган икки ракъат намоз тўғрисида сўраб, билиб келмакни топширишди. Кейин: «Биз сизнинг аср намозидан кейин икки ракъат намоз ўқимоғингиздан хабардормиз, бироқ Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам асрдан кейин намоз ўқимакни манъ қилганлар, деб ҳам эшитдик. Ибн Аббос: «Огам Умар ибн Хаттоб асрдан кейин намоз ўқиган одамларни урар эрдилар»,— дейдилар, сиз не дейдирсиз? деб айтғил!» — дейишибди. «Оиша онамиз ҳузурларига кириб, менга тайинланган гапларни айтдим,— дейди Курайб,— Оиша онамиз Умму Саламадан сўрағил!» — дедилар. Мен Умму Салама онамизга бор гапни айтган эрдим, ул киши бундоқ дедилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асрдан сўнг намоз ўқимакни манъ қилганлари тўғрисида эшитдим-у, бироқ ўзларининг асрдан кейин менинг ҳужрамга кириб икки ракъат намоз ўқиганларини кўрдим. Ўшанда ансорий қабилалардан бири бўлмиш Баний Ҳаром қабиласига маисуб бир гуруҳ хотинлар меникида ўтиришган эрди. Мен чўримга: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига борғилда, «Ё Расулуллоҳ, асрдан кейин намоз ўқимакни манъ қилгандирсиз, деб эшитган эрдик, ўзингиз бўлсангиз, ўқиётирсиз!»— дегил, агар қўллари бирлан «Нари турғил!» деб ишора қилсалар, нари турғил!» — дедим. Чўри шундоқ қилди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қўллари бирлан ишора қилдилар, чўри нари турди. Намоздан кейин, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Абу Умаййанинг қизи, асрдан кейин ўқиладирган икки ракъат намоз тўғрисида сўрадинг. Мен сенга бир гап айтайин. Абд ул-Қайс қабиласидан ҳузуримга одамлар келишган эрди. Ўшалар бирлан банд бўлиб қолиб, пешиннинг икки ракъатини ўқиёлмай қолган эрдим, ҳозир ўшал қазо бўлган икки ракъатни ўкидим»,— дедилар».

9-боб. Намозда ишора қилмоқ ҳақида

Саҳл разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни Баний Амр қабиластада бўлган жаижалдан хабардор қилишди. Шунда Жаноб Расулуллоҳ уларни келиштириб қўймак учун чиқиб, бир оз ушланиб қолдилар. Намоз вақти бўлди. Билол разияллоҳу анҳу Абу Бакр разияллоҳу анҳуга: «Эй Абу Бакр, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ушланиб қолдилар, намоз вақти бўлди. Одамларга имомлик қилмайдирсизми?» — дедилар. Абу Бакр «Майли, агар истасангиз»,— дедилар. Кёйин, Билол азон айтдилар, Абу Бакр эрса такбири таҳрима айтиб, имомлик қилдилар. Шу пайт Расулуллоҳ саллаллоху алайҳи ва саллам сафларни оралаб ўтиб, биринчи сафга келиб турдилар. Одамлар ул кишининг келганларини билдирмоқ мақсадида чапак чала бошлашди. Лекин, Абу Бакр зътибор қилмадилар. Одамлар қаттиқроқ чапак чалдилар. Шундагина Абу Бакр атрофга аланглаб Расулуллоҳнинг келганларинк кўрдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакрга ишора қилиб, намозни давом эттирмакни буюрдилар. Абу Бакр қўлларини тепага кўтариб, Аллоҳга ҳамд айтдилар-да, орқаларига тисарилиб биринчи сафга келиб турдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам олдинга ўтиб имрмлйкни давом этирдилар. Намоз тугагач: «Эй одамлар, сизларга не бўлди, намоз вақтида бир нарса бўлгандек чапак чалдингиз? Қарсак чалмоқ аёлларга ҳос қилиқдир. Кимда-ким намозда бирор нарса бўлганини сезғайдир, «Субҳоналлоҳ» десин! «Субҳо-наллоҳ» деганда кўпчиликнинг диққатини тортмағайдир, имомнинг ўзигина сезиб, қарағайдир. «Эй Абу Бакр, имомликни давом эттираверингиз! » деб ишора қилганимда нега қулоқ солмадингиз?»—дедилар. Шунда Абу Бакр: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига ўтиб намоз ўқимакни Абу Бакр ўзига эп кўрмағайдир», — дедилар».

Асмо бинти Абу Бакр ривоят қиладирлар:
 «Мен Оиша разияллоҳу анҳо ҳузурларига кирсам, улар ҳам, одамлар ҳам қиёмда туриб намоз ўқишаётган эркан. Мен: «Одамларга не бўлди?» — дедим, Улар бошларини ирғаб осмонга ишора қилдилар. Мен: «Нима, бу охират аломаткми?» — де; дим. Улар «ҳа»деган маънода яна бош ирғаб кўйдилар».

Оиша онамиз ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бетоб бўлиб қолганларида уйда ўтирган ҳолларида намоз ўқиётган эрдилар, одамлар ул кишига иқтидо қилиб тик туриб намоз ўқишаётган эрди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қўллари бирлан уларга «Ўтириб ўқингиз!» деб ишора қилдилар. Намоз тугагач, одамларга қараб: «Имом иқтидо қилмоқлари учун имом қилингандир. Ул рукуъ қилғайдир, рукуъ қилингиз, рукуъдан бош кўтарғайдир, бош кўтарингиз!» — дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио