Ал-жомиъ ас-саҳиҳ

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунаввара масжидларида ўқилган намознинг фазилатлари тўғрисида

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМИ

1-боб. Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунаввара масжидларида ўқилган намознинг фазилатлари тўғрисида

Қазъа разияллоҳу анҳуга Абу Саъид (Жаноб Расулуллоҳ бирлан бирга 12 та ғазотда қатнашган):
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан қуйидаги тўрт насиҳатни эшитганман»,— дебдир: «Хотин киши икки кунлик йўлга фақат маҳрами йўлдошлиғида чиқмоғи лозим; иккала ҳайитда рўза тутмаслик керак; бомдоддан кейин кун чиққунча ва асрдан кейин кун ботгунча намоз ўқимоқ ярамайдир; кўпроқ савоб олурмен деган одам Ал-Масжид ал-Ҳаромга (Каъбатуллоҳда), Масжид ур-Расул саллаллоҳу алайҳи ва салламга (Мадинада) ва Масжид ул-Ақсога (Қуддусда) чиқмоғи лозимдир».

Абу Ҳурайра ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кўпроқ савоб олурмен деган одам бошқа масжидларга изғимай, фақат Ал-Масжид ал-Ҳаром, Масжид ур-Расул саллаллоҳу алайҳи ва саллам. ва Масжид ул-Ақсога чиқсин!» — деганлар».

Абу Ҳурайра ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менинг масжидимда ўқилган битта намоз мингта намоздан савоблироқ бўлиб, унга фақат Ал-Масжид ал-Ҳаромда ўқилган намозгина тенглаша олғайдир»,— деганлар».

2-боб. Қубо масжиди ҳақида

Нофиъ разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Ибн Умар разияллоҳу анҳу фақат икки кун — Маккага ва Қубо масжидига келган кунлари зуҳо намози ўқир эрдилар. Маккага айнан зуҳо намози ўқиладирган вақтда етиб келар эрдилар-да, Байтуллоҳни тавоф айлаб, сўнг Мақоми Иброҳимда икки ракъат намоз ўқир эрдилар. Қубо масжидига эрса, ҳар шанба куни келиб, намоз ўқимасдан кетмас эрдилар. Ибн Умар менга бундай деган эрдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам баъзан отлиқ, баъзан пиёда Масжид ул-Қубони зиёрат қилур эрдилар, саҳобаи киромлар ҳам шундоқ қилишғайдир, мен ҳам улардан ўрнак олиб шундоқ қилмоқдамен. Мен ҳеч кимнинг, хоҳ кундузи ва хоҳ кечаси бўлсин, истаган вақтда намоз ўқимоғига монеълик қилмасмен, фақат кун чиқаётган ёким ботаётган вақтда ўқимаса, бўлди!»

3-боб. Қубо масжидига ҳар шанба келган киши ҳақида

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар шанба куни Қубо масжидига гоҳ пиёда, гоҳ от.миниб келар эрдилар». (Буни кўриб Абдуллоҳ ибн Умар ҳам шундоқ қилар эрдилар).

4-боб. Қубо масжидига от миниб ёким пиёда келмоқ

Ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоху алайҳи ва саллам Қубо масжидига гоҳ отда, гоҳ пиёда келар эрдилар». Ибн Нумайр юқоридаги ҳадисга қўшимча қилиб: «Ибн Умар Қубо масжидига келган заҳоти икки ракъат намоз ўқиб, сўнг ўтирар эрди»,— дейдилар.

5-боб. Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрлари бирлан минбарлари орасида намоз ўқимоқнинг фазилати

Абдуллоҳ ибн Зайд ал-Мозиний ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уйим бирлан минбарим оралиғидаги жой жаннат боғларидан биридир!» — деганлар».

Абу Ҳурайра ривоят қиладирлар:
 «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уйим бирлан минбарим оралиғидаги жой жаннат боғларидан биридир! (Охиратда) минбарим Ҳавзи Кавсарим қирғоғида бўлғайдир»,— деб айтганлар».

б-боб. Байт ул-Муқаддас масжиди ҳақида

Зиёднинг озод қилинган қули Қазъа ривоят қиладирлар:
 «Абу Саъид ал-Худрий Жаноб Расулуллоҳдан эшитган тўрт васиятни айтиб, мени таажжубга солдилар, хурсанд қилдилар. Улар қуйидагилар: «Аёл киши икки кунлик йўлга ёлғиз ўзи сафар қилмағайдир, балким эри ёким бир маҳрами бирлан сафар қилғайдир; икки ҳайит куни рўза тутилмағайдир; бомдоддан кейин кун чиққунча, асрдан сўнг кун ботгунча намоз ўқилмағайдир; фақат учта масжид — Ал-Масжид ал-Ҳаром, Масжид ул-Ақсо ва менинг масжидимдан кўпроқ савоб топғайдирсиз!»


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио