Муснад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

РЎЗА

Бир юз тўқсон тўққизинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Атодан, у Абу Солиҳ Заййтдан, у Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (с.а.в.) (бир ҳадиси қудсийда): «(Аллоҳ таоло айтадики,) инсоннинг барча амаллари ўзи учундир. (унда нафснинг улуши бор - Тарж.). Рўза бундан мустаснодир, у холис Мен учундир. Унинг мукофотини Мен бераман», дедилар».

 

Икки юзинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Исмоилдан, у Абу Солиҳдан,  у Умму Ҳонийдан (р.а.) ривоят қилади. Умму Ҳоний айтди: «Расулуллоҳ (с.а.в.): «Қайси бир мўмин бир кун оч қолса, ҳаромлардан сақланса ва мусулмонлар молини ноҳақ емаса, Аллоҳ таоло унга жаннат меваларини едиради», деб марҳамат қилдилар».

 

Икки юз биринчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Иброҳимдан, у отасидан, у Ҳамид ибн Абдураҳмон Ҳимйарийдан ривоят қилади. Ҳимйарий айтди: «Расулуллоҳ (с.а.в.) Ашуро куни асҳобларидан бир одамга: «Қавмингга айт, бугун рўза тутсинлар», дедилар. Ҳалиги одам: «Улар овқатланиб қўйдилар», деган эди, Расули акрам: «Улар овқатланган бўлсалар ҳам», дея марҳамат қилдилар».

 

Икки юз иккинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳайсамдан, у Мусо ибн Талҳадан, у Ибн Ҳутокиядан, у ҳазрати Умардан (р.а.) ривоят қилади: «Бир киши Расулуллоҳга (с.а.в.) қуён олиб келди. Ул зот (с.а.в.) саҳобаларига буюрдилар, улар ҳам ейишди. Қуённи келтирган кишига:

- Нега сен ўзинг емаяпсан? - дедилар.

- Мен рўзадорман, - деди ҳалиги одам.

- Қанақа рўза тутгансан? - сўрадилар Расули акрам (с.а.в.).

- Нафл рўза.

- Аййёми Бийзда (ҳижрий ойларнинг ўрталарида) рўза тутмайсанми? - дея марҳамат қилдилар Расулуллоҳ (с.а.в.)».

 

Икки юз учинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Абдуллоҳ ибн Умардан (р.а.) ривоят қилади. Ибн Умар (р.а.) айтди: «Расулуллоҳ (с.а.в.): «Билол тунда азон айтади. Ибн Мактум азон айтганича еб-ичингиз. Ибн Мактум намоз (вақти)нинг кирганида азон айтади», дедилар».

 

Икки юз тўртинчи  ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Абу Сувордан, (у  Абу Суро деб ҳам номланган ёки у Суламийдир), у Абу Ҳожибдан, у Ибн Аббосдан ривоят қилади. Ибн Аббос (р.а.) айтди: «Расулуллоҳ (с.а.в.) рўзадор ҳолда Каҳота дейилган жойда (Макка билан Мадина орасидаги маконда) қон олдирдилар».

Бир ривоятда: «Расулуллоҳ (с.а.в.) Каҳота дейилган жойда рўзадор ва эҳромда бўлганларида қон олдирдилар», дейилади.

Яна бир ривоятда: «Набий (с.а.в.) қон олдирдилар ва қон олган кишига унинг ҳақини бердилар. Агар бу ёмон бўлганда бермас эдилар», дейилган.

 

Икки юз бешинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Зуҳрийдан, у Анасдан (р.а.) ривоят қилади. Анас (р.а.) айтди: «Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) рўзадор эканлар, қон олдирдилар».

Бир ривоятда Абу Ҳанифа (р.а.) деди: «Менга Шиҳоб Расулуллоҳ (с.а.в.) рўзадор ҳолда қон олдирганларини айтди».

Анасни санадда зикр қилмадилар. 

 

Икки юз олтинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Абу Суфёндан ривоят қилади. Абу Суфён (р.а.) айтади: «Қон олган ва олдирган рўзасини бузади, дегандан сўнгра Набий (с.а.в.) қон олдирдилар».

 

Икки юз еттинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммод ибн Сулаймондан, у Иброҳимдан, у Асваддан, у Оиша онамиздан (р.а.) ривоят қилади. Оиша онамиз (р.а.) айтдилар: «Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) жунубликдан ва қўшилишдан ғусл қилиб, бошларидан сув томиб бомдод намозига чиқар эдилар».

 

Икки юз саккизинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Атодан, у Оиша онамиздан (р.а.) ривоят қилади. Оиша онамиз (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) жунубликдан ғусл қилиб, бошларидан сув томиб, бомдод намозига чиқар эдилар, сўнг рўзадор бўлардилар».

Икки юз тўққизинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Атодан, у Оиша онамиздан (р.а.) ривоят қилади. Оиша онамиз (р.а.) дедилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) туш кўрмай жунуб бўлиб тонг оттирардилар. Кейин рўзаларини охирига етказардилар».

 

Икки юз ўнинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Сулаймон ибн Ясордан, у Умму Саламадан ривоят қилади. Умму Салама (р.а.) деди: «Расулуллоҳ (с.а.в.) бошларидан сув томчилаб бомдод намозига чиқардилар ва рўзадор бўлардилар».

 

Икки юз ўн биринчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Умму Саламадан (р.а.) ривоят қилади. Умму Салама (р.а.) бундай дейди: «Набий (с.а.в.) рамазонда аёлларини ўпар эдилар».

 

Икки юз ўн иккинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳайсамдан, у Омир Шаъбийдан, у Оиша онамиздан (р.а.) ривоят қилади Оиша онамиз (р.а.) айтдилар: «Набий (с.а.в.) рўзадор бўлиб, унинг (Оиша онамизнинг (р.а.). - Тарж.) юзларига тегардилар, яъни ўпар эдилар».

Икки юз ўн учинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Зиёддан, у Амр ибн Маймундан, у Оиша онамиздан (р.а.) ривоят қилади. Оиша онамиз (р.а.) айтдилар: «Набий (с.а.в.) рўза бўлганларида ўпар эдилар».

 

Икки юз ўн тўртинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳайсам ибн Ҳубайб Сайрафийдан, у Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилади. Анас ибн Молик (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) рамазон ойидан  икки кеча ўтганда Мадинадан Маккага йўлга чиқдилар. Қудайд деган жойга етганларида кишилар рўзанинг қийинлигидан шикоят этишди. Расулуллоҳ (с.а.в.) рўзаларини очдилар ва Мадинага келгунга қадар рўза тутмадилар».

 

Икки юз ўн бешинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Муслимдан ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) рамазон ойида Маккага бориш учун йўлга чиқдилар. Рўзадор эдилар. Одамлар ҳам ул зот билан бирга рўза тутишган эди».

Бир ривоятда қуйидагича айтилади: «Расулуллоҳ (с.а.в.) Мадинадан Маккага рамазон ойида рўза тутиб йўлга чиқдилар. Бироз йўл юрганларидан сўнг инсонлар рўза машаққатидан шикоят этишди. Расулуллоҳ (с.а.в.) рўзаларини очдилар ва Маккага келгунгача рўза тутмадилар».

Яна бир ривоятда қуйидагича келади: «Расулуллоҳ (с.а.в.) рамазон ойида Маккага бориш учун йўлга чиқдилар ва рўза тутдилар. Саҳобаи киром ҳам рўза  тутдилар. Бироз йўл юрилгач, баъзи мусулмонлар рўза қийинчилигидан шикоят қилдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) сув сўрадилар ва рўзаларини очдилар. Мусулмонлар ҳам рўзаларини очдилар».

 

Икки юз ўн олтинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Адийдан,  у Абу Ҳозимдан,  у Абу Шаъсоийдан,  у Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилади. Абу Ҳурайра (р.а.) айтдилар: «Набий (с.а.в.) висол рўзаси (ифтор қилмай, пешма-пеш рўза тутишни) ва сукут рўзасидан қайтардилар». Сукут рўзаси ибодат қасди ила гапирмасликдир.

 

Икки юз ўн еттинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Шайбондан, у Яҳёдан, у Муҳожирдан, у Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилади. Абу Ҳурайра (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) сукут рўзасини ва висол рўзасини таъқиқладилар».

 

Икки юз ўн саккизинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Абдумаликдан, у Қузаъадан, у Абу Саиддан (р.а.) ривоят қилади. Абу Саид (р.а.) айтди: «Расулуллоҳ (с.а.в.) уч кун рўзасидан қайтардилар».

 

Икки юз ўн тўққизинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Абдумаликдан, у Қузаъадан, у Абу Саиддан (р.а.) ривоят қилади. Абу Саид (р.а.) айтди: «Расулуллоҳ (с.а.в.) шак кунида рўза тутишни таъқиқладилар».

 

Икки юз йигирманчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Нофийдан, у Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилади. Умар ибн Хаттоб (р.а.): «Мен жоҳилият даврида Масжиди Ҳаромда эътикоф ўтиришни назр қилгандим. Мусулмон бўлганимда Расулуллоҳдан (с.а.в.) «Эътикоф ўтиришим керакми?» деб сўрадим. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Назрингни адо эт», дея марҳамат қилдилар», деганларини айтдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио