Муснад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ТАҲОРАТ КИТОБИ

Қирқ биринчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Абу Зубайрдан,  у Жобирдан (р.а.) ривоят қилади. Жобир (р.а.) айтди: «Ҳеч бирингиз таҳорат оладиган  турғун сувга пешоб қилмасин», дедилар.

 

Қирқ иккинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳайсам ас-Саввофдан, у Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилади. Абу Ҳурайра (р.а.)  Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) ғусл қилинадиган, ё таҳорат оладиган турғун сувга пешоб қилишдан қайтарганларини айтди.

 

Қирқ учинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Шабийдан, у Ҳазрати Оишадан (р.а.) ривоят қилади. Ҳазрати Оиша (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ бир куни таҳорат олдилар. Сўнг бир мушук келиб идишдан сув ичди. Мушук сув ичган идишдаги сув билан Расулуллоҳ (с.а.в.) таҳорат олдилар».

 

Қирқ тўртинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Мансурдан, у Абу Воилдан ривоят қилади. Абу Воил айтди: «Расулуллоҳни (с.а.в.) бир қавмнинг  ташландиқ жойида тик туриб пешоб қилганларини  (таҳорат ушатганларини) кўрдим».

 

Қирқ бешинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Адий ибн Хотимдан, у Ибни Аббосдан ривоят қилади. Ибни Аббос (р.а.) айтдилар: «Мен Расулуллоҳнинг (с.а.в.) сут ичиб оғизларини чайганларидан сўнг таҳорат янгиламай намоз ўқиганларини кўрдим».

 

Қирқ олтинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Али ибн ар Раддоддан, у Таммомдан, у Жаъфар ибн Абу Толибдан (р.а.) ривоят қилади. Жаъфар ибн Абу Толиб айтдилар: «Сахобалардан бир гуруҳлари Расули Акрамнинг (с.а.в) ҳузурларига кирдилар. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) бундай дедилар: «Менга нима бўлди, тишларингиз сарғайганини кўряпман. Тишингизни мисвок билан тозаланг. Агар умматимни машаққатга қўймайдиган бўлганимда, уларни ҳар намозга тишларини мисвок билан тозалашни буюрардим».

Бир ривоятда «Менга нима бўлди, ҳузуримга  тишларингиз сарғайган ҳолатда кираётганингизни кўряпман. Тишингизни мисвок билан тозаланг. Агар умматимни  машаққатга қўймайдиган бўлганимда, уларни ҳар намозга, ҳар таҳоратда тишларини мисвок билан тозалашга буюрардим», дея марҳамат қилганлар.

 

Қирқ еттинчи ҳадис

 

 Абу Ҳанифа Ҳаммоддан, у Холид ибн Алқамадан, у Абду Хайрдан ривоят қилади: Абду Хайр айтди: «Али ибн Абу Толиб таҳорат олдилар: қўлларини ошиғи билан уч марта ювдилар, оғизларини уч марта сўнг  бурунни уч марта чайдилар ва юзларини уч марта ювдилар ва билакларини уч марта ювдилар ва бошларига уч марта масх қилдилар ва оёқларини ювдилар сўнг: «Мана шу Расулуллоҳнинг таҳоратидир», дедилар».

 

 

Қирқ саккизинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Холиддан, у Абду Хайрдан ривоят қилади: Абду Хайр  айтади: «Ҳазрати Али (р.а.) сув сўрадилар; қўлларини ошиғи билан уч бор ювдилар, оғиз ва бурунни уч мартадан чайдилар, юзларини ва қўлларини тирсаклари билан қўшиб, уч марта ювдилар. Бошларига уч марта масҳ тортдилар, оёқларини уч марта ювдилар ва: «Бу Расулуллоҳнинг (с.а.в.) таҳоратларидир», дедилар.

Абду Хайр Холиддан нақл қилган бошқа бир ривоятда: Ҳазрати Али (р.а.) сув сўрадилар. Сўнг қўлларини ошиғи билан уч бор ювдилар. Бурунларини уч марта чайдилар. Юзларини ва икки билакларини уч мартадан ювдилар. Бошларига бир марта масҳ қилдилар. Сўнг оёқларини уч бор ювдилар. 

Яна бошқа бир ривоятдаазрати Али (р.а.) сув сўрадилар. Суви бор бир идиш ва тос келтирилди. Абду Хайр:  «Биз унга қараб турардик», деди. Ҳазрати Али ўнг қўллари билан идишни олдилар, чап қўлларига сув қуйдилар ва қўлларини  уч марта ювдилар. Сўнг ўнг қўлларини идишга тиқиб қўлларини тўлдириб сув олдилар. Сўнг юз ва билакларини уч марта ювдилар, оғиз ва бурунларини чайдилар.  Сўнгра қўлига сув олиб бошига бир марта масҳ тортдилар. Кейин оёқларини уч мартадан ювдилар. Сўнг ҳовучлари билан сув олиб: «Кимни Расулуллоҳнинг (с.а.в.) таҳорат олишларини кўриш севинтирса, мана шу Ул зотнинг таҳорат олишларидир», дедилар.

Яна бир ривоятда Ҳазрати Али (р.а.) сув сўрадилар; қўлларини, оғиз, бурун ва юзларини уч мартадан ювдилар. Сўнгра ҳовучларига сув олиб қўлларини тирсакларига қадар уч марта ювдилар. Кейин эса бошга масҳ тортдилар ва бундай марҳамат қилдилар: «Кимни Расулуллоҳнинг (с.а.в.) таҳорат олишларини кўриш севинтирса, мана шу таҳоратга қарасин».

Бошқа бир ривоятда «Ҳазрати Али (р.а.)  аъзоларини уч мартадан ювиб таҳорат олдилар», дейилади.

Абдуллоҳ ибн Муҳаммад  Яқубдан ривоят қилдилар. Яқуб (р.а.) Абу Ҳанифа (р.а.) Холиддан: «Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) бошига уч марта масҳ тортдилар» дейилган хадис тўғрисида шундай деди: «Қўлларини бошларининг тепасига қўйдилар, сўнг бошнинг орқасига  тортдилар, сўнг бошнинг олдига тортдилар. Буни уч марта такрорладилар. Бу бир мартага хисоб бўлади. Чунки қўлларини узмадилар. Сувни уч марта олмадилар. Бу сувни  ҳовучига олиб билакларига тортган кишига ўхшайди.

Жоруд ибн Зайд, Хорижа ибн Мусъабдан,  Асад ибн Умар ривоят қилишган ҳадисларда бошга бир марта масҳ тортилган ва мазкур ҳадиснинг маноси биз баён этганимиз кабилиги айтилган.

Ҳазрати Усмон (р.а.), Ҳазрати Али (р.а.), Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.) ва бошқалар  Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)  бошларига уч марта масҳ қилганлари ҳақидаги ҳадисларни ривоят қилганлар.

Байҳақий айтадики: «Ҳазрати Усмондан ғариб йўллар билан масҳнинг такрор қилингани бир-бирига хилоф равишда ривоят этилди. Шунинг учун улар, илм аҳли наздида ҳужжат бўлмайди. Уларнинг манолари биз баён қилгандан бошқа эмас.

Ким Абу Ҳанифани масҳнинг уч марта тортилиши борасидаги ривоятда хатога йўл қўйган, деса адашади ва ўзи хато  қилади: Кўпчиликнинг фикрича, Шўъба бу ҳадисда қўпол бир хато қилган. У бу ҳадисни Молик ибн Урфатдан, у Абду Хайрдан, у  Ҳазрати Алидан (р.а.) ривоят қилиб айтган. Саннадда икки исмни нотўғри нақл этган. Холиднинг ўрнига Молик, Алқама ўрнига Урқат деган. Мабодо бу хато Абу Ҳанифадан (р.а.) содир этилса эди, уни жоҳилликда, калтафаҳмликда айблашарди. Уни диндан чиқаришар эди. Бу эса тақвонинг озлиги ва ҳавойи нафсга эргашишдан бўлади.

 

Қирқ тўққизинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Атодан, у Ҳазрати Усмоннинг қули Химрондан ривоят қилади. Химрон айтди: «Ҳазрати Усмон (р.а.) аъзоларини уч мартадан ювиб таҳорат олдилар ва: «Расулуллоҳнинг (с.а.в.) мана шундай таҳорат олаётганларини кўрдим», дедилар.

 

Эллигинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Алқамадан, у Ибни Бурайдадан, у  отасидан ривоят қилади. Ибни Бурайданинг отаси айтди: «Пайғамбар (с.а.в.) аъзоларини бир марта ювиб таҳорат олдилар».

 

Эллик биринчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Муҳорибдан, у Ибни Умардан (р.а.) ривоят қилади. Ибни Умар (р.а.) айтди: «Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.): «Тўпиқларга оловдан азоб бўлсин», дедилар.

 

Эллик иккинчи  ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Мансурдан, у Мужоҳиддан, у сақифлик Ҳакам ёки Ибнул Ҳакам деган бир кишидан, у  отасидан ривоят қилади. Ибнул Ҳакамнинг отаси айтди: «Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) таҳорат олдилар, кейин  бир ҳовуч сув олиб, уни тозаланадиган  жойларига сепдилар».

 

Эллик учинчи ҳадис

 

 

Абу Ҳурайра (р.а.) Ҳакамдан, у Қосимдан, у Шурайҳдан ривоят қилади. Шурайҳ бундай деди: «Мен Ҳазрати Оишадан (р.а.) сўрадим:

- Маҳсига масҳ қиламанми?

Ҳазрати Оиша (р.а.):

16    Ҳазрати Алидан (р.а.) сўра. У Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) билан сафарга чиқар эди,- дедилар».

Шурайҳ айтди: «Ҳазрати Алидан (р.а.) сўрадим. У менга: «Масҳ қил», дея жавоб бердилар».

 

Эллик тўртинчи  ҳадис

 

Абу Ҳурайра (р.а.) Алқамадан, у Сулаймон ибн Бурайдадан,  Ибн Бурайда отасидан нақл қилади: «Расулуллоҳ (с.а.в.) таҳорат олдилар, маҳсиларига  масҳ тортдилар ва беш вақт намоз ўқидилар».

 

Эллик бешинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Алқамадан, у Ибн Бурайдадан, у  отасидан ривоят қилади. Ибн Бурайданинг отаси айтади: «Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) Макка фатҳи куни бир  таҳорат билан беш вақт намозни ўқидилар, маҳсига масҳ тортганлар. Ҳазрати Умар (р.а.) сўради:

- Бундан олдинги кунларда бундай қилганингизни кўрмаган эдик.

- Атайлаб шундай қилдим, эй Умар! - дея жавоб бердилар Расулуллоҳ (с.а.в.).

 

Эллик олтинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.)  Абдулкарим ибн Абу Умайядан, у Иброҳимдан, у Жарир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилади. Жарир айтади: «Моида сураси нозил бўлгандан кейин Ҳазрати Пайғамбарнинг (с.а.в.) маҳсига масҳ қилишларини кўрдим».

 

Эллик еттинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у Иброҳимдан, у Ҳаммол ибн Ҳарсдан ривоят қилади. Ҳаммол ибн-Ҳарс Жарир ибн Абдуллоҳ ал- Бажалийнинг (р.а.) таҳорат олиб маҳсига  масҳ тортганини кўриб бу ҳақда ундан сўради. Жарир шундай деди: «Мен Расулуллоҳнинг (с.а.в.) шундай қилганларини кўрдим. Моида сураси нозил бўлганидан кейин ул зотга эргашган эдим».

 

Эллик саккизинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у Шаъбийдан, у Иброҳимдан, у Абу Мусо Ашъарийдан, у  Муғийра ибн Шуъбадан ривоят қилади. Муғийра ибн Шуъба  Расулуллоҳ (с.а.в.) билан сафарга чиқди. Расулуллоҳ (с.а.в.) бир жойга ўтиб ҳожатларини чиқариб қайтдилар. Устларида  тор енгли Византия (Рум) жуббаси бор эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) енгларини шимардилар. Муғийра айтди: «Мен идишдан сув қуйиб турдим. Расулуллоҳ (с.а.в.) намозга олинадигандек таҳорат олдилар,  маҳсиларини ечмай унга масҳ тортдилар, сўнг ўтиб намоз ўқидилар».

 

Эллик тўққизинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, Ҳаммод Шаъбийдан, Шаъбий  Муғийра ибн Шуъбадан ривоят қилади. Муғийра айтдилар: «Мен Расулуллоҳни (с.а.в.) таҳорат олдирдим. Устларида тор енгли жубба бор эди. Расули Акрам (с.а.в.) қўлларини (енгларини шимариб. - Тарж.) унинг ичидан чиқардилар ва маҳсиларига масҳ тортдилар».

Бир ривоятда, Расулуллоҳнинг (с.а.в.) устларида  тор  енгли Шом жуббаси бор эди. Қўлларини (енгларини шимариб. - Тарж.)  жуббанинг енгидан чиқардилар, маҳсига  масҳ тортдилар.

 

Олтмишинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Шаъбийдан, у Муғийра ибн Шуъбадан ривоят қилади: Муғийра: «Расулуллоҳни (с.а.в.) маҳсиларига масҳ тортганларини кўрдим», деди.

 

Олтмиш биринчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Абу Бакр ибн Абу Жаҳмдан, у Ибни Умардан (р.а.) ривоят қилади. Ибни Умар айтдилар: «Ироқ ғазвасига борганимда Саъд ибн Моликни маҳсига  масҳ тортганини кўриб:

17    Бу қанақаси? - дея сўрадим. Саъд бундай жавоб берди:

18    Эй Ибни Умар! Отангнинг олдига борсанг, бу ҳақида  сўра.

Отамдан сўрадим.

19    Расулуллоҳнинг (с.а.в.) маҳсига масҳ қилганларини кўрдим, - дедилар отам.

Бир ривоятда: « Ироққа Ғазвага бордим. Қарасам, Саъд ибн Молик маҳсига  масҳ қиляпти.

20    Бу нимаси? - дедим.

Саъд:

21     Ҳазрати Умарнинг олдига борсанг, ундан сўрагин, - деди. Ҳазрати Умар олдига борганимда сўрадим. У киши айтдилар: «Расулуллоҳнинг (с.а.в.) масҳ қилаётганларини кўрдим ва биз ҳам масҳ қилдик».

   Яна бир ривоятда: «Ироққа Ғазвага бордим. Саъд ибн Аби Ваққосни маҳсига масх қилаётганини кўриб:

22    Бу нимаси, эй Саъд? - дедим. У:

23    Мўминларнинг амири билан кўришганингда ундан сўра, - деди.

Умар (р.а.)ни учратиб Саъд қилган нарсани етказдим. Ҳазрати Умар (р.а.):

- Саъд тўғри қилибди. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) шундай қилаётганларини кўрдим, сўнг биз ҳам шундай қилдик,- дедилар.

Бир ривоятда: «Ироқ ғазвасига бордик. Саъд ибн Аби Ваққоснинг маҳсига масҳ тортаётганини кўриб, уни койидим. Менга:

- Ҳазрати Умарнинг (р.а.) ёнларига борганингда, бу борада у зотдан сўраб кўр! - дедим.

Ҳазрат Умар (р.а.) олдиларига борганимда шу хусусда сўрадим, унга Саъд қилган ишни айтдим.

«Амакинг сендан фақиҳроқдир. Биз Расулуллоҳни (с.а.в.) масҳ қилганини кўрдик ва масҳ тортдик», дедилар ҳазрати Умар (р.а.).

 

Олтмиш иккинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, У Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилади. Абдуллоҳ ибн Умар ва Саъд ибн Аби Ваққос масҳ тортиш хусусида баҳслашиб қолди. Саъд: «Масҳ қиламан», деди. Абдуллоҳ: «Масҳ қилишни хуш кўрмайман», деди.

Саъд: «Ҳазрати Умарнинг ҳузурларида тўпландик. Ҳазрати Умар дедилар: «Амакинг суннатни  сендан яхши билади».

 

Олтмиш учинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Абдуллоҳ ибн Динордан, у Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилади. Ибн Умар (р.а.) айтади: «Расулуллоҳни сафарда масҳ тортганларини кўрдим, масҳни бир вақт билан чегараламадилар».

 

Олтмиш тўртинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у Иброҳимдан, у Абдуллоҳ ал Жадлийдан, у Ҳузайма ибн Собитдан ривоят қилади.  «Ҳазрати Пайғамғамбар (с.а.в.) маҳсига  масҳ тортиш муддати ҳақида: «Маҳсига масҳ тортиш уни таҳоратли кийса муқим учун бир кеча бир кундуз, мусофир учун уч кеча уч кундуздир», дея марҳамат қилдилар.

Яна бир ривоятда: «Маҳсига масҳ тортиш муддати маҳсини таҳоратли кийган мусофир учун истаса уч кун, муқим учун бир кун бир кеча», деганлар.

 

Олтмиш бешинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Саиддан, у Иброҳим ат-Таймийдан, у Амр ибн Маймун Авдийдан, у Абу Абдуллоҳ ал-Жадлийдан, у Ҳузайма ибн Собитдан (р.а.) ривоят қилади. Ҳузайма (р.а.) айтади: «Ҳазрати Пайғамбаримиздан (с.а.в.) маҳсига масҳ тортиш ҳақида сўралди.  «Мусофир учун уч кун уч кеча, муқим учун  бир кун бир кеча», дедилар.

 

Олтмиш олтинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳакамдан, у Қосим ибн Муҳаммаддан, у Шурайҳ ибн Ҳонийдан, у  Ҳазрати Алидан (р.а.) ривоят қилади. Ҳазрати Али Пайғамбаримизнинг (с.а.в.): «Маҳсига масҳ тортиш муддати мусофир учун уч кун ва уч кечадир. Муқим киши учун бир кун ва бир кечадир», деб марҳамат қилдилар.

 

Олтмиш еттинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Абу Исҳоқдан, у Асваддан, у Шаъбийдан, у Ҳазрати Оишадан (р.а.) ривоят қилади. Ҳазрти Оиша бундай дедилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) кечанинг бошида аҳли билан қўшилар ва ювинмай ухлардилар, кечанинг охирида уйғониб аҳли билан яна қўшилар, сўнгра ғусл қилар эдилар».

 

Олмиш саккизинчи ҳадис

 

Ҳаммод Абу Ҳанифадан (р.а.), у Абу Исҳоқдан, у Асваддан, у Ҳазрати Оишадан (р.а.) ривоят қилади. Ҳазрати Оиша (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) кечанинг аввалида аҳли билан қўшилар, ғусл олмас эди. Кечанинг сўнгида уйғониб аҳлига яна қўшилар, кейин ғусл қилар эдилар».

 

Олтмиш тўққизинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у Иброҳимдан, у Асваддан, у  Ҳазрати Оишадан (р.а.) ривоят қилади. Ҳазрати Оиша (р.а.) бундай деди: «Расулуллоҳ (с.а.в.) жунуб бўлганларида ухламоқчи бўлсалар, намозга таҳорат олган каби таҳорат олардилар».

 

Етмишинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у Иброҳимдан, у  бир кишидан, у  Ҳузайфадан (р.а.) ривоят қилади. Ҳузайфа (р.а.) айтди: «Расулуллоҳ (с.а.в.) унга қўлларини узатдилар. Ҳузайфа  Расулуллоҳдан (с.а.в.) қўлини тортди.

Расулуллоҳ (с.а.в.):

 Сенга нима бўлди? - деди.

- Мен жунубман, - деди Ҳузайфа (р.а.).

Расули Акрам (с.а.в.):

24     Қўлингни бизга кўрсат. Шубҳасиз, мўмин нажас эмас, бошқа ривоятда мўмин нажас бўлмайди,- дея марҳамат қилдилар».

 

Етмиш биринчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, Ҳаммод Ҳузайфадан ривоят қилади. Ҳузайфа (р.а.) айтади: «Расулуллоҳ (с.а.в.) қўлини Ҳузайфага чўздилар. У қўлини Расулуллоҳга узатмади. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): «Мусулмон  нажас бўлмайди», дедилар».

 

Етмиш иккинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у Иброҳимдан, у Асваддан, у  Ҳазрати Оишадан (р.а.) ривоят қилади. Аллоҳнинг Расули (с.а.в.) Ҳазрати Оишага (р.а.):

- Менга атирни олиб беринг, - деган эдилар, Ҳазрати Оиша (р.а.):

- Мен ҳайзлиман, - дедилар.

Шунда Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.): «Ҳайзинг  қўлингда эмас», дея марҳамат этдилар.

 

Етмиш учинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у Иброҳимдан ривоят қилади. Иброҳим айтдики, Умму Сулаймдан (р.а.) эшитган киши менга айтди: «Умму Сулайм (р.а.) Пайғамбардан (с.а.в.): «Эркак  кўрадиган нарсани аёл  кўрса нима бўлади?» дея сўради.

Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.): «Ғусл қилади», дея марҳамат қилдилар».

 

Етмиш тўртинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Атодан, Ато  Ҳазрати Оишадан (р.а.) ривоят қилади. Ҳазрати Оиша (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ: «Ҳаммом нақадар ёмон  уй. У бекитмайдиган уй ва покламайдиган сувдир», дедилар».

 

Етмиш бешинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у Иброҳимдан, у Ҳаммом ибн Ҳарсдан, у  Ҳазрати Оишадан (р.а.) ривоят қилади. Ҳазрати Оиша (р.а.): «Мен Расулуллоҳнинг (с.а.в.) кийимларида қуриб қолган манийни ишқалаб тозалар эдим», дедилар.

 

Етмиш олтинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у Иброҳимдан, у Ҳаммомдан ривоят қилади. «Мўминларнинг онаси Ҳазрати Оиша (р.а.) бир одамни меҳмон қилди. Унга ёпиниб ётиш учун ёпинчиқ бердилар.  Уни  кечаси ёпиниб ухлади.  Кечаси  жунуб бўлиб қолди.  Меҳмон ёпинчиқни тўла ювди. Ҳазрати Оиша (р.а.): «Ёпинчиқни ювишдан нима истади, уни ишқалаб ташласа кифоя қиларди. Мен  Расулуллоҳнинг (с.а.в.) кийимларини ишқалаб ташлардим. Кейин ўша кийимда Расулуллоҳ (с.а.в.) намоз ўқир эдилар», деди».

 

Етмиш еттинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Саммокдан, у Икримадан, у  Ибни Аббосдан (р.а.) ривоят қилади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ошланган ҳар қандай тери тоза бўлади», дедилар.

 

Етмиш саккизинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Саммокдан, у Икримадан, у  Ибни Аббосдан (р.а.) ривоят қилади. Расулуллоҳ (с.а.в.) Савдонинг ўлиб қолган қўйининг ёнидан ўтганларида  бундай дедилар: «Бу қўйнинг терисидан фойдалансалар гуноҳ бўлмайди». Шундан сўнг қўй терисини шилиб олиб, меш қилдилар. Уни эскиргунга қадар ишлатишди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио