Муснад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ИЛМ

30 - ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у Воилдан, у Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилади. Абдуллоҳ (р.а.) айтдилар: «Пайғамбар (с.а.в.): «Илм ўрганиш ҳар бир мусулмонга фарздир», дедилар».

 

31 - ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Носиҳдан, у Яҳёдан, у Абу Саламадан, у Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилади. Абу Ҳурайра (р.а.) айтдилар: «Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.): « Илм ўрганиш ҳар бир мусулмонга фарздир», дедилар».

 

32 - ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) айтдилар: «Ҳижрий 80-йилда туғилдим. 16 ёшимда, ҳижрий 96-йилда Ҳаж қилдим. Масжиди Ҳарамга кирганимда бир ҳалқани (бир тўда одам) кўриб, отамдан: «Бу кимнинг ҳалқаси?» дея сўрадим. Расулуллоҳнинг саҳобалари Абдуллоҳ ибн ал-Ҳорис ибн ал-Жазнинг ҳалқаси», дедилар отам. Бориб уни тингладим. У: «Мен Расулуллоҳнинг (с.а.в.): «Кимки динда фақиҳ бўлса, Аллоҳ таоло унинг муҳим ишларини бажо айлайди, ўйламаган жойидан унга ризқ беради» деганларини эшитдим», деди..

 

Ўттиз учинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Исмоилдан, у Абу Солиҳдан, у Умму Хонийдан (р.а.) ривоят қилади. Умму Хоний (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: «Эй Оиша, шиоринг илм ва Қуръон бўлсин».

 

Ўттиз тўртинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Али ибн ал-Ақмардан  ривоят қилади: У айтади: Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) Аллоҳни зикр этаётган бир қавм ёнидан ўтаётиб уларга дедилар:«Сизлар мен нафсимни бирга тутишга буюрилган жамоатдансиз. Сиз каби инсонлар ўтириб Аллоҳни зикр қилишса, фаришталар қанотларини ёзиб уларни ўраб олади. Уларни раҳмат қоплайди. Аллоҳ уларни ўз ҳузуридагилар қаторидан ёдлайди».

 

Ўттиз бешинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у Иброҳимдан, у Алқамадан, у Абдуллоҳ ибни Масъуддан ривоят қилади. Ибн Масъуд айтадилар: Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат этдилар: «Аллоҳ таоло қиёмат куни уламоларни тўплайди ва  дейди:

- Мен сизга яхшилик истаганим учунгина  қалбларингизга ҳикматимни жойладим. Жаннатга киринг! Сиздан содир бўлган   айб-нуқсонларни кечирдим».

 

Ўттиз олтинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Қосимдан, у отасидан, у  бобосидан ривоят қилади. Қосимнинг бобоси айтади: «Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай дедилар: «Ким қасддан менга бўҳтон қилса, ё мен айтмаган гапни айтса,  дўзахдан жойини тайёрлайверсин».

 

Ўттиз еттинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Атийядан, у Абу Саиддан (р.а.) ривоят  қилади. Абу Саид айтдилар: Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ким  қасддан менга  бўҳтон қилса, дўзахдан жойини тайёрлайверсин», дедилар.

 

Ўттиз саккизинчи ҳадис

 

Ҳаммод Абу Ҳанифадан (р.а.), у Атийя ал-Авфийдан, у Абу Саид ал-Худрийдан ривоят қилади. Абу Саид ал-Худрий айтади: «Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: «Ким қасддан менга бўҳтон қилса, дўзахдан жойини тайёрлайверсин». Атийя  деди: «Мен Абу Саидга бўҳтон қилмаганимни Абу Саид Ҳазрати Пайғамбарга (с.а.в.) бўҳтон қилмаганини қатъий билдираман».

Ўттиз тўққизинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Саиддан, у Иброҳимдан, у Анасдан (р.а.) ривоят қилади. Анас (р.а.) айтадилар: Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ким  қасддан менга бўҳтон қилса, дўзахдан жойини тайёрлайверсин», дедилар.

 

Қирқинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Зуҳрийдан, у Анасдан (р.а.) ривоят қилади. Анас (р.а.) айтади: «Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.): «Ким, менга қасддан бўҳтон қилса, жаҳаннамдан жойини тайёрлайверсин», дедилар.

Бу ҳадисни Абу Ҳанифа (р.а.) Яҳё ибн Саиддан ҳам ривоят қилганлар.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио