Муснад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ВАСИЯТ

Беш юз  ўн еттинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Атодан, у отасидан, у Саъд ибн Абу Ваққосдан (р.а.) ривоят қилади. Саъд ибн Абу Ваққос айтдилар: «Касалланиб ётганимда Набий (с.а.в.) мени кўришга келдилар. Ул зотга:

 - Ё Расулуллоҳ, молимнинг ҳаммасини васият қилайинми? - деган эдим.

 - Йўқ, - дедилар.

 - Ярмини васият қилайинми?

 - Йўқ, - дедилар

Расулуллоҳ (с.а.в) айтдилар:

 - Учдан бир қисми кўпдир. Аҳли оилангни одамларга муҳтож қилиб қолдириб кетмагин, - дедилар.

Бир ривоятда келтирилишича, Расулуллоҳ (с.а.в.) касал ётган Саъдни кўриш учун ёнига кирдилар. Саъддан:

- Васият қилдингми? - деб сўрадилар.

Саъд:

- Ҳа, молимнинг ҳаммасини васият қилиб қолдирдим, - деди.

Расулуллоҳ (с.а.в.) Саъднинг васият қилиб қолдираётган молининг миқдорини токи у: «Учдан бирини васият қилдим», дегунга қадар камайтирдилар ва «Учдан бири ҳам кўп», дедилар.

Бир ривоятда (Ато отасидан, у бобосидан, у Саъд Абу Ваққосдан (р.а.) қилган ривоятда) Саъд ибн Абу Ваққос (р.а.) айтди: «Расулуллоҳ (с.а.в.) мени кўришга келдилар. Мен:

- Ё Расулуллоҳ (с.а.в.), молимнинг ҳаммасини васият қилиб қолдирайми? - дея сўрадим.

Ҳазрат Пайғамбар (с.а.в.):

- Йўқ, - дедилар.

- Ярмини васият этайинми?

- Йўқ, - дедилар.

Мен:

235Учдан бирини васият қилайинми? - деган дедим, Расулуллоҳ (с.а.в.):

- Учдан бири ҳам кўп. Ворисларингга молингни қолдиришинг уларни одамлар қўлига қаратиб, муҳтож ҳолда қолдиришингдан янада хайрлидир, - дедилар».

 

Беш юз  ўн саккизинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Абу Зубайрдан, у Жобирдан (р.а.) ривоят қилади: Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай дедилар: «Мусулмон христиандан мерос олмайди. Қули ёки жорияси бўлса, мустаснодир».

 

Беш юз  ўн тўққизинчи  ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Товусдан, у Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилади. Ибн Аббос (р.а.) айтдилар: «Фароизни (ҳиссаларни, улушларни) эгаларига беринг. Қолган мол эркак кишига (асабага) тегишли».

 

Беш юз   йигирманчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳакамдан, у Абдуллоҳ ибн Шаддоддан ривоят қилади. Абдуллоҳ ибн Шаддод айтди: «Ҳамзанинг қизи бир қул озод қилди, қул ўлди. Ундан бир қиз қолди. Набий (с.а.в.) молнинг ярмини бу қизга, ярмини Ҳамзанинг қизига бердилар».

 

Беш юз   йигирма биринчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳайсамдан, у Шаъбийдан, у Масруқдан, у Оиша онамиздан (р.а.) ривоят қилади. Оиша онамиз (р.а.) бундай дедилар: «Етимлар молини зулм билан еганлар қоринларига олов еган бўладилар. Улар яқинда жаҳаннамга киражаклар» мазмунидаги оят нозил бўлгач, етимларнинг молларини назорат қилишга масъул бўлган инсонларга уларнинг молини сақлаш оғир туюлди, улар етимларнинг молига яқинлашмай қўйдилар. Ўзларига гуноҳга бўлишдан қўрқдилар.

Шунда ушбу оят нозил бўлди: «Сендан етимлар ҳақида сўрайдилар. Улар учун ислоҳни (яхшиликни) ўйлаш сиз учун янада хайрлидир. Улар билан муомала қилсангиз, улар динда сизнинг биродарларингиздир». Ушбу ояти каримадан сўнгра улар анча енгил тортдилар.

 

Беш юз   йигирма иккинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Муҳаммад ибн Мункадирдан, у Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилади. Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай дедилар: «Рушд (балоғат. - Тарж.) чоғига етишгач, киши етим ҳисобланмайди».

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио