Муснад

  < Олдинги Китоб бўлимлари

ҚИЁМАТ ВА ЖАННАТНИНГ ВАСФЛАРИ

Беш юз   йигирма учинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Исмоилдан, у Абу Солиҳдан, у Умму Ҳонийдан ривоят қилади. Умму Ҳоний (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в) бундай дедилар: «Қиёмат пушаймонлик ва ҳасрат кунидир».

 

Беш юз   йигирма тўртинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Исмоилдан, у Абу Солиҳдан, у Умму Ҳонийдан (р.а.) ривоят қилади. Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай деб айтдилар: «Жаннатда Аллоҳ ўткир мушкдан, суви салсабил, дарахтлари нурдан, ичида ҳар бирининг етмиш кокили бор гўзал ҳурлар айланиб юрадиган шаҳар яратган. У ҳурлардан биттаси ер юзида кўрилса эди, ғарб ва шарқни ёритар эди. Унинг хушбўй ҳиди осмон ва ер юзини тўлдирар эди.

 Сўрашди:

 - Ё Расулуллоҳ!.. Бу (шаҳар. - Тарж) ким учун?

 - Бу оладиган қарзини хушмуомалалик ва юмшоқлик ила сўраган киши учундир, - дея марҳамат қилдилар Расули Акрам (с.а.в.)».

Бир ривоятда: «Шояд бу ҳурлардан биттаси кўринсайди, ғарб билан шарқ орасини ёритарди. Осмон ва ер у муаттар ҳид билан тўлар эди», дейилади.

Яна бир ривоят: «Умму Ҳоний бундай деди: «Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в) марҳамат қилдилар: «Аллоҳнинг арши остида очилган ўткир мушкдан яратилган бир шаҳри бор. У шаҳарнинг дарахтлари нурдир. Суви салсабилдир. Йирик кўзли ҳурлар яратиб қўйилган. Ҳар бири етмиш кокиллидир. Улардан бирортаси шарқда бўлса ҳам, ғарбни ёруғ қилар эди».

 


  < Олдинги


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио