Муснад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ФИТНАГА ДОИР БЎЛИМ

Тўрт юз тўқсон тўққизинчи ҳадис

 

 Абу Ҳанифа (р.а.) Жунайддан, у Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилади. Ибн Умар (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ким умматимга қилич кўтарса, (билсинки - Тарж.) жаҳаннамнинг етти эшиги бордир. Бир эшиги умматимга қилич кўтарган кимсалар учундир».

 

Беш юзинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳорисдан, у Абу Жулласдан (р.а.) ривоят қилади. Жуллас (р.а.) айтди: «Мен Абдуллоҳ ибн Шайбонийнинг жуда катта гапини эшитганлардан бири эдим. Уни бўйнига уриб Ҳазрати Алига (р.а.) олиб келдик. Ҳазрати Али (р.а.) ҳовлида оёқларини чалкаштириб осмонга қараб ётган эканлар.

 Ҳазрати Али (р.а.) ундан нималар деб гапирганларини сўрадилар. Абдуллоҳ ибн Шайбоний айтган сўзини (яна бир бор) гапириб берди.

- Бу сўзни Аллоҳдан, унинг Китобидан ёки Аллоҳнинг Расулидан ривоят қиляпсанми? - сўрадилар Ҳазрати Али (р.а.).

- Йўқ, - деди Абдуллоҳ ибн Шайбоний.

- Унда қаердан?

- Ўзимдан.

 Ҳазрати Али (р.а.):

«Сен бу сўзни Аллоҳдан, Китобидан ёхуд элчисидан хабар бераётганингни айтсанг эди, каллангни узиб ташлардим. Агар мендан ривоят қилганингни айтсанг, сенга азоб берардим. Сен ёлғончисан. Мен Расулуллоҳдан (с.а.в.) эшитганман. Қиёматдан олдин ўттизта ёлғончи пайғамбар чиқади, сен ҳам ўшалардансан».

 Бир ривоятда Абу Жулласнинг бундай дегани келтирилган: «Мен Абдуллоҳ Шайбонийдан жуда катта гап айтганини эшитганлардан бири эдим. Уни Ҳазрати Алига (р.а.) олиб келдик.

 Ҳазрати Алини (р.а.) масжиднинг ҳовлисида бир оёғини иккинчиси устига қўйиб, осмонга қараб ётган ҳолда топдик.

 Ҳазрати Али (р.а.) ундан қандай сўзлар сўзлаганини сўради. У гапирганларини айтиб берди.

- Бу сўзларни Аллоҳдан, Китобидан ёки Аллоҳнинг расулидан ривоят қиляпсанми? - дея сўрадилар Ҳазрати Али (р.а).

 - Йўқ, - деди у.

 - Унда кимдан?

 - Ўзимдан.

 Ҳазрати Али (р.а.).

 - Сен Аллоҳдан, Китобидан ёхуд элчисидан нақл этганингни айтганингда, бўйнингни узардим. Агар мендан ривоят қилганингни айтаётган бўлсанг, сенга азоб берардим, ёлғончисан. Мен Расулуллоҳдан (с.а.в) эшитганман, Қиёмат вақтидан олдин ўттизта ёлғончи пайғамбар пайдо бўлади, сен ҳам ўшалардан биттасисан, - дедилар».

 

Беш юз биринчи ҳадис

 

 Абу Ҳанифа (р.а.) Абдурраҳмондан, у Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилади. Абу Ҳурайра (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в) бундай дедилар: «Шундай бир замон келадики, инсонлар қабрларга бориб қабр устига ётиб олишади ва шундай дейишади:

«Кошки шу қабрда,  биз бўлсак эдик…»

 Саҳобалар сўрашди:

 - Бу қандай бўлади, ё Расулуллоҳ!

 - Замоннинг қийинчиликлари, балолар ва фитналар кўплиги боис шундай бўлади (дейишади. - Тарж.), - дедилар Расули Акрам (с.а.в.)».

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио