Тўрт юз саксон олтинчи ҳадис
Абу Ҳанифа (р.а.) Атодан, Ато Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилади. Ибн Аббос (р.а.) айтдилар: «Набий (с.а.в.): «Кимки қасосни афв этса (қасосдан воз кечса. - Тарж.) унинг учун жаннат бордир», дея марҳамат қилдилар».
Тўрт юз саксон еттинчи ҳадис
Абу Ҳанифа (р.а.) Зуҳрийдан, у Саид ибн Мусаййабдан, у Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилади. Абу Ҳурайра (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: «Яҳудий ва христианларнинг дияти (қон жазоси. - Тарж.) мусулмоннинг дияти кабидир».
Тўрт юз саксон саккизинчи ҳадис
Абу Ҳанифа (р.а.) Шаъбийдан, у Жобирдан (р.а.) ривоят қилади. Жобир (р.а.) айтдилар: «Набий (с.а.в.): «Тузалгунга қадар ярадорларга қасос (жазо. - Тарж.) тадбиқ қилманг», деб буюрдилар».
|