Муснад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

НАЗОКАТ КИТОБИ

Тўрт юз саксон учинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳасандан, у Шаъбийдан, у Нўъмон ибн Баширдан ривоят қилади. Нўъмон айтди: «Набий (с.а.в.) бундай дедилар: «Инсонда бир парча гўшт бор. У  солиҳ бўлса, жасаднинг қолган аъзолари ҳам солиҳ бўлади. У бузуқ, бошқа аъзолар ҳам бузуқ бўлади. У қалбдир!»

 

Тўрт юз саксон тўртинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Иброҳимдан, у Асваддан, у Оиша онамиздан (р.а.) ривоят қилади. Оиша онамиз (р.а.) айтдилар: «Мен Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) билан Ул зот дунёдан ўтгунларича кетма-кет уч кеча-уч кундуз тўйиб нон емадик. Муҳаммад (с.а.в.) дунёдан ўтгунлари қадар бошимиз дунё ғам-ташвишларидан чиқмади. Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) дунёдан ўтганларидан сўнг, устимизга мусибат ёғилди».

Бир ривоятда «Дунё устимизга шундай ёғилди», дейилади.

«Ҳазрати Муҳаммаднинг (с.а.в.) оилалари уч кун кетма-кет тўйиб буғдой нони емади», дейилади яна бир ривоятда.

 

Тўрт юз саксон бешинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, Ҳаммод Иброҳимдан, у Асваддан, у Умар ибн Хаттобдан (р.а.) ривоят қилади. Ҳазрати Умар (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.) қаттиқ оғриган пайтда Ул зотнинг ҳузурларига кирди. Расули Акрам (с.а.в.) Катавон молидан бўлган абоа (чакмон, камзул) уустида, изхир тўлдирилган жун ёстиқда ётардилар. Ҳазрати Умар (р.а.):

- Ота-онам Сизга фидо бўлсин, ё Расулуллоҳ! Кисро ва Қайсар қироллари соф ипак ичидалар, - деган эди, Расулуллоҳ (с.а.в.):

- Эй Умар!.. Уларга дунё, бизга охират бўлишини хоҳламайсанми? - дедилар.

Сўнгра Ҳазрати Умар (р.а.) қўлини Расулуллоҳга (с.а.в.) теккизган эди, Ул зотнинг кучли иситмаси борлигини билди ва: «Сиз Аллоҳнинг расули бўлсангиз-да иситмангиз шундай бўладими?», деди.

Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай марҳамат қилдилар:

- Бу умматнинг балога энг кўп дучор бўладигани набийидир, кейин хайрли кимсалар, сўнгра улардан кейинги яхши одамлардир. Биздан олдинги пайғамбарлар, алайҳимуссалом ва умматлари ҳам ана шундай эдилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио