Муснад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

АДАБ (ОДОБ) БЎЛИМИ

Тўрт юз эллик биринчи ҳадис

Абу Ҳурайра (р.а.) Муҳаммад ибн Мунқадирдан, у Жобирдан (р.а.) ривоят қилади. Жобир (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.): «Сен ва сенинг молинг отангникидир», дедилар».

 

Тўрт юз эллик иккинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Атодан, у отасидан, у Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилади. Ибн Умар (р.а.) айтдилар: «Бир одам Расулуллоҳга (с.а.в.) Аллоҳ йўлида жиҳод қилмоқчи эканини айтди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ундан:

- Ота-онанг ҳаётми? - деб сўрадилар.

- Ҳа, - дея жавоб қилди халиги киши.

- У ҳолда уларга хизмат қилиб жиҳод эт, - дедилар Расули Акрам (с.а.в.).

 

Тўрт юз эллик учинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Зиёд санадини Ҳазрати Пайғамбарга (с.а.в.) етказган ҳадисда бундай дейилади: «Набий (с.а.в.) ҳар бир мусулмоннинг мусулмонга самимий бўлишни буюрдилар».

 

Тўрт юз эллик тўртинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у отасидан, у Ато ибн Соибдан, у Абу Ҳурайранинг биродари Абу Муслим Ағардан  у Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилади. Абу Ҳурайра айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат этдилар: «Аллоҳ таоло бундай дейди: «Буюклик (улуғлик) Менинг ридомдир. Азамат Менинг изоримдир. Бу иккиси борасида ким Мен билан тортишса  уни дўзахга ташлайман».

 

Тўрт юз эллик бешинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у отасидан (р.а.), у Иброҳимдан, у Муҳаммад ибн Мункадирдан ривоят қилади. Мункадирга ушбу ривоят етиб келди: «Кибрли инсон боши оёқлари орасига бошини тепага қилиб оловдан бўлган тобут ичига қамаб қўйилади. У оловдаги (дўзахдаги) тобутдан абадий чиқолмайди».

 

Тўрт юз эллик олтинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Зиёддан, у Усома ибн Шарикдан ривоят қилади. Усома (р.а.) деди: «Мен Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ёнларида бўлганимда бадавийдар сҳрадилар:

233Ё Расулаллоҳ! Инсонга берилган энг яхши нарса нима?

Жаноб (с.а.в.) марҳамат қилдилар:

- Гўзал хулқ».

 

Тўрт юз эллик еттинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у Иброҳимдан, у Асваддан, у Оиша онамиздан (р.а.) ривоят қилади. Оиша онамиз (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай дедилар: «Агар ҳалимлик (юмшоқлик) кўз билан кўринадиган тарзда яратилганда эди, Аллоҳ яратган нарсалар ичида ундан гўзали кўринмас эди. Агар жаҳолат ва ахмоқлик кўзга кўринадиган тарзда яратилганда эди, Аллоҳ яратган нарсалар ичида ундан хунуги кўринмасди».

 

Тўрт юз эллик саккизинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Муҳаммаддан, у Анасдан (р.а.) ривоят қилади. Анас (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) бирга ўтирган кимсалар ёнида асло тиззаларини (оёқларини - Тарж.) узатмаганлар. Улар билан баробар ўтирганлар.

Расулуллоҳнинг (с.а.в.) қўлини ушлаган бир кимса, то ўзи қўлини тортмагунча, Расулуллоҳ (с.а.в.) унинг қўлини қўйиб юбормас эдилар.

Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ёнларида ўтирган одам ўрнидан турмагунча, Расулуллоҳ (с.а.в.) ўрниларидан турмаганлар. Анас (р.а.) айтдиларки: «Расулуллоҳнинг ҳидларидан ҳам хушбўй бирор ҳид ҳидламадим».

Бир ривоятда: «Эҳтиёж юзасидан Расулуллоҳнинг (с.а.в.) олдиларига келган кимсанинг ўзи кетмагунича, Расулуллоҳ (с.а.в.) уни ташлаб кетмасдилар», дейилади.

Бошқа бир ривоят: «Расулуллоҳ (с.а.в.) биров билан мусофаҳа қилганида (қўл бериб сўрашганда - Тарж.), у одам қўлини тортиб олмагунча, Ул зот (с.а.в.) ундан айрилиб кетмасдилар», дейилади.

 

Тўрт юз эллик тўққизинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Абдуллоҳдан, у Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилади. Ибн Умар (р.а.) айтдилар: «Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) уйларида бўлганларида, бир одам Ул зотни чақирса, Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.): «Лаббай, сизни эшитдим» дея унинг ёнига чиқардилар».

 

Тўрт юз олтмишинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Муҳаммад ибн Мункадирдан, у Умаййа бинти Руқайқадан ривоят қилади. Умаййа (р.а.) айтди: «Набийга (с.а.в.) байъат қилиш учун борганимда Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.):

- Мен аёллар қўлини ушлашмайман, - дедилар.

 

Тўрт юз олтмишбиринчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Алқамадан, у Ибн Язиддан, у отасидан ривоят қилади. Ибн Язиднинг отаси айтди: «Расулуллоҳ (с.а.в.):

- Узр сўраб келган бир мусулмоннинг узрини қабул қилмаган кимсанинг гуноҳи макс эгасининг гуноҳидек бўлади, - дедилар.

- Ё Расулуллоҳ!.. Макс эгаси ким? - дея сўрашди.

- Солиқ йиғувчидир, - дедилар Расули Акрам (с.а.в.)

 

Тўрт юз олтмишиккинчи ҳадис

 

Абу Ҳурайра (р.а.) Нофийдан, у Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилади. Ибн Умар (р.а.) айтдилар: Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай дедилар: «Мусулмон биродари узр сўраб келганида, унинг узрини қабул қилмаган кишининг гуноҳи солиқ йиғувчининг гуноҳи каби бўлади».

 

Тўрт юз олтмиш учинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Абу Зубайрдан, у Жобирдан (р.а.) ривоят қилади. Жобир (р.а.) айтдилар: «Набий (с.а.в.): «Сиздан бирингизга хушбўй нарса келтирилса, уни олсин», дедилар».

 

Тўрт юз олтмиш тўртинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Атодан, у Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилади. Абу Ҳурайра (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) юлдузларга қараб келажак ҳақида хабар беришдан қайтардилар».

 

Тўрт юз олтмиш бешинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Абу Зубайрдан, у Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилади. Жобир (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳ ва Расулига ишонган мўминнинг ҳаммомга иҳзор (лунги, пештомол)сиз кириши мумкин эмас. Ким авратини инсонлардан яширмаса, Аллоҳнинг, фаришталарининг ва бутун махлуқотнинг лаънатида бўлади», дедилар».

 

Тўрт юз олтмиш олтинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Нофийдан, у Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилади. Ибн Умар (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилдилар: «Аллоҳ наздида исмларнинг энг севимлиси Абдуллоҳ ва Абдурраҳмондир».

 

Тўрт юз олтмиш еттинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Нофийдан, у Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилади. Ибн Умар (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай дедилар: «Яхшилик чиримайди, ёмонлик унутилмайди»

 

Тўрт юз олтмиш саккизинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Саммокдан, у Жобир ибн Самурадан (р.а.) ривоят қилади. Жобир (р.а.) дедилар: «Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) ҳузурларига келганимизда мажлиснинг биз билан якун топадиган жойига ўтирдик».

 

Тўрт юз олтмиш тўққизинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Атиййадан, у Абу Саид Худрийдан (р.а.) ривоят қилади. Абу Саид Худрий (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.): «Инсонларга ташаккур этмаган Аллоҳга шукр қилолмайди», дедилар».

 

Тўрт юз етмишинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Атодан, у Муҳориб ибн Дасордан, у Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилади. Ибн Умар (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.): «Зулм қилишдан сақланинг, чунки зулм Қиёмат кунида зулмлар бўлади», дедилар».

 

Тўрт юз етмиш биринчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Осим ибн Бурдадан ривоят қилади. Ибн Бурда (р.а.) айтдилар: «Набий (с.а.в.) ансордан бир жамоанинг уйларига бориб зиёрат этдилар. Улар Ҳазрати Пайғамбарга бир қўй сўйиб, ундан овқат тайёрладилар.

Ҳазрат Пайғамбар (с.а.в.) у гўштдан бир бўлак олиб анча чайнадилар, аммо луқмани ютолмадилар.

- Бу қанақа гўшт? - деб сўрадилар.

- Бу фалон кишининг қўйи эди. У келгач, пулини бериб, уни рози қиламиз, - дейишди.

Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.):

- Уни асирларга едиринг, - дедилар».

Бир ривоятда (Осим ибн Кулайб, у отасидан қилган ривоятда) Осим ибн Кулайбнинг отаси айтади: «Ҳазрати Пайғамбарга (с.а.в.) асҳобидан бир одам овқат тайёрлади ва Пайғамбарни (с.а.в.) чақирди. Ул зот (с.а.в.) ўша саҳобанинг уйига бордилар. Биз ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга бордик ва овқатланишга ўтирдик. Таом келтирилди. Набий (с.а.в.) у таомдан бир гўшт парчаси олдилар, узоқ пайт чайнадилар. Аммо еёлмасдан оғизларидан чиқардилар ва таомдан қўлларини тортдилар. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) бу ҳолларини кўргач, биз ҳам ейишдан тўхтадик. Набий (с.а.в.) уй эгасини чақириб ундан сўрадилар:

- Бу гўшт қаердан келди? Менга гапириб бер.

234Ё Расулуллоҳ, - деди уй эгаси, - бу биродаримизнинг қўйи эди. Сотиб олай десак ўзи ёнимизда йўқ эди. Шошилиб турган эдик. Сўйиб сизга таом пиширдик. Биродаримиз келгач, қўйнинг пулини унга берамиз.

Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.):

- Овқатни кўтаринг, уни асирларга едиринг, - деб амр этдилар.

Абдулвоҳид дейдики, мен Абу Ҳанифага (р.а.) айтдим:

- Бир одам эгаси рози бўлмаган молни олиб унинг фойдасидан садақа беради, дейсиз. Буни қаердан олдингиз?

- Осимнинг ҳадисидан олдим, - дедилар Абу Ҳанифа (р.а.).

 

Тўрт юз етмиш иккинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай дедилар: «Яхшиликка далолат қилган яхшиликни қилган кимса кабидир».

 

Тўрт юз етмиш учинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Алқамадан, у Ибн Бурайдадан, у отасидан ривоят қилади. Ибн Бурайданинг отаси айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) «Яхшиликнинг қилинишига йўл кўрсатган (сабабчи бўлган - Тарж.) ўша яхшиликни қилган кабидир», дедилар».

 

Тўрт юз етмиш тўртинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Алқамадан, у Ибн Бурайдадан, у отасидан ривоят қилади. Ибн Бурайданинг отаси айтди: «Набийдан (с.а.в.) бир одам улов сўраб келди. Расулуллоҳ (с.а.в.):

- Ёнимда сени миндирадиган бир уловим йўқ, бироқ сени миндирадиган бир кишини кўрсатаман. Фалончи ўғилларининг қабристонига бор. У ерда ансордан бир йигит бор, ўртоқлари билан бирга отиш машқини ўтказаяпти. Унинг бир туяси бор, ўшандан сўра, сени миндиради, - дедилар.

У одам ўртоқлари билан отиш таълими ўтказаётган кишини топди. Унга Пайғамбарнинг (с.а.в.) гапларини етказди. Айни пайтда уни Расулуллоҳ (с.а.в.) юборганлари ҳақида уч марта қасам ичди. Шундан сўнг ёш йигит уни туясига миндириб Расулуллоҳ (с.а.в.) ёнига олиб келди. Бўлиб ўтганларни айтиб берди. Ҳазрат Пайғамбар (с.а.в.) марҳамат қилдиларки: «Яхшиликка йўл кўрсатган ўша яхшиликни қилган кабидир».

Бошқа бир ривоят: «Бир одам Ҳазрат Пайғамбардан (с.а.в.) бир улов сўраш учун келди. Расулуллоҳ (с.а.в.):

- Қасамки, ёнимда сени миндиражак бир нарса йўқ, фақат сени фалончи ўғилларининг қабристонига юбораман. У ерда ўртоқлари билан отиш машқи ўтказаётган бир ансор йигитни топасан. Ундан улов сўра, сени миндиради. Шу одам Расулуллоҳ (с.а.в.) айтган жойга келди ва бўлган воқеани у ердаги йигитга айтиб берди. Йигит қасам ичишни талаб қилди.

У одам: «Аллоҳга қасам ичаманки мени сенга Расулуллоҳ (с.а.в.) юбордилар», деди. Бу қасамдан сўнг йигит унга бир туя берди. Бирга Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ёнларига келдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) эса: «Яхши ишга йўл-йўриқ кўрсатган у ишни бажарган киши кабидир» (яъни, шунча савобга эга бўлади - Тарж.), дедилар».

 

Тўрт юз етмиш бешинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Алқамадан, у Ибн Бурайдадан, у отасидан ривоят қилади. Ибн Бурайданинг отаси айтди: «Расулуллоҳ (с.а.в.): «Энг афзал жиҳод золим султон (раҳбар) олдида ҳақ сўзни гапирмоқдир», дедилар».

 

 

Тўрт юз етмиш олтинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Шайбондан, у Абдулмаликдан, у отасидан, у Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилади. Абу Ҳурайра (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.): «Сендан маслаҳат сўраган кишига тўғри (йўл) кўрсат. Акс ҳолда, унга хиёнат қилган бўласан», дедилар».

 

Тўрт юз етмиш еттинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳасан Шаъбийдан ривоят қилади. Шаъбий айтди: Нўъмондан эшитдим, у Расулуллоҳнинг (с.а.в.): «Мўминлар бир-бирларини севишда, ўзаро бир вужуд кабидир. Агар бош оғриса жасаднинг ҳаммаси унга қўшилиб, уйқуси қочади ва ҳарорати ошади», деганларини эшитганини айтди.

 

Тўрт юз етмиш саккизинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Абдурраҳмон ибн Хозимдан ривоят қилади. Абдурраҳмон ибн Хозим айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.): «Жаброил менга қўшни ҳақида шунчалар тавсия бердики, қўшни-қўшнига меросхўр бўлса керак, деб ўйладим. Жаброил менга тунги (таҳажжуд - Тарж.) намоз (ўқиш)ни шундай тавсия қилдики, умматимнинг энг яхшилари жуда оз ухласалар керак, деб ўйладим».

 

Тўрт юз етмиш тўққизинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Анасдан (р.а.) ривоят қилади. Анас (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳнинг (с.а.в.) бундай деганларини эшитдим: «Аллоҳ таоло ғамгинга ёрдам беришни яхши кўради».

 

Тўрт юз саксонинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Абдулазиздан, у Абу Қатодадан ривоят қилади. Абу Қатода (р.а.) айтди: «Расулуллоҳ (с.а.в.): «Замон (даҳр) ни сўкманглар. Аллоҳ замондир (замоннинг яратувчисидир)», дедилар».

 

Тўрт юз саксон биринчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) айтдиларки: «80-ҳижрий санада туғилдим. Расулуллоҳнинг саҳобаларидан Абдуллоҳ ибн Унайс 94-йил ҳижрийида Куфага келди. Ўшанда 14 ёшда эдим. Уни кўрдим ва унинг Расулуллоҳдан (с.а.в.): «Бир нарсани ҳаддан зиёд севмоғинг сени кўр ва кар қилади», деб айтганларини эшитдим, деганларини эшитдим».

 

Тўрт юз саксон иккинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) дейдики: «Васила ибн Асқодан эшитдим, у Расулуллоҳ (с.а.в.): «Дин биродарингнинг бошига тушган (мусибатлар - Тарж.) нарсаларга севинма. Аллоҳ унга офият бериб, сени у балоларга дучор қилади», деганларини айтди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио