Муснад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ТИБ, ХАСТАЛИКНИНГ САВОБИ, ДАМ СОЛИШ ВА ДУОЛАР БЎЛИМИ

Тўрт юз ўттиз еттинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у Иброҳим Асваддан, у Оиша онамиздан (р.а.) ривоят қилади. Оиша онамиз (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳ таоло инсонга жаннатда амали билан етиша олмайдиган юксак даражалар беради. Аллоҳ таоло унга узлуксиз касалликлар бериб, у юксак даражаларга етказади», дедилар».

 

Тўрт юз ўттиз саккизинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Алқамадан, у Ибн Бурайдадан, у отасидан ривоят қилади. Ибн Бурайданинг отаси айтди: «Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай дедилар: «Қул хайрли ишлар қилаётганида хасталаниб қолса, Аллоҳ таборака ва таоло фаришталарига: «Қулимга соғлигида қилган амалларнинг савобини ёзинг», дейди.

Бир ривоятда қуйидаги лафз қўшилган:

«Йўлиққан касаллигининг савоби билан бирга ёзинг».

Бир ривоятда: «Қулимга соғ бўлганида қиладиганини ёзинг», дейилади.

Бошқа бир ривоятда: «Қул бир амал қилаётганида касал бўлса, Ҳақ таборака ва таоло ҳафаза (муҳофиз, қўриқчи - Тарж.) фаришталарига бундай дейди:

- Қулимга соғ-саломат пайтида қиладиган амалининг савобини ёзинг».

 

Тўрт юз ўттиз тўққизинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Муқотил ибн Сулаймондан, у Абу Зубайрдан, у Жобирдан (р.а.) ривоят қилади. Жобир (р.а.) айтдилар: «Набий (с.а.в.) бундай деб марҳамат қилдилар: «Аллоҳ таоло ҳар касаллик учун даво яратган. Касаллик дорисига дуч келса, Аллоҳнинг изни билан тузалади, йўқолиб кетади».

 

Тўрт юз қирқинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у отасидан, у Қайс ибн Муслимдан, у Ториқ ибн Шиҳобдан, у Ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилади. «Набий (с.а.в.) бундай дедилар: «Аллоҳ таоло ўлим ва қариликдан бошқа, яратган бутун касалликларининг давосини яратган. Сизга сигир сутини (ичишни - Тарж.) тавсия этаман, чунки сигир сутига барча ўсимликлардан қўшади».

 

Тўрт юз қирқ биринчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Қайсдан, у Ториқдан, у Ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилади. Ибн Масъуд (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳ таоло қариликдан бошқа барча касалликнинг давосини ҳам берган. Сизга сигир сутини тавсия қиламан, чунки у ҳар хил ўтлардан ейди», дедилар».

Бир ривоятда: «Аллоҳ таоло ер юзида қарилик ва ўлимдан бошқа ҳамма касалликнинг давосини яратган. Сизга сигир сутини тавсия қиламан. Чунки сигир ҳар турли ўтлардан ейди», дейилади.

Бир ривоятда: «Аллоҳ таоло ўлим ва қариликдан бошқа берган касалликни давоси билан берган. Сизга сигир сутини тавсия қиламан, чунки у ҳар хил ўтлардан ейди» тарзда келади.

Бошқа бир ривоят лафзлари бундай: «Аллоҳ таоло ер юзидаги ҳеч бир касалликни шифосиз яратмаган. Сизга сигир сутини ичишингизни тавсия этаман, чунки у ҳар хил ўсимликлардан, ўтлардан ейди».

 

Тўрт юз қирқ иккинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Қайсдан, у Ториқ ибн Шиҳобдан, у Абдуллоҳ ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилади. Ибн Масъуд (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.): «Сизга сигир сутини тавсия этаман, чунки сигир ҳар хил ўт-ўландан ейди. Унда ҳар касалликка шифо бор», дедилар».

 

Тўрт юз қирқ учинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Абдуллоҳдан, у Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилади. Ибн Умар (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилдилар: «Аллоҳ таоло шифони седонада, қон олдиришда, асалда, ёмғир сувида қилган».

 

Тўрт юз қирқ тўртинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Абдулмаликдан, у Амр Журашийдан, у Саид ибн Зайддан ривоят қилади. Саид ибн Зайд (р.а.) айтдилар: «Набий (с.а.в.): бундай дедилар: «Қўзиқорин (ер тагида ўсувчи) неъматлардандир. Унинг суви кўзга шифо бўлади».

 

Тўрт юз қирқ бешинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳайсамдан, у Абу Солиҳдан, у Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилади. Абу Ҳурайра (р.а.) айтдилар: «Набий (с.а.в.): «Кимки эрталаб: «Аузу бикалиматиллаҳиттомма - Аллоҳнинг комил сўзларига (Қуръонга) юкинаман», деган сўзларини уч марта айтса, оқшомгача чаён унга зарар қилмайди. Ким бу сўзни оқшом пайти айтса, эрталабгача унга чаён зарар етказмайди», дедилар».

Бир ривоятда: «Аллоҳнинг комил сўзларига (Қуръонга) юкинаман» сўзини қуёш чиқмасдан олдин, тонгда уч марта айтса, у кун чаён у кимсга зарар беролмайди. Оқшом вақти айтса, тонггача чаён унга зарар беролмайди» шаклда келган.

 

Тўрт юз қирқ олтинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Муслимдан, у Иброҳимдан, у Мафукдан, у Оиша онамиздан (р.а.) ривоят қилади. Оиша онамиз (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) бир касални кўришга борганларида: «Эй инсонларнинг Рабби, касалликни кетказ. Шифо бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Сенинг шифонгдан ўзга шифо йўқ. Касалликдан асорат қолдирмайдиган шифо бер, ё Раббий!..»дер эдилар».

 

Тўрт юз қирқ еттинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Абдуллоҳдан, у Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилади. Ибн Умар (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай деб марҳамат қилдилар:

- Мўмин нафсини разил хор этмаслиги керак.

Дейилдики:

- Мўмин нафсини қандай хор қилади?

- Кучи (тоқати) етмайдиган болаларни сўрайди, кучи етмайдиган нарсаларга ўзини уринтиради, - дедилар Расули Акрам (с.а.в.)»

 

Тўрт юз қирқ саккизинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилади. Жобир (р.а.) айтдилар: «Набий (с.а.в.) ҳузурларига ансордан бир киши келди ва:

- Ё Расулуллоҳ, мен ҳеч фарзанд кўрмадим. Менинг болам йўқ, - деди.

Шунда Расули Акрам (с.а.в.) унга:

- Кўп истиғфор айтишдан, сенга ризқ қилиб берилган нарсалардан садақа қилишдан сени нима тўхтатиб (тўсиб) турибди, - дедилар.

Ҳазрати Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) бу сўзларидан сўнг халиги одам жуда кўп истиғфор қилиб кўплаб садақалар берди.

Жобир (р.а.) айтдилар: «Ўша одам тўққиз ўғил фарзанд кўрди».

 

Тўрт юз қирқ тўққизинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Исмоилдан, у Солиҳдан, у Умму Ҳонийдан (р.а.) ривоят қилади. Умму Ҳоний (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: «Ким Аллоҳ уни афв этишини билса (умид қилса - Тарж.) у афв этилгандир, кечирилгандир».

 

Тўрт юз эллигинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у Абу Воилдан, у Ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилади. Ибн Масъуд (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.): «Шубҳасизки, Аллоҳ таоло исмларидан бири Саломдир (яъни, айбу нуқсондан покдир). Саломатлик Ундандир».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио