Муснад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

КИЙИМ ВА БЕЗАНИШ БЎЛИМИ

Тўрт юз йигирма тўққизинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Атодан, у Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилади. Абу Ҳурайра (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳнинг (с.а.в.) Шом бичимли қалансувалари (бош кийими) бор эди».

Бошқа бир ривоятда: «Расулуллоҳнинг (с.а.в.) Шом бичимли оқ қалансувалари (бош кийими) бор эди», дейилади.

 

Тўрт юз ўттизинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Али ибн Ақмардан, у Абу Жуҳайфадан ривоят қилади. Абу Жуҳайфа (р.а.) айтди: «Набий (с.а.в.) кўйлаги ерга судралган бир одамнинг ёнидан ўтганларида унинг кўйлагини қайтариб қўйдилар».

Бир ривоятда Али ибн Ақмар ҳадисни мунқотеъ (ўртадаги ровийни тушириб) ҳолда нақл этганлар.

 

Тўрт юз ўттиз биринчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳакамдан, у Ибн Абу Лайлодан, у Ҳузайфадан (р.а.) ривоят қилади. Ҳузайфа (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ ипак ва дибож (соф ипак) кийишдан қайтардилар. «Буни охиратдан насибаси йўқлар киядилар», дедилар».

 

Тўрт юз ўттиз иккинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Абу Исҳоқдан, у Осим ибн Замрадан, у Ҳазрати Алидан (р.а.) ривоят қилади: «Расулуллоҳнинг (с.а.в.) уйларида расми бор парда осилган эди. Жаброилнинг (а.с.) Расулуллоҳга (с.а.в.) келишлари кечикди. Сўнг келганларида Расулуллоҳ (с .а.в.) Жаброилга (а.с.):

- Сизни ёнимга келишдан нима кечиктирди? - дедилар.

- Биз ичида ит, расми бор жойларга кирмаймиз. Пардани олиб ташланг, уни османг, расмларнинг бошларини ўчиринг, бу кучук боласини ҳам ташқарига чиқаринг, - деди Жаброил (а.с.)».

 

Тўрт юз ўттиз учинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Нофийдан, у Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилади. Ибн Умар (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в): «Сочларингизни хина билан бўянг: аҳли китобга зид қилинг», дедилар».

 

Тўрт юз ўттиз тўртинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Яҳё ибн Абдуллоҳ Киндийдан, у Абу Асваддан, у Абу Заррадан (р.а.) ривоят қилади. Абу Зарр (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.): «Оқарган сочларингизнинг рангини ўзгартирадиган энг яхши нарса хина ва катамдир (соч бўёғини тайёрлашда ишлатиладиган ўсимлик)»

Бир ривоятда: «Оқарган сочларингизни ўзгартирадиган нарсаларнинг энг яхшиси хина ва катамдир», дея марҳамат қилдилар.

Бошқа бир ривоятда: «Хина ва катам оқарган сочларни ўзгартирадиган энг яхши нарсалардандир», дейилади.

 

Тўрт юз ўттиз бешинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳайсамдан, у бир одамдан ривоят қилади. Абу Қуҳофа Набий (с.а.в.) ҳузурларига келганида соқоли ёйилиб кетганди. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Кошки уни мана бундай қилиб олганингда эди», дея қўллари билан соқолларининг ёнига ишора қилдилар.

 

 

Тўрт юз ўттиз олтинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Умму Саврдан, у Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилади. Ибн Аббос (р.а.): «Аёлнинг сочига жун улашининг зарари йўқ. Сочига соч улаши мумкин эмас», деди.

Бир ривоятда: «Сочга жун улашнинг зарари йўқ. Инсон сочи бўлмаса, бўлди», дедилар.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио