Муснад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҲАЗРАТИ МУҲАММАД (С.А.В.) УММАТИНИНГ ФАЗИЛАТИ КИТОБИ

Уч юз саксон саккизинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Абу Бурдадан, у отасидан ривоят қилади. Абу Бурданинг отаси айтди: «Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилдиларки: «Қиёмат кунида барча махлуқот сажда қилишга чақирилади. Улар сажда қилолмайди. Умматим бошқа умматлардан олдин икки марта узоқ муддат сажда қилади. Уларга: «Бошингизни кўтаринг. Дўзахдан қутилишингиз учун сизнинг саноғингизча яҳудий ва насорони фидо этдим», дея хитоб қилинади».

 

Уч юз саксон тўққизинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Абу Бурдадан, у отасидан ривоят қилади. Абу Бурданинг отаси айтди. Расулуллоҳ (с.а.в) бундай дедилар: «Қиёмат кунида мусулмонлардан ҳар бир одамга яҳудий ва насоролардан бир одам берилади ва: «Бу сенинг оташдан қутулишинг учун фидянгдир», дейилади».

Бир ривоятда: «Қиёмат кунида Аллоҳ таоло бу умматдан ҳар бир одамга кофирлардан бирини беради ва у мусулмонга: «Бу сенинг дўзахдан қутулишинг учун фидянгдир», дейилади.

Бир ривоятда келишича: «Қиёмат куни бу умматдан ҳар бир кишига Аҳли китобдан бири берилади. «Бу сенинг оташдан қутулишинг учун фидянгдир», дейилади.

Бир ривоятда: «Бу уммат раҳматга сазовор бўлган бир умматдир. Азоби қўлларидадир (дунёдадир)», дейилади.

 

Уч юз тўқсонинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Алқамадан, у Ибн Бурайдадан, у отасидан ривоят қилади. Ибн Бурайданинг отаси айтди: «Расулуллоҳ (с.а.в.) бир куни асҳобига бундай дедилар:

- Жаннат аҳлининг тўртдан бири бўлишни хоҳлайсизми?

- Ҳа, - дейишди саҳобалар.

- Жаннат аҳлининг учдан бири бўлишни хоҳлайсизми?

- Ҳа.

-Жаннат аҳлининг ярими бўлишни хоҳлайсизми?

- Ҳа.

Ҳазрати Пайғамбар марҳамат қилдилар:

- Сизга муждалар бўлсин - Жаннат аҳли бир юз йигирма сафдир. Булардан саксон сафи умматимдир».

 

Уч юз тўқсон биринчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Абу Бурдадан, у отасидан ривоят қилади. Абу Бурданинг отаси айтди: «Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай деб марҳамат қилдилар: «Менинг умматим раҳмат этилгандир. Уларнинг азоби қўлларида - дунёдадир».

Бир ривоятда қуйидаги лафз илова этилди: «Қатлдадир».

 

Уч юз тўқсон иккинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Зиёддан, у Язид ибн Ҳорисдан, у Абу Мусодан (р.а.) ривоят қилади. Абу Мусо (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) дедиларки:

- Умматимнинг ҳалокати таън ва тоуъндадир.

Сўралдики:

- Ё Расулуллоҳ, таънни билдик: яралаш ва ўлдириш. Бироқ тоъун нима?

- Жинлардан бўлган душманларингизнинг сизни уришларидир. Уларнинг ҳар бирида шаҳидлик бордир, - дедилар Расули Акрам (с.а.в.)».

Бир ривоятда: «Ҳар бирида шаҳидлар бор», дейилади.

 

 

Уч юз тўқсон учинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Холид ибн Алқамадан, у Абдуллоҳ ибн Ҳорисдан, у Абу Мусодан (р.а.) ривоят қилади. Абу Мусо (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.):

- Умматимнинг ҳалокати таън ва тоъундадир, - дедилар.

- Ё Расулуллоҳ!.. Таънни (яраламоқ ва ўлдирмоқ) биламиз, бироқ тоъун нима?

Дедиларки:

- Жинлардан бўлган душманларингизнинг сизни уришидир. Ҳар бирида ҳам шаҳидлик бор».

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио