Муснад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЖИҲОД ВА СИЯР

Уч юз ўн тўққизинчи (а) ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Алқамадан, у Ибн Бурайдадан, ундан отаси ривоят қилади. У айтди: «Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳ таоло мужоҳидларнинг аёлларини урушга бормай қолган инсонларга оналари каби ҳаром қилди. Жиҳодга бормай қолганлардан кимдир мужоҳидлардан бирининг оиласига хоинлик қилса, Қиёмат куни у мужоҳидга: «Бундан ўчингни ол! дейилади. Сиз нима деб ўйлаяпсиз!?», дедилар».

 

Уч юз ўн тўққизинчи (б) ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Алқамадан, у Ибн Бурайдадан, у отасидан ривоят қилади. Ибн Бурайданинг отаси айтди: «Расулуллоҳ (с.а.в.) бир қўшин ёхуд сариййа (бир гуруҳ суворий аскар - Тарж.) юборганларида уларнинг қўмондонларига, ўзи хусусида Аллоҳдан қўрқишини, у билан бирга бўлган мусулмон аскарлари хусусида яхшилик қилишини тавсия этгач, яна бундай дер эдилар:

-Аллоҳнинг номи ила Аллоҳ таоло йўлида жиҳод этинг. Аллоҳни инкор этган билан жанг қилинг. Ҳаддан ошманг. Аҳдга хоинлик қилманг, ҳеч кимнинг тана аъзосини кесманг, болаларни ва кексаларни ўлдирманг. Душман билан юзма-юз келганда уларни Исломга даъват этинг. Агар қабул қилмасалар, жизя тўлашларини таклиф қилинг, агар қабул қилмаса улар билан жанг қилинг. Агар бир қалъа аҳлини қамал этсангиз ва улар сиздан Аллоҳнинг ҳукми билан сўрашса, бундай қилманг. Аллоҳ таолонинг ҳукми қандай бўлишини билолмайсиз. Бироқ уларни ўз ҳукмингизга туширинг. Кейин улар борасида ўзларингизда туғилган ҳукм билан ҳукм қилинг. Сиздан Аллоҳнинг зимматини исташса, ўз аҳдингизни ва оталарингизнинг аҳдини беринг. Уларга берган ваъдангизни бузиш Аллоҳнинг устингиздаги зимматини бузишдан енгилроқдир».

Бир ривоятда эса қуйидагича айтилади: «Агар сиздан Аллоҳнинг зимматини ва Расулуллоҳнинг (с.а.в.) зимматини уларга беришни сўрашса, берманг. Фақат ўз зимматингизни ва оталарингизнинг аҳдини беринг. Чунки сизнинг ўз номингиз ва оталарингиз номидан берган аҳдни бузишингизнинг жазоси енгилроқдир».

 

Уч юз йигирманчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Алқамадан, у Ибн Бурайдадан, у отасидан ривоят қилади. Ибн Бурайданинг отаси айтди: "Расулуллоҳ (с.а.в.) асирларнинг тана аъзоларини кесиб жазо беришни таъқиқладилар".

 

Уч юз йигирма биринчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Исмоил ибн Ҳаммоддан, у отасидан, у Қосим ибн Моиндан, у Абдулмалик Атиййа Қурозийдан ривоят қилади. Атиййа Қурозий (р.а.) айтади: "Биз Қурайза жанггида Расулуллоҳга (с.а.в.) ҳавола қилиндик. Катталар ўлдирилиб, кичикларнинг асирга олишини буюрдилар. Кимнинг балоғат туки чиққан бўлса, ўлдирилди. Кимники чиқмаган бўлса, у ўлдирилмади".

Бир ривоятда Абдулмалик Атиййа Қурозий деди: «Ҳазрати Пайғамбарга (с.а.в.) кўрсатилдим.

- Қаранг, агар туки чиққан бўлса, ўлдиринг, - дедилар.

Мени туким чиқмаганлигини кўришди ва озод қилиб юборишди».

Бошқа бир ривоятда Абдулмалик Атиййа Қурозий айтади: «Қурайза асирлари орасида эдим. Расулуллоҳга (с.а.в.) кўрсатилдим. Киндик остимга қарашди, унда тук битмаганини кўриб, мени асирлар орасига қўшдилар».

 

Уч юз йигирма иккинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Ибн Абу Лайлодан, у Ҳакамдан, у Муқсимдан, у Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилади. Ибн Аббос (р.а.) айтдилар: "Ҳандақ (жангги) куни мушриклардан бир одам ҳандақ ичида ўлдирилди. Мушриклар унинг ўлиги (жасади) эвазига мол берди. Расулуллоҳ (с.а.в.) уларни бундан қайтардилар".

 

Уч юз йигирма учинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Нофийдан, у Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилади. «Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳайбар куни ўлжаларнинг бешдан бирини бўлинмай сотилишини таъқиқладилар».

 

Уч юз йигирма тўртинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Муқоссимдан, у Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилади. Ибн Аббос (р.а.) айтдилар: "Набий (с.а.в.) Бадр ғазотидан олинган ўлжаларни Мадинага боргандан сўнггина, тақсимлаб бердилар".

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио