Муснад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ОЛДИ-СОТДИ ҲАҚИДА

Уч юз йигирма бешинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳасандан, у Шаъбийдан ривоят қилади. Шаъбий айтди: «Расулуллоҳдан (с.а.в.):

- Ҳалол қилинган нарсалар аниқ, ҳаром қилинган нарсалар аниқ. Бу иккисининг орасида кўп инсонлар билмайдиган шубҳали нарсалар бор. Ким шубҳалардан сақланса, дини ва номусини пок этган бўлади», деб айтганларини эшитганини эшитдим».

 

Учюз йигирма олтинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у Саид ибн Жубайрдан, у Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилади. Ибн Умар (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай дедилар: «Аллоҳ шаробни, уни сиқиб тайёрлаганни, қуйганни, ичганни, сотганни, сотиб олганни лаънатлаган (лаънатлайди)».

 

Уч юз йигирма еттинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у отасидан, у Муҳаммад ибн Қайсдан ривоят қилади. Муҳаммад ибн Қайс бундай деди: «Ибн Умардан ё Ибн Касирдан (ровий шубҳа қилди) ёхуд бошқа биридан ичкиликнинг сотилиши ҳақида сўрадим.

У бундай деди: «Аллоҳ таоло яҳудийларни лаънатлаган. Уларга ички ёғлар (чарви ёғи) ҳаром қилинди. Улар уни ейишни ҳаром, сотишини ҳалол ҳисобладилар. Пулини едилар. Ароқни ҳаром қилган Зот уни сотишни ҳам ҳаром қилгандир».

Уч юз йигирма саккизинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Абу Исҳоқдан, у Ҳорисдан, у Ҳазрати Алидан (р.а.) ривоят қилади. Ҳазрати Али (р.а.) бундай дедилар: «Расулуллоҳ (с.а.в) фоиз еганни ҳам, едирганни ҳам лаънатладилар»

 

Уч юз йигирма тўққизинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Атодан, у Ибн Аббосдан, у Усома ибн Зайддан (р.а.) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай марҳамат қилдилар: «Рибо (фоиз) насиядадир. Йадан би йад (нақд) бўлганида зарар йўқдир».

 

Уч юз ўттизинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Атиййадан, у Абу Саид Худрийдан (р.а.) ривоят қилади. Абу Саид Худрий (р.а.) айтдики: «Олтин олтинга тенг миқдорда сотилади, ошиқчаси рибодир. Кумуш кумушга тенг миқдорда сотилади, ошиқчаси рибодир. Хурмо хурмога тенг қилиб сотилади, ошиқчаси рибодир. Арпа арпага тенг миқдорда сотилади, ошиқчаси рибодир. Туз тузга тенг миқдорда сотилади, ошиқчаси рибодир».

Бир ривоятда: «Олтин олтинга тенг вазнда нақд сотилади, ошиқчаси рибодир. Буғдой буғдойга тенг кайлда сотилади, ошиқчаси рибодир. Хурмо хурмога, туз тузга тенг кайлда (соаъ - дон каби тўкиладиган нарсаларнинг ўлчов бирлиги) сотилади, ошиқчаси рибодир», дейилган.

 

Уч юз ўттиз биринчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Абу Зубайрдан, у Жобирдан (р.а.) ривоят қилади. Жобир (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) бир қулга икки қул сотиб олдилар».

 

Уч юз ўттиз иккинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Амр ибн Динордан, у Товусдан, у Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилади. Ибн Аббос (р.а.) айтдилар: «Набий (с.а.в.): «Ким таом (дон) сотиб олса, уни тўла қўлига олмасдан сотмасин», дедилар».

 

Уч юз ўттиз учинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Нофийдан, у Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилади. Ибн Умар (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) алдаб сотишдан қайтардилар».

 

Уч юз ўттиз тўртинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Абу Зубайрдан, у Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорийдан (р.а.) ривоят қилади: «Ҳазрат Пайғамбар (с.а.в.) музобанани (дарахтдан узилмаган ҳурмони узилган ҳурмога сотиб олиш), муҳоқалани (бошоқдаги буғдойни янчилган буғдойга сотиш)ни таъқиқладилар».

 

Уч юз ўттиз бешинчи ҳадис

 

Абу Ҳурайра (р.а.) Абу Зубайрдан, у Жобирдан (р.а.) ривоят қилади. Жобир (р.а.) айтдилар: «Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) дарахтдаги ҳали (пишиб. -Тарж) аниқ бўлмаган мевани сотиб олишни таъқиқладилар».

 

Уч юз ўттиз олтинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Жабла ибн Суҳаймдан, у Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилади. Ибн Умар (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳали етилмаган хурмони сотишдан қайтардилар».

 

Уч юз ўттиз еттинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Атодан, у Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилади. Абу Ҳурайра (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ҳулкар юлдузи чиққанида офат кўтарилади, экинларга қирон етмайди», дедилар».

 

Уч юз ўттиз саккизинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Абу Зубайрдан, у Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорийдан (р.а.) ривоят қилади. Жобир (р.а.) айтдилар: «Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.): «Ким меваси терилмаган хурмо дарахтини ёхуд моли бор қулни сотса, мева ва мол - олувчи (уларни ҳам олишни) шарт қилмаган бўлса - сотувчиники бўлади», дедилар».

Бир ривоятда: «Ким моли бор қулни сотса, олувчи уни моли билан олишни шарт қилмаган бўлса - қулнинг моли сотувчиники бўлади», дейилган.

Бошқа ривоятда: «Ким меваси бор хурмо дарахтини сотса, олувчи меваси билан олишни шарт қилмаган бўлса - меваси сотувчиники бўлади», дейилади.

 

Уч юз ўттиз тўққизинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у Иброҳимдан, у муттаҳам бўлмаган кишидан, у Абу Саид Худрий ва Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилади. Иккиси айтдилар: «Набий (с.а.в.) бундай деб марҳамат қилдилар: «Ҳеч ким биродарининг савдоси устига савдо қилмасин, биродари совчи бўлиб борганга (аёлга - Тарж.) совчи бўлмасин. Аёл амма ва холасининг никоҳлари устига никоҳланмайди (Яъни, бир киши амма ва холани жиянлари билан бирга никоҳида сақлаб туролмайди).

Бир одамнинг никоҳидаги икки хотиндан бири ўз ҳиссасининг кенгайишини истаб иккинчисининг талоғини талаб қилмасин (истамасин). Ризқни бергувчи Аллоҳ таолодир.

Тош отиб, (устига тушганини олиш учун савдо қилманг. Мардикор ёлламоқчи бўлсангиз, оладиган ҳақини унга олдиндан билдириб қўйинг».

 

Уч юз қирқинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Мўъни ибн Абдурраҳмон ибн Абдуллоҳ ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилади. Абдуллоҳ Ибн Масъуд (р.а.) айтдилар: «Ҳазрат Пайғамбар (с.а.в.):

- Аллоҳ таоло ҳисобига харид қилинглар, - дедилар.

- Бу қандай бўлади, эй Аллоҳнинг расули? - дея сўради саҳобаи киром.

- «Биз улушларимиз ва ўлжаларимизга сотдик», дейиш билан, - дедилар Расул Акрам (с.а.в.)».

 

Уч юз қирқ биринчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳайсам ибн Ҳубайбдан, у Икримадан, у Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилади. Ибн Аббос (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) ов итининг савдосидан олинган пулга рухсат бердилар».

 

Уч юз қирқ иккинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Абу Яъфурдан, у Абдуллоҳ ибн Амрдан (р.а.) эшитган бир кишидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ (с.а.в.) Аттоб ибн Усайдни маккаликларга бошлиқ қилиб жўнатаётганларида унга бундай дедилар: «Маккаликларни савдода икки шартдан, сотиш ва салафдан, сотиб олган молни қабул қилиб олмасдан сотишларидан қайтар» (агар нақд бўлса, юз (сўм) бир ой, насия бўлса икки юз (сўм) деб савдо қилиш савдодаги икки шартдир. Сотиш ва салаф «менга шунча қарз берсанг, молимни шунчага сотаман», дейишдир - Тарж).

 

Уч юз қирқ учинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Абдумаликдан, у Қузааъдан, у Абу Саид Худрийдан (р.а.) ривоят қилади. Абу Саид Худрий айтди: «Набий (с.а.в.) «Ҳеч бирингиз қул ва жорияни шарт бор савдода сотиб олмасин, чунки у қулчиликдаги ақддир», дедилар».

 

Уч юз қирқ тўртинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у отасидан, у Абу Малик Ашжаийдан (р.а.) ривоят қилади. У айтди: «Менга Рабиъ ибн Харрош Ҳузайфадан (р.а.) ривоят қилган. Ҳузайфа (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.): «Қиёмат кунида бир қул Аллоҳ таоло ҳузурига келтирилади ва у бундай дейди:

- Эй Аллоҳим! Мен фақат хайрли ишларни билдим. У хайрли ишлар билан Сенинг ризолигингни кўзладим. Бой инсонларга имконият бердим, камбағалларга назр бердим.

Аллоҳ таоло: «Бу ишларни қилиш сендан кўра кўпроқ Менга ярашгай», дейди ва фаришталарга: «Бу бандамни қўйиб юборинг, уни кечирдим», дейди.

Масъуд Ансорий дедики: «Расулуллоҳ (с.а.в.) номларидан гувоҳлик бераманки, Ҳузайфа (р.а.) бу сўзни Расулуллоҳдан (с.а.в.) эшитди».

 

Уч юз қирқ бешинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Исмоилдан, у Абу Солиҳдан, у Умму Ҳонийдан (р.а.) ривоят қилади. Умму Ҳоний (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилдиларки: «Кимки умматимдан қийинчиликда қолган (қарздор) бир кишини, қарзини бериши учун босим кўрсатса (қистаса), Аллоҳ таоло унга қабрида босим кўрсатади (сиқувгв олади)».

 

Уч юз қирқ олтинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Абдуллоҳдан, у Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (с.а.в.): «Олди-сотдида бизни алдаган биздан эмас», дедилар».

 

Уч юз қирқ еттинчи ҳадис

 

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у отасидан, у Абу Сулаймондан ривоят қилади. Абу Сулаймон (р.а.) айтдилар: «Илк динорни (олтин пулни) чиқарган Тубба (Асад ибн Карб)дир. Биринчи бўлиб фулусни (кумуш танга пулни) чиқариб, одамлар қўлида муомалага киритган киши Намруд ибн Канъондир».

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио