Муснад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЖАЗОЛАР БЎЛИМИ

Уч юз ўн учинчи ҳадис

Абу Ҳурайра (р.а.) Муслимдан, у Саид ибн Жубайрдан, у Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилади. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) айтдилар: "Аллоҳ сизларга ичкиликни, қиморни, мизмарни (нафас билан (пуфлаб) чалинадиган асбобни), нарда ўйинини манъ қилди.

 

Уч юз ўн тўртинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Яҳёдан, у Ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилади. "Бир одам ширакайф, ақл-ҳушини йўқотган укасининг ўғлини Ибн Масъудга олиб келди. У Ибн Масъуднинг буйруғи билан қамаб қўйилди. Унинг кайфи тарқаб ўзига келгач, Ибн Масъуд таёқ (дарра) сўради. Таёқ устидаги мева ва япроқларни олиб ташлади. Кейин бир жаллод чақириб, у одамни уришни айтди.

- Қўлтиғининг ости кўринмайдиган даражада қўлингни кўтар, - деди.

Абдуллоҳ санай бошлади. Саксон таёқдан сўнг тўхтади. Бир қари киши:

- Эй Абу Абдураҳмон! Аллоҳга қасамки, у менинг укамнинг ўғлидир. Менинг бундан бошқа болам йўқ, - дегач, Абу Абдураҳмон у қари кишига қараб:

- Ҳайф сендек амакига. Кичиклигида унга яхши тарбия бермабсан, катта бўлгач, унинг айбларини беркитмабсан (уни ёмон йўлдан қайтармабсан. - Тарж.), - деди.

Кейин Абу Абдураҳмон бизга қуйидаги сўзларни айтди:

- Исломда илк ҳад жазоси ўғирлик қилиб, ҳазрати Пайғамбарнинг (с.а.в.) ҳузурларига олиб келинган бир одамга қўлланди. Ўғрига қарши далил мавжуд бўлгач, ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.): "Уни олиб боринг ва қўлини кесинг!" дедилар. Ўшанда Набийнинг (с.а.в.) муборак юзига қаралди. Гўёки юзларига кул сепилгандек эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ёнларида ўтирганлардан бири бундай деди:

- Ё Расулуллоҳ! Бу ҳолат сизга оғир келди.

- Биродарингизга қарши шайтонга ёрдамчи бўлганингиз, албаттаки, менга оғир бўлди.

- Уни қўйиб юборсангиз эди, - дейишди.

- Кошки бу ҳолат айбдорни менинг ҳузуримга келтирмасдан олдин бўлса эди, чунки айбдор ҳукмдорга олиб келингач, ҳеч ким унга жазо беришдан тўхтатолмайди, - дедилар Расули акрам (с.а.в.) ва ушбу оятни ўқидилар: "Уларни авф этсинлар ва уларни кечирсинлар (гуноҳларидан ўтсинлар)".

Ибн Масъуддан келган бошқа бир ривоятда айтиладики: "Бир одам сархуш ҳолатидаги укасининг ўғлини Ибн Масъуд (р.а.) ҳузурига олиб келди.

- Уни тебратинг, силкитинг, ҳидланг, - деди Ибн Масъуд.

Ундан шароб ҳиди келаётганини сезишди. Бу одам ўзига келгач, Ибн Масъуд бир таёқ сўради. Таёқнинг бутоқлари тозаланди." Ибн Масъуд (р.а.) воқеани ўтган ҳадисдагидек давом этди.

Ибн Масъуддан (р.а.) келган яна бир ривоятга кўра, Исломда илк ҳад жазоси бундай бўлган: "Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) ҳузурларига бир ўғри олиб келинди. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) унинг қўлларини кесишни буюрдилар. Ўғрилик қилган одам кетгач, Расулуллоҳнинг (с.а.в.) юзларига боқилди. Юзлари кул сепилгандай эди.

- Ё Расулуллоҳ, бу (жазо. - Тарж.) сизга оғир келди.

- Ўз биродарингизга қарши шайтонга ёрдамчи бўлганингиз оғир келмасинми?! - дедилар Сарвари олам (с.а.в.).

- Уни қўйиб юборолмасмидик? - дея сўрашди.

Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.):

- Уни бу ерга олиб келинмасидан олдин мумкин бўларди, - дея марҳамат қилдилар. Имомга (давлат раҳбарига) бир жиноятчи ҳукм учун олиб келинса, ўша ҳукмни тадбиқ этиш лозим бўлади. Кейин ушбу оятни ўқидилар: "Улар авф этсинлар ва уларни кечирсинлар".

 

Уч юз ўн бешинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Қосимдан, у отасидан, у Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилади. Абдуллоҳ (р.а.) айтдилар: "Расулуллоҳ (с.а.в.) даврларида ўн дирҳам ўғирланганда қўл кесилар эди".

Бир ривоятда Пайғамбар (с.а.в.): "Қўл кесиш фақат ўн дирҳамда бўлган", деганлар.

 

Уч юз ўн олтинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Муқсимдан, у Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилади. Ибн Аббос (р.а.) айтдилар: "Расулуллоҳ (с.а.в.): "Шубҳалар билан ҳадларни қайтар", дедилар".

 

Уч юз ўн еттинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Алқамадан, у Ибн Бурайдадан, у отасидан ривоят қилади. "Моиз ибн Молик Расулуллоҳ (с.а.в.) хузурларига келиб:

- Бир киши зино қилди (ўзини назарда тутарди), унга ҳад тадбиқ қилинг, деди.

Расулуллоҳ (с.а.в.) уни қайтариб юбордилар. У иккинчи марта келди. Яна ҳалиги гапини айтди. Кейин учинчи марта келди. Олдинги гапини такрорлади. Тўртинчи дафъа келди ва:

- Киши (ўзини назарда тутарди) аниқ зино қилди. Жазо беринг! - деди.

Расулуллоҳ (с.а.в.) асҳобга қараб: «Бу одамнинг ақли йўқ» демайсизларми? дедилар. Саҳобаи киром:

- Ақлини йўқотмаган, - дейишди.

Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.):

- Уни олиб бориб ражм (тошбўрон) қилинг, - дедилар.

Саҳобаи киром уни олиб кетдилар ва тошбўрон қилдилар. Ўлмади. Тошлар кўп жойга олиб бориб, уни ўлгунча тошбўрон қилишди.

Бу воқеа ҳазрати Пайғамбарга (с.а.в.) етказилгач, у зот бундай дедилар:

- Қўйиб юборсангиз бўларди! Умид қиламизки, бу жазо унинг учун тавба бўлди - деди бир киши. Буни Расулуллоҳ эшитдиларда: «У шундай бир тавба қилдики, бир гуруҳ инсон ўшандай тавба қилса, қабул бўларди», дедилар.

Бу ҳол Моизнинг қавмига етгач, улар келиб Расулуллоҳдан (с.а.в.) жасадни нима қилишларини сўрашди.

Расулуллоҳ (с.а.в.):

232Бошқа ўликларингиз каби уни ҳам кафанлаб, жаноза намозини ўқинг ва дафн этинг, - дея марҳамат қилдилар".

Унинг жасадини қавми олиб кетишди ва жанозасини ўқишди.

Бир ривоятда айтилади: "Моиз Ибн Молик Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига келиб зино қилганига иқрор бўлди. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) уни қайтариб юбордилардилар. У яна келиб зино қилганига иқрор бўлди. Расулуллоҳ (с.а.в.) уни қайтариб юбордилар. Тўртинчи бор иқрор бўлгач, Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобаларга: «Уни ақлини инкор қилмайсизларми?» дедилар. Саҳобаи киром:

- Унинг ақлида нуқсонлик йўқ, - дедилар.

Расулуллоҳ  (с.а.в.) уни тошлари оз жойга олиб бориб ражм қилишларини буюрдилар. Унинг ажали кечиккач, тоши кўп бўлган жойга қараб кетди. Одамлар ҳам унинг орқасига тушиб, ўлгунича тошбўрон қилдилар. Кейин бўлган воқеани Расулуллоҳга (с.а.в.) айтиб бердилар. Ул зот (с.а.в.):

- Нега қўйиб юбормадингиз, - дедилар.

Қавм келиб уни дафн этиш ва жаноза намози ўқиш учун рухсат сўради. Бу хусусда уларга изн бердилар ва дедиларки:

- У шундайин тавба қилдики, бир гуруҳ инсон ўшандай тавба қилса қабул бўларди".

Бошқа бир ривоятда эса қуйидагича айтилади: «Расулуллоҳ (с.а.в.) Моиз ибн Моликни ражм этишни буюрганларида. Моиз тошлари оз жойда турди. Ажали кечиккач, у тошлари кўп жойга олиб борилди. Одамлар ҳам унинг ортидан бориб, уни тошбўрон қилдилар. Бу ҳолат Расулуллоҳга (с.а.в.) етгач:

- Қўйиб юборсангиз бўларди! - дея марҳамат қилдилар».

Яна бир ривоятда келтирилишича, Моиз ибн Молик тошбўрондан ҳалок бўлгач, инсонлар у ҳақда ихтилоф қилдилар. Улардан бири: «Моиз ўзини ҳалок қилди» деса, бир қисм одамлар: «У тавба қилди», дейишди. Бу гап Расулуллоҳга (с.а.в.) етиб боргач, бундай дедилар: «У шундай бир тавба қилдики, солиқ йиғувчи ўшандай тавба қилганида эди, тавбаси қабул бўларди ёки бир гуруҳ инсон ўшандай тавбани қилса, уларники ҳам қабул этиларди».

Бир ривоятда айтилишича, Расулуллоҳ (с.а.в.) ёнларига Моиз  ибн Молик келиб ўтириб: «Ё Расулуллоҳ, мен зино қилдим. Менга жазо қўлланг» деди. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) ундан юз ўгирадилар. Моиз тўрт марта шундай деди. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) ҳар сафар ундан юзларини ўгирдилар. Тўртинчисидан сўнг: «Бунинг ақлига шубҳангиз борми?» дея сўрайдилар. «Йўқ, шубҳамиз йўқ. Биз уни ақлли ва доимо хайрли ишлар қиладиган бир киши сифатида таниймиз», дейишади. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): «Уни олиб бориб, тошбўрон қилинг», дея буюрадилар. Уни тоши кам жойга олиб боришди. Отилган тошлар Моизга тега бошлагач, қўрқди ва у ердан чиқиб шитоб билан Ҳарра (деган жой)га боради. Ўша ерда тўхтаб турди. Ўшанда овози чиқмагунга қадар йирик тошлар билан тошбўрон қиладилар. Сўнг Расулуллоҳга, ё Расулуллоҳ (с.а.в.) Моиз қўрқди ва чиқиб шитоб билан кетди, дейилганди, Набий (с.а.в.): «Уни қўйиб юборсангиз бўларди», дейдилар. Одамлар Моиз ҳоли борасида ихтилофга тушадилар. Бир жамоа: «Моиз ўлди, ўзини ҳалок қилди» деса. Бошқа бир жамоа эса: «У шундай бир тавба қилдики, бир гуруҳ инсонлар ўшандай тавба қилса қабул бўларди», дейди. «Ё Расулуллоҳ, уни нима қилайлик?» дея сўрашади. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.): «Бошқа ўликлардек уни ювинг, кафанланг, хушбўйлик суринг ва жаноза намозини ўқиб дафн этинг», дедилар.

Бу ҳадис турли йўллар билан ривоят қилинган.

 

Уч юз ўн саккизинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Рабиадан, у Байламонийдан ривоят қилади. Байламоний айтади: "Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) зиммийни ўлдирган бир мусулмонни қасосчи қатл қилдилар. Кейин эса бундай дедилар:

- Аҳдга вафо қилишга мен энг муносибман".


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио