Муснад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҚАСАМЛАР

Уч юз олтинчи  ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Носиҳ ибн Абдуллоҳдан, у Ибн Ажлондан, у Яҳё ибн Ялодан, у Исҳоқ ас-Салулидан, у Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али, Нуфайл ал-Ҳофиздан, у Яҳё ибн Абу Касирдан, у Абу Саламадан, у Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилади. Абу Ҳурайра (р.а.) айтадилар: "Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай марҳамат қилдилар:

- Аллоҳ таолога қилинган исёнлар ичида жазоси энг тез бериладигани бузуқликдир. Аллоҳга тоатлар ичида савоби энг тез бериладигани силаи раҳмдир (қариндошларни зиёрат қилиш). Ёлғондан ичилган қасам мамлакатни бўш, кимсасиз чўл ҳолига келтириб қўяди, ҳар нарсадан маҳрум қилади".

Бир ривоятда: "Силаи раҳмдан бошқа савоби тез бериладиган нарса йўқ. Бузуқликдан ва силаи раҳмдан бошқа жазоси тез бериладиган нарса йўқ. Ёлғон қасам мамлакатни кимсасиз чўлга айлантиради, ҳамма нарсадан маҳрум қилади». Яна бир ривоятда: «Аллоҳга тоатлар ичида савоб энг тез бериладигани силаи раҳмдир. Ёмон амаллар ичида жазо энг тез бериладигани бузуқликдир. Ёлғон қасам мамлакатларни кимсасиз чўлга айлантиради ", дейилади.

Яна бир ривоятда қуйидагича келтирилади: "Аллоҳга исён этилган амаллар ичида жазоси энг тез бериладигани бузуқликдир».

 

Уч юз еттинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Муҳаммад ибн Зубайрдан, у Ҳасандан, у Имрондан (р.а.) ривоят қилади. Имрон (р.а.) айтдилар: "Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ким Аллоҳ таолога итоат этишни назр қилса, назрини адо этсин. Ким Аллоҳ таолога исён этишни назр қилган бўлса, назрини адо этмасин. Ғазабланган пайтда назр бўлмайди", деб марҳамат қилдилар".

 

Уч юз саккизинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Муҳаммад ибн Зубайрдан, у Ҳасандан, у Имрон ибн Ҳусайндан (р.а.) ривоят қилади. Имрон (р.а.) айтдилар: "Расулуллоҳ (с.а.в.): "Аллоҳга исёнда тоатсизликда назр йўқ. Унинг каффорати назр каффоратидир", дедилар".

 

Уч юз тўққизинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у Иброҳимдан, у Асваддан, у Оиша онамиздан (р.а.) ривоят қилади. Оиша онамиз (р.а.) айтдилар: "Аллоҳ таолонинг: "Аллоҳ сизнинг қасамларингиздаги лағв сабабли жазоламайди" оятидаги «лағв» сўзи қасам "йўқ, валлоҳи", "ҳа, валлоҳи"дейиш эканини эшитдим».

 

Уч юз ўнинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у отасидан(р.а.), у Иброҳимдан, у Асваддан, у Оиша онамиздандан (р.а.) ривоят қилади. Оиша онамиз (р.а.) айтдилар: "Аллоҳ таолонинг: "Аллоҳ сизнинг қасамларингиздан лағв сабабли жазоламайди».

Оятдаги лағв қасам кишининг  қалби ҳеч бир гапга боғланмай, гапириш асносида "йўқ, валлоҳи", "ҳа, валлоҳи", дея гапиришидир.

Уч юз ўн биринчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Қосимдан, у отасидан, у Абдуллоҳ ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилади. Ибн Масъуд (р.а.) айтдилар: "Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ким қасам ичса-ю "Аллоҳ хоҳласа", дея истисно қилса, истисноси қабул бўлади, (гапини ё ишини бажармаса қасамини бузган бўлмайди - Тарж.) дедилар".

 

Уч юз ўн иккинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у отасидан (р.а.), у Қосим ибн Абдураҳмондан, у отасидан, у Ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилади. Ибн Масъуд (р.а.) дедилар: "Ким қасам ичиб "Иншааллоҳ" ("Худо хоҳласа") деса, истисно қилган бўлади».

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио