Муснад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

МУДАББАР ҚУЛ ВА ВАЛО (Қулни озод қилгани учун унинг мулкидан мерос олиш)

Уч юз учинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Атодан, у Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилади. Жобир (р.а.) айтдилар: "Иброҳим ибн Нуайм Наҳҳамнинг бир қули бор эди. Уни мудаббир (хўжайини ўлгандан сўнг озод бўладиган қул) қилди. Кейин пулга эҳтиёж сезди. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) уни саккиз юз дирҳамга сотдилар".

Бир ривоятда: "Набий (с.а.в.) мудаббир қулни сотдилар", дейилади.

 

Уч юз тўртинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у Иброҳимдан, у Асваддан, у Оиша онамиздан (р.а.) ривоят қилади. "Оиша онамиз (р.а.) Барирани сотиб олиб озод этмоқчи бўлди. Бариранинг хўжайинлари ҳазрати Оишага (р.а.):

- Вало бизда бўлиши шарти билан сенга сотамиз, - дейишди. (Озод этилган қул ўлганида ундан қолган мол уни озод қилган зотга ёхуд ворисларига қолиши "вало", дейилади.) Оиша онамиз буни ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.)га айтганларида ул Жаноб:

- Вало уни (қулни) озод этганга бўлади, - дея марҳамат қилдилар".

 

Уч юз бешинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Ато ибн Ясордан, у Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилади. "Расулуллоҳ (с.а.в.) Валони сотишни ва уни ҳадия қилишни ман қилдилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио