Уч юз биринчи ҳадис
Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у Саид ибн Жубайрдан, у Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилади. Ибн Аббос (р.а.) айтади: "Расулуллоҳ (с.а.в.): " Аллоҳ таоло наздида сиздан бирингизнинг оила таъминотини ўйлаб қайғуриши Аллоҳ йўлида қилич билан минг зарба урганликдан хайрлироқдир", деб марҳамат қилдилар".
Уч юз иккинчи ҳадис
Абу Ҳанифа (р.а.) Атодан, у отасидан, у эса Саъддан (р.а.) ривоят қилади. Саъд (р.а.) айтадилар: "Расулуллоҳ (с.а.в.): "Аллоҳ таолонинг розилигини истаб қилган ҳар бир нафақанг учун ажр (савоб) оласан. Бу хотининг оғзига узатганинг бир луқма бўлса ҳам", деб марҳамат қилдилар".
|