Муснад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ТАЛОҚ (АЖРАЛИШ) БЎЛИМИ

Икки юз саксон олтинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Атоддан, Юсуф ибн Моҳакдан, у Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилади. Абу Ҳурайра (р.а.) айтдилар: "Расулуллоҳ (с.а.в.): "Уч нарсанинг жиддийи ҳам, ҳазили ҳам жиддийдир. Улар: талоқ, никоҳ, рижъатдир. Эри рижъий талоқ қилган хотинига қайтиш», дедилар".

 

Икки юз саксон еттинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Абу Зубайрдан, у Жобирдан (р.а.) ривоят қилади. Жобир (р.а.) айтдилар: "Набий (с.а.в.) Савдони талоқ қилганларида унга: "Идда ўтир!" дедилар".

 

Икки юз саксон саккизинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у Иброҳимдан, у Асваддан, у Оиша онамиздан (р.а.) ривоят қилади: "Расулуллоҳ (с.а.в.) Савдони талоқ қилганларида унга: "Идда ўтир!" дедилар".

 

Икки юз саксон тўққизинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у Иброҳимдан, у бир одамдан, у Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилади. "Ибн Умар (р.а.) аёлини у ҳайз кўрганда талоқ қилдилар. Бу ишлари учун танқид қилинди. Аёли ҳайздан тозалангач, талоқ қилдилар. Иддаси ҳайзли пайтида талоқ қилинган кундан ҳисобланди".

 

Икки юз тўқсонинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Абу Исҳоқдан, Абу Исҳоқ Абу Бурдадан, у отасидан ривоят қилади. Абу Бурайданинг отаси айтди: «Расулуллоҳ (с.а.в.): Аллоҳ таолонинг шариати билан ўйнашаётган, хотинларига «сени қўйдим, қайтиб олдим» деётган кишилар ҳоли қандай бўлар экан!» деб марҳамат қилдилар".

 

Икки юз тўқсон биринчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Мансурдан, у Шаъбийдан, у Жобирдан (р.а.) ривоят қилади: "Расулуллоҳ (с.а.в.): "Маътуҳ (алжираб қолган, ақл-ҳушини йўқотган. - Тарж.) кимсанинг талоғи, савдо-сотиғи жоиз эмасдир", дедилар".

 

Икки юз тўқсон иккинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у Иброҳимдан, у Асваддан, у Оиша онамиздан (р.а.) ривоят қилади. Оиша онамиз (р.а.) айтдилар: "Расулуллоҳ (с.а.в.) бизга ўзларидан ажралишга  ихтиёр бердилар. Биз ажралмадик ул зотни ихтиёр қилдик (танладик). Бу талоқ саналмади".

 

Икки юз тўқсон учинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у Иброҳимдан, у Асваддан, у Оиша онамиздан (р.а.) ривоят қилади: "Оиша онамиз (р.а.) жорияси Барирани озод этдилар. Унинг (жориянинг) эри Абу Аҳмад сулоласининг озод этилган қули эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) жорияга эрининг никоҳида қолиш-қолмаслик борасида ихтиёр бердилар. У ажрашишни хоҳлади. Расулуллоҳ (с.а.в.) уларни ажратдилар. У жориянинг эри ҳур эди".

 

Икки юз тўқсон тўртинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Атиййадан, у Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилади: "Расулуллоҳ (с.а.в.): "Жориянинг талоғи иккита, иддаси эса икки ҳайздир", дедилар".

 

Икки юз тўқсон бешинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у Иброҳимдан, у Асваддан, у ҳазрати Умардан (р.а.) ривоят қилади. Ҳазрати Умар (р.а.) айтдилар: "Рост ё ёлғон гапирганни биз билмаган бир аёлнинг сўзи билан (сўзига кириб) Раббимизнинг Китобини, Расулимизнинг суннатларини тарк этмаймиз. Уч талоқ қўйилган хотинга яшайдиган жой ва нафақа берилади".

 

Икки юз тўқсон олтинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у Иброҳимдан, у Асваддан ривоят қилади. Асвад айтади: "Ҳорис Асламиянинг қизи Субайатанинг эри ўлди. Аёл йигирма беш кечадан сўнгра туғди. Абу Санобил ибн Баъкак Субайата олдига келди ва:

- Безанганингга қараганда турмушга чиқмоқчисан, шекилли. Аллоҳга қасамки, "Икки идданинг кўпи ўтгунча кутасан. (Туғиши билан аёлнинг иддаси тугайди. Эри ўлган аёл эса тўрт ой ўн кун муддатигача идда сақлайди.)

Аёл бу ҳолни келиб ҳазрати Пайғамбарга (с.а.в.) хабар берди. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.):

- У ёлғон сўзлабди, келганида менга хабар бер, - дея марҳамат қилдилар".

 

Икки юз тўқсон еттинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у Иброҳимдан, у Алқамадан, у Абдуллоҳ ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилади. Ибн Масъуд айтдилар:

231Ким истаса, у билан қарғашаман (лаънатлашаман).

 Қисқа бўлган Талоқ сурасидаги "Ҳомиладор хотинлар туққач, иддалари тугайди" ояти Бақара сурасидаги "Ўлганларингиз ортда қолдирган хотинлари тўрт ой-у ўн кун кутадилар" оятидан кейин нозил бўлди".

Абдуллоҳ ибн Масъуддан бўлган ривоятда ҳазрати Пайғамбаримиз бундай марҳамат этдилар: "Қисқа бўлган Талоқ сурасининг "Ҳомиладор хотинларнинг, хоҳ ажрашган бўлсин, хоҳ эри вафот этган бўлсин, иддалари кўз ёришлари билан тугайди" ояти ҳар қандай идда муддатини насҳ этди".

 

Икки юз тўқсон саккизинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у Иброҳимдан, у Алқамадан, у Абдуллоҳ ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилади. Ибн Масъуд (р.а.) айтади: "Маҳр белгиланмай ва жимоъ қилинмай ўлган аёл ҳақида сўралди".

Ибн Масъуд (р.а.) бундай деди: "Аёл ўша ҳудуднинг аёллари олаётган миқдорда маҳри мисл олади. Унга мерос тегади, айни пайтда бу аёл идда сақлаши керак бўлади". Маъқил ибн Синон Ашжаий деди: "Гувоҳлик бераманки, Расулуллоҳ (с.а.в.) Восиқнинг қизи Бирва ҳақида сен чиқарган ҳукм каби ҳукм чиқардилар".

 

Икки юз тўқсон тўққизинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у Иброҳимдан, у Алқамадан (р.а.) ривоят қилади. Алқама (р.а.) айтадилар: "Эъло қилган киши (хотини билан ётмасликка қасам ичган киши)нинг қасамдан қайтиши жимоъ қилиши биландир. Узр сабабли жимоъ қилолмаса, тили биоан қасамдан қайтганини айтишдир".

 

Уч юзинчи ҳадис

Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳаммоддан, у отасидан(р.а.), у эса Аййуб ас-Саҳтиёндан (р.а.) ривоят қилади. Аййуб ас-Саҳтиён айтди: "Собит ибн Қайснинг хотини Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига келди ва:

- Мен ва Собит келишолмаймиз, ё Расулуллоҳ, - деди.

Расулуллоҳ (с.а.в.):

- Сенга маҳр сифатида берган боғ эвазига (боғни унга қайтариб) хулуъ қиласанми (талоғингни оласанми - Тарж.)? - дедилар.

- Ҳа, ҳатто янада орттираман, - деди аёл.

- Ошиқчасининг кераги йўқ, - дедилар ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.)".


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио