Икки ю саксон учинчи ҳадис
Абу Ҳанифа (р.а.) Нофийдан, у Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилади: "Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳомиладор жорияларни улар қоринларидагини туққунларига қадар жимоъ этишни таъқиқладилар".
Икки юз саксон тўртинчи ҳадис
Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳакамдан, у Қосимдан, у Шурайҳдан, у ҳазрати Алидан (р.а.) ривоят қилади: "Набий (с.а.в.): "Насабдан кимлар ҳаром бўлса сут эмишдан ҳам ҳаром бўлади. Бу эмиш хоҳ оз бўлсин, хоҳ кўп бўлсин", дедилар".
Икки юз саксон бешинчи ҳадис
Абу Ҳанифа (р.а.) Ҳакамдан, у Аррок ибн Моликдан, у Урва ибн Зубайрдан, у Оиша онамиздан (р.а.) ривоят қилади. Оиша онамиз (р.а.) айтдилар: "Афлоҳ ибн Абул Қуъайсий келди. Оиша онамиздан ичкарига кириш учун рухсат сўради.
Афлоҳ:
- Мендан қочаяпсанми? Мен амакингман-ку,- деди.
Оиша онамиз (р.а.):
-Қанақасига?! - дедилар.
-Акамнинг хотини сени эмизган, - деди Афлоҳ».
Оиша онамиз (р.а.) айтдилар: "Бу ҳақда Расулуллоҳга (с.а.в.) айтганимда: "Аллоҳ яхшилик насиб этсин сенга. Билмайсанми, насабдан кимлар ҳаром бўлса, сут эмишдан ҳам ҳаром бўлади", дея марҳамат қилдилар".
|