Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Улушга тушган ҳомиласи бор жорияни жимоъ қилиш ҳаромлиги

139 (1441) 3547. Абу Дардодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ғазотлардан бирида жунли чодир эшиги олдида турган, туғиши яқинлашган бир аёлнинг олдидан ўтаётиб:
«Эҳтимол унга яқинлашишни хоҳлагандир?» дедилар.
«Ҳа», дейишди.
«Батаҳқиқ, уни ўзи билан бирга қабрга кирадиган лаънат ила лаънатламоқчи бўлдим. Қандоқ қилиб ўзига ҳалол бўлмаганни ўзига меросхўр қилади?! Қандоқ қилиб, ўзига ҳалол бўлмаганни ўзига ходим қилади?!» дедилар».
(Изоҳ: Бу ҳадиси шарифда чўри аёлга иддаси чиқмай туриб яқинлик қилиш ҳақида гап кетмоқда. Иддаси чиқмаган чўри аёл ўзининг аввалги соҳиби ёки эридан ҳомиладор бўлиши мумкин. Кейинги соҳиби ўша ҳолни, яъни, иддаси чиқишини аниқлаб олмай туриб чўрига яқинлик қилса, бировдан бўлган бола унга нисбат берилиб қолиши мумкин. Шунда чўридан туғилган бировнинг боласи ҳалиги одамдан мерос олиш ҳақига эга бўлади. Чунки нотўғри бўлса ҳам унинг боласи, деб ҳукм қилинади. Идда чиқишини пойламагани учун ўзи ҳам мендан бўлган бола, деб гумон қилмоқда. Гумон оқибатида бировнинг боласини ўзига меросхўр қилмоқда.
Чўрига унинг иддаси чиқмай туриб яқинлик қилиш оқибатида бошқа хатога йўл қўйилиши ҳам мумкин. Чўрига яқинлик қилиши билан ундан бола бўлиб қолса-ю, эҳтимол бу бола мендан олдинги одамдан бўлган бўлиши мумкин, деб ҳукмни ўша томонга буриб юборса, ўзининг боласини ўзи қул қилиб қўйган бўлади. Бу эса катта гуноҳдир. Кў-риб турибмизки, шариатда ушбу ҳолатда ҳам насл поклигига катта эътибор берилмоқда).

000 (000) 3548. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио