Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари

Эмизикли аёлни жимоъ қилиш жоизлиги ҳамда азлнинг кароҳияти

140 (1442) 3549. Жудомата бинти Ваҳб ал-Асадийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Батаҳ-қиқ, эмизикли аёлга жинсий яқинлик қилишдан наҳйи қилмоқчи бўлган эдим, лекин Рум ва Форслар буни қилишларини ва болаларига зарар етказмаслигини эслаб қолдим», дедилар».
(Изоҳ: Эмизикли аёл боласи туфайли заифлашиб, унинг кўпгина куч-қуввати боласига кетадиган бўлиб қолади. Шунинг учун ундоқ аёлга жинсий яқинлик қилиш болага зарар қилмасмикан, деган мулоҳазага олиб боради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламда шу мулоҳаза бўлган экан. Лекин у Зот бошқа халқларнинг тажрибасидан фойдаланиб, эмизикли аёлга жинсий яқинлик қилиш болага зарар етказмайди, деган хулосага келганлар ва уларга жинсий яқинлик қилишдан ман қилмаганлар. Уламоларимиз, шу билан бирга, барибир ўшандоқ аёлнинг ҳолини эътиборга олиб, оддий ҳолатдаги аёлга қилган муомаладан бошқача муомала қилиш керак бўлади, яъни, оддий ҳолатдагидан кўра оз яқинлик қилиш керак, дейдилар).

141 (000) 3550. Уккошанинг синглиси Жудомата бинти Ваҳб розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига одамлар ҳузурида эканликларида келдим. У зот: «Батаҳқиқ, эмизикли аёлга жинсий яқинлик қилишдан наҳйи қилмоқчи бўлган эдим, лекин Рум ва Форслар буни қилишларини ва болаларига бирор зарар етказмаслигини эслаб қолдим», дедилар».
Сўнгра азл ҳақида сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У маҳфий тириклайин кўмиш”, дедилар.
Убайдуллоҳ Муқрийдан ривоят қилиб: “У “Ва вақтики, тириклай кўмилган қиздан сўралса” оятидир”, дедилар.

142 (000) 3551. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

143 (1443) 3552. Омир ибн Саъддан ривоят қилинади:
“Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Мен хотинимдан «азл» қиламан», деди.
«Нима учун ундай қиласан?» дедилар.
«Боласи ёки болаларига шафқат қилганимдан», деди.
«Агар бу нарса зарар бўлса, Форс ва Румга зарар қилар эди», дедилар».
Зуҳайр ривоятларида: “Агар ана шундай бўлса ундоқ эмас. Бу нарса Форс ва Румга зарар қилмади”, деб айтганлар.


  < Олдинги


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио