Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Азлнинг ҳукми

125 (1438) 3529. Ибн Муҳайрийздан ривоят қилинади:
“Мен ва Абу Сирма Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳу ҳузурларига кирдик. Абу Сирма: “Эй Абу Саид! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни азл ҳақида айтган нарсаларини эшитганмисиз?” деганларида, у зот: “Ҳа, деб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Мустолиқда ғазот қилдик. Шунда арабларнинг карималарини асирга олдик. Бўйдоқлигимиз чўзилиб кетган эди. Шу билан бирга, тўлов пули олишга рағбат қилар эдик. Бас, ҳузур қилароқ «азл» қилмоқчи бўлдик. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимизда туриб, бу ишни сўрамасдан қиламизми, деб у Зотдан бу ҳақда сўрадик. Шунда у Зот:
«Йўқ! Ундоқ қилмаслигингиз лозим. Аллоҳ қиёмат кунигача яратилишини ёзиб қўйган аҳоли, албатта, бўлғувсидир», дедилар».
 
126 (000) 3530. Муҳаммад ибн Яҳё ибн Ҳиббон ҳам ушбу санад билан ривоят қилиб, унда: “Албатта Аллоҳ Қиёматгача яратувчи нарсаларини ёзиб-битиб қўйгандир”, сўзи келтирилган.

127 (000) 3531. Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Асирларни қўлга киритдик. Бас, «азл» қилдик. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда сўрадик. Шунда у Зот бизга:
«Сизлар шундоқ қилмоқдасизларми? Сизлар шундоқ қилмоқдасизларми? Сизлар шундоқ қилмоқдасизларми? Қиёмат кунигача яратилишини ёзиб қўйилган аҳоли, бўлғувсидир», дедилар».

128 (000) 3532. Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
(Маъбад ибн Сийрин): “Сиз буни отангиз Абу Саиддан эшитдингизми?”  десалар, у зот: “Ҳа, Абу Саид Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Буни қилишингиз лозим эмас. Бундай қилманглар. Албатта у қадардир”, дедилар”.

129 (000) 3533. Анас ибн Сирийн ҳам юқоридаги санадда ривоят қилиб, унда: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Буни қилишингиз лозим эмас. Бундай қилманглар. Албатта у қадардир”, дедилар”.
Баҳз ривоятида Шўъба: “Уни Абу Саиддан эшитдингми?” деганларида, у зот: “Ҳа”, дедилар.

130 (000) 3534. Абдурроҳман ибн Бишр ибн Масъуддан ривоят қилинади:
Бу зот ҳадисни то Абу Саид ал-Худрийгача қайтариб бордилар.
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан азл ҳақида сўралди. Шунда у зот:
“Буни қилишингиз лозим эмас. Бундай қилманглар. Албатта у қадардир”, дедилар”.
Муҳаммад: “Буни қилишингиз лозим эмас”, деган сўз наҳийга яқинроқдир”, дедилар.

131 (000) 3535. Абдурроҳман ибн Бишр ал-Ансорийдан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида азл ҳақида зикр қилинди. Шунда у зот: “Бу нима?” дедилар. Улар: “Киши аёл олдига борадида, уни рози қилиб, висолига етишади. Ҳомиладор бўлишни кариҳ кўради. Ва яна кишини чўриси бўладида, уни висолига етишадида, ҳомиладор бўлишни кариҳ кўради”, дейишганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Бу лозим эмас. Бундай қилманглар. Албатта у қадардир”, дедилар”.
Ибн Авн: “Мен буни Ҳасанга гапирсам, у: “Гўёки бу зажрдир”, дедилар.

000 (000) 3536. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

000 (000) 3537. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.
132 (000) 3538. Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “ҳузурларида азл зикр қилинди. Шунда у зот: “Нима учун сизлардан бирингиз ана шундай қилади? ­­­­Аммо Сизлардан бирингиз бундай қилмасин”, демадилар. Чунки Бирор нафс борки, Аллоҳ уни яратувчидир”, дедилар.

133 (000) 3539. Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан азл ҳақида сўралди. Шунда у зот: “Ҳар-бир сувдан бола бўлади. Агар Аллоҳ бир нарсани халқ қилишни ирода этса ундан бирор нарса ман қила олмайди”, дедилар.

000 (000) 3540. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

134 (1439) 3541. Жобирдан ривоят қилинади:
“Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: “Мени бир хизматкор қизим бор. У бизни хизматимизни қилади ва сув билан таъминлайди. Мен у билан шаръий қовушаманда аммо ҳомиладор бўлишини кариҳ кўраман”, деди. У зот: “Хоҳласанг азл қилавер, чунки тақдир қилинган нарса бўлади”, дедилар. Ҳалиги киши бироз ўтиб яна келдида: “Хизматкор қиз ҳомиладор бўлиб қолди”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен сенга хабар бердимку, албатта тақдир қилинган нарса албатта келади”, дедилар.

135 (000) 3542. Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
“Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Мени бир хизматкор қизим бор. Мен ундан азл қиламан”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта у нарса Аллоҳнинг иродасидаги нарсадан бирортасини ман қилмайди”, дедилар. (Кейинчалик) ҳалиги киши келиб: “Эй Аллоҳнинг расули, сизга зикр қилган хизматкор қиз ҳомиладор бўлиб қолди”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен Аллоҳнинг қули ва расулидирман”, дедилар.

000 (000) 3543. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

136 (1440) 3544. Жобирдан ривоят қилинади:
“Бизлар азл қилар эдик, Қуръон ҳануз нозил бўлиб турар эди.
Суфён айтадилар. Агар ундан бирор нарса ман қилинганида эди, Қуръон ман қилган бўлар эди.

137 (000) 3545. Жобир айтадилар.
“Бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида азл қилар эдик”.

138 (000) 3546. Жобирдан ривоят қилинади:
“Бизлар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида азл қилар эдик. Бу нарса Аллоҳнинг набийсига етар эди аммо у зот бундан ман қилмасдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио