Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Зайнаб бинти Жаҳшга уйланишлари, ҳижоб оятининг нозил бўлиши ва тўй зиёфатининг собит бўлиши

89 (1428) 3488. Анасдан ривоят қилинади:
Бу Баҳз ҳадисларидир.
“Қачонки Зайнабнинг иддалари тугаганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайдга: “Мени (уни никоҳимга олишга рағбатим борлигини) эслатгин”, дедилар. Зайд юриб бориб, ҳатто Зайнабнинг олдига бордилар. У хамирини кўпчитаётган эди. Зайд айтадилар. Мен уни кўрганимда қалбимда ўша нарсани айтиш машаққат бўлди. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланишларини зикр қилганларини (айтишдан истиҳола қилиб) Зайнабга қарашга қодир бўлмадим. Ортга ўгирилиб, изимга қайтдим. Бас, эй Зайнаб! Аллоҳнинг расули сени (никоҳга олишни) зикр қилдилар, дедим. Зайнаб эса: “То Раббим бирор нарсани амр қилмагунича мен бирор нарса қилмайман”, дедида, намозхонасига туриб кетди. Ва Қуръон нозил бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса унинг ҳузурига изнсиз кирдилар. Бизни кўрганингда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кун чўзилганида, бизни нон ва гўшт билан таомлантирдилар. Одамлар чиқиб кетди ва баъзи кишилар уйда овқатдан кейин уйда гаплашиб қолишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса чиқиб кетдилар. Мен ҳам у зотнинг ортларидан эргашдим. У зот хотинларининг ҳужраси олдида айланиб, уларга салом айтдилар. Хотинлари: “Эй Аллоҳнинг расули, аҳлингизни қандай топдингиз?” дейишди. Билмадим, одамлар чиқиб кетишди, деб мен хабар бердимми ёки у зот хабар бердиларми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юриб бориб, ҳатто уйга кирдилар. Мен ҳам у зот билан бирга кираман, деб борган эдим, мен билан ўзлари ўрталарига парда ташладилар. Ҳижоб (ояти) нозил бўлди. Қавм ундан ваъз насиҳат олишди.
Ибн Рофеъ ҳадисида: “”
«Пайғамбарнинг уйларига кирманг. Магар таомга изн берилганда унинг пишишига мунтазир (бўлмай)диган бўлиб (киринг). Лекин чақирилсангиз кирганда таомни еб бўлиш билан тарқалиб кетинг, гапга берилиб қолиб кетманг. Албатта, бундоқ қилишингиз Пайғамбарга озор берарди. У эса сизлардан ҳаё қиларди. Аллоҳ ҳақни (айтишдан) ҳаё қилмайди», (Аҳзоб-53) ояти келтирилган.

90 (000) 3489. Анас айтдилар.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аёлларидан бирортасига Зайнабга валийма қилгандек валийма қилмадилар. Унга бир қўй сўйдилар».

91 (000) 3490. Анас ибн Молик айтадилар.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аёлларидан бирортасига Зайнабга валийма қилгандек кўп ва афзал валийма қилмадилар.
Собит ал-Буноний: “Нима билан валийма-тўй қилиб бердилар?” деганларида, Анас: “Нон ва гўшт билан овқатлантирганларидан ҳатто ундан қолдириб ҳам кетишди”, дедилар.

92 (000) 3491. Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайнаб бинти Жаҳшга уйланганларида, қавмни (валиймага) чақирдилар. Бас улар овқатландилар. Сўнгра ўтириб гаплашишди. У зот гўёки туришга тайёрланаётгандек бўлсалар ҳам улар турмадилар. Буни кўргач ўринларидан туриб кетдилар. Қачонки турганларини кўргач, қавмдаги туришни хоҳлаганлар ҳам туриб кетишди.
Осим ва ибн Абдулаълолар ҳадисларида қуйидагиларни келтиришди.
Уч киши ўтириб қолди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кириш учун келсалар, қавм ўтирган эди. Сўнгра улар туриб кетишди. Мен келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга улар кетишганини хабарини бердим. У зот келиб, ҳатто (Зайнаб ҳузурига) кирдилар. Мен ҳам кириш учун борган эдим, ўзлари билан менинг орамга парда ташлаб қўйдилар. Шунда Аллоҳ таоло қуйидаги:
«Эй иймон келтирганлар! Пайғамбарнинг уйларига кирманг. Магар таомга изн берилганда унинг пишишига мунтазир (бўлмай)диган бўлиб (киринг). Лекин чақирилсангиз кирганда таомни еб бўлиш билан тарқалиб кетинг, гапга берилиб қолиб кетманг. Албатта, бундоқ қилишингиз Пайғамбарга озор берарди. У эса сизлардан ҳаё қиларди. Аллоҳ ҳақни (айтишдан) ҳаё қилмайди. Қачонки улардан бирор нарса сўрасангиз, парда ортидан сўранг. Шундай қилмоғингиз ўз қалбларингиз учун ҳам, уларнинг қалблари учун ҳам покроқдир. Сиз учун Расулуллоҳга озор бериш ва ундан кейин унинг жуфтларини никоҳингизга олишингиз ҳеч қачон мумкин эмас. Албатта, бундай қилмоғингиз Аллоҳнинг наздида катта (гуноҳ)дир», (Аҳзоб-53) оятини нозил қилди.

93 (000) 3492. Анас ибн Молик айтдилар.
«Мен ҳижоб хусусида одамлар ичида энг билувчи эдим. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу мендан ҳижоб ҳақида сўрар эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайнабга куёв бўлиб тонг отдирдилар. У Зот унга Мадинада уйланган эдилар. Кундузи кўтарилганида одамларни таомга чақирдилар. Одамлар туриб кетганларидан кейин ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан баъзи кишилар ўтириб қолдилар. Охири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари туриб юриб кетдилар. Мен ҳам у Зот билан юриб кетдим. У Зот Оишанинг ҳужраси эшигига етиб бордилар-да, одамлар чиқиб кетишган бўлсалар керак, деб ортларига қайтдилар. Мен ҳам у Зот билан бирга қайтдим. Қарасам, улар жойларида ўтирибдилар. Бас, у Зот ортга қайтдилар. Мен ҳам иккинчи марта ортга қайтдим. У Зот Оишанинг ҳужраси эшигига етиб, ортга қайтдилар. Мен ҳам ортга қайтдим. Қарасак, улар туриб кетишган экан. Шунда у Зот мен билан ўзлари ораларига парда тортдилар ва Аллоҳ таоло ҳижоб оятини нозил қилди.

94 (000) 3493. Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланиб, аҳлиялари ҳузурига кирдилар. Умму Сулайм ҳийс номли суюқ овқатни тайёрлаб, уни идишга солди-да: “Эй Анас! Мана буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб бор. Ва у зот учун, албатта онам буни сизга юборди ва сизга салом йўллади, деб айтгин”. Ва яна, эй Аллоҳнинг расули! Бу сиз учун бераётган нарсамиз арзимас, деб айтгин”, дедилар. Мен уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига олиб бориб: “Онам сизга салом йўлладилар. Бу нарса оз бўлсада биздан сизгадир эй Аллоҳнинг расули”, десам, у зот: “Уни қўйгин”, дедиларда, сўнгра: “Фалончи, фалончи, фалончини ва яна кимни учратсанг менга чақириб юборгин”, деб бир қанча одамларни номини келтирдилар. Мен эса номини айтганлар ва учратганларимни чақирдим.
Мен Анасга: “Уларни сони қанча бўлган эди”, десам у: “уч юз миқдорида бўлган эди”, деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Эй Анас, идишни олиб кел”, дедилар. Бас айтилган одамлар киришди ҳатто суффа ва хона тўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўнта-ўнта бўлиб халқа ҳолда ўтирсин. Ҳар-бир инсон ўз олдидан есин”, дедилар. Улар еб ҳатто тўйишди. Бир тоифа чиқиб ва яна бир тоифа кирар эди. Ҳатто уларнинг барчалари ейишди. Кейин менга: “Эй Анас кўтар”, дедилар. Мен кўтарган эдим. Мен эса кўтардим. Қўйганимда кўп эдими ёки кўтарганимдами? Билмадим. Бир тоифа кишилар эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида гаплашиб ўтиришар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса ўтирган эдилар. Аёллари эса юзини девор томонга қаратиб олган эди. Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга машаққат туғдириб қўйишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (ташқарига) чиқиб, аёлларига салом бердилар. Кейин қайтдилар. Қачонки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қайтганларини кўргач, одамлар машаққат туғдириб қўйдик, деб ўйлашди. Эшик томон шошиб, барчалари чиқиб кетишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб, пардани туширдилар-да ва кирдилар. Мен эса хонада ўтирган эдим. Ҳеч қанча ўтмасдан мени олдимга чиқиб келдилар. Қуйидаги ушбу оят нозил бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у оятларни ўқиб, одамлар олдига чиқдилар.
«Эй иймон келтирганлар! Пайғамбарнинг уйларига кирманг. Магар таомга изн берилганда унинг пишишига мунтазир (бўлмай)диган бўлиб (киринг). Лекин чақирилсангиз кирганда таомни еб бўлиш билан тарқалиб кетинг, гапга берилиб қолиб кетманг. Албатта, бундоқ қилишингиз Пайғамбарга озор берарди. У эса сизлардан ҳаё қиларди. Аллоҳ ҳақни (айтишдан) ҳаё қилмайди. Қачонки улардан бирор нарса сўрасангиз, парда ортидан сўранг. Шундай қилмоғингиз ўз қалбларингиз учун ҳам, уларнинг қалблари учун ҳам покроқдир. Сиз учун Расулуллоҳга озор бериш ва ундан кейин унинг жуфтларини никоҳингизга олишингиз ҳеч қачон мумкин эмас. Албатта, бундай қилмоғингиз Аллоҳнинг наздида катта (гуноҳ)дир», (Аҳзоб-53).
Анас ибн Молик: “Мен одамлар ичида ушбу оятни аввалги билган шахсдирман”, дедилар.

95 (000) 3494. Анасдан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайнабга уйлангач, Умму Сулайм тошдан ясалган идишга ҳийс номли овқат солиб, уни ҳадя қилди. Анас айтдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Боргинда, мусулмонлардан кимни учратсанг чақириб кел”, дедилар. Мен учраган кишиларни чақириб келдим. Одамлар кириб ундан еб, кейин чиқиб кетишар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қўлларини қўйиб, дуо қилдилар. Дуода Аллоҳ хоҳлаганича нарсани айтдилар. Учратган одамларимдан бирортасини қолдирмасдан чақирдим. То тўйгунча ундан ейишди. Ва чиқиб кетишди. Улардан бир тоифаси қолиб, гапни чўзиб юборишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга бирор нарса дейишдан уялдилар. Уларни уйда қолдириб, чиқиб кетдилар. Аллоҳ таоло қуйидаги оятни нозил қилди.
«Эй иймон келтирганлар! Пайғамбарнинг уйларига кирманг. Магар таомга изн берилганда унинг пишишига мунтазир (бўлмай)диган бўлиб (киринг). Лекин чақирилсангиз кирганда таомни еб бўлиш билан тарқалиб кетинг, гапга берилиб қолиб кетманг. Албатта, бундоқ қилишингиз Пайғамбарга озор берарди. У эса сизлардан ҳаё қиларди. Аллоҳ ҳақни (айтишдан) ҳаё қилмайди. Қачонки улардан бирор нарса сўрасангиз, парда ортидан сўранг. Шундай қилмоғингиз ўз қалбларингиз учун ҳам, уларнинг қалблари учун ҳам покроқдир», (Аҳзоб-53).


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио