Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Хизматкор чўрисини озод қилиб, сўнгра унга уйланишнинг фазилати

84 (1365) 3482. Анасдан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбарда ғазот қилдилар. Биз у зотнинг ҳузурларида бомдод намозини ғира-шира пайтида ўқидик. Аллоҳнинг набийси (уловга) миндилар. Абу Толҳа ҳам миндилар. Мен эса Абу Толҳанинг орқасига мингашдим. Аллоҳнинг набийси Хайбарнинг тор кўчаларидан юрардилар. Менинг тиззам Аллоҳнинг набийсини сонларига тегиб турар эди. Аллоҳнинг набийсининг эса изорлари очилиб, сонлари (кўринар эди). Мен ўшанда Аллоҳнинг набийсини сонларидаги оқликни кўрар эдим. Қачонки у зот қишлоққа киргач: “Аллоҳу акбар, Хайбар хароб бўлди. Албатта, биз бир қавм майдонига тушсак огоҳлантирилганларнинг тонги ёмон бўлибди!» деб уч марта айтдилар. Қавм эса ўз ишларига чиқиб: “Аллоҳ номига қасам Муҳаммад”, дейишар эди.
(Абдулазиз айтадилар. Баъзилар соҳиблар: “Муҳаммад ва унинг аскарлари”, дейишди.)
Биз Хайбар аҳлига куч ишлатган ҳолда етишдик. У ердаги асирлар тўпланди. Диҳя келиб: “Эй Аллоҳнинг расули, менга асирлар ичидан бирор чўри аёл беринг”, дегандилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Боргинда, бирор чўри аёлдан олгин”, дедилар. У Сафийя бинти Ҳуяйни олди. Бир киши Аллоҳнинг набийсини олдларига келиб: “Эй Аллоҳнинг набийси, сиз Диҳяга Қурайза ва Назир қабиласини зодагон аёлини бердингиз. Бу фақат сизга муносиб холос”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уни чақиринглар”, дедилар. Бас у олиб келинди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қарагач: “Ундан бошқа чўри аёл ол”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни озод қилиб, никоҳларига олдилар.
Собит: “Эй Абу Ҳамза! Нимани маҳр қилиб бердилар?” деганларида, уни ўзини, яъни озод қилиб, унга уйландилар. Ҳатто йўлга отланганларида Умму Сулайм бу зот учун уни тайёрладилар. Уни кечаси Расулуллоҳга тортиқ қилдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам куёв ҳолда тонг оттирдилар. Бас у зот: “Кимнинг ҳузурида бирор нарса бўлса уни келтирсин, деб бир гиламчани ёздилар. Кимдир сузма ва яна кимдир хурмо ва яна кимдир ёғ олиб келди. Бас уни уччовини аралаштириб, (таом тайёрлашди). Мана шу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг валийма тўйлари бўлди.

85 (000) 3483. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Софийяни озод қилдилар ва уни озод бўлишини маҳр қилдилар”, бўлиб келган.
Муознинг оталаридан қилган ривоятда эса: “Софийяга уйландилар, уни озод бўлишини маҳри қилдилар”, бўлиб келган.

86 (154) 3484. Абу Мусодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чўри хизматкорини озод қилиб, сўнгра унга никоҳланган кишига икки ажр бор”, дедилар.

87 (1365) 3485. Анасдан ривоят қилинади:
“Мен Хайбар куни Абу Толҳага мингашиб кетаётган эдим. Менинг қадамим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадамларига тегиб турар эди. Қуёш кўтарилган пайтда биз уларнинг ҳузурига келдик. Улар чорваларини чиқариб, ўзлари ҳам болта, сават ва арқонларини олиб чиқишди. Ва: “Муҳаммад ҳамда унинг лашкари”, дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Хайбар хароб бўлди. Албатта, биз бир қавм майдонига тушсак огоҳлантирилганларнинг тонги ёмон бўлибди!» дедилар. Аллоҳ уларни мағлуб қилди. Диҳянинг улушига чиройли жория тўғри келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етти бошга уни сотиб олдилар. Сўнгра уни Умму Сулаймга тўғрилаб, тузаши учун бердилар. Менимча Умму Сулайм уни уйларида (никоҳ учун) тайёрладилар. У тайёрланган Софийя бинти Ҳуяй эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам валима-тўйлари учун хурмо, сузма ва ёғ қўйдилар. Ер ковланди ва гилам қўйилиб, унга қўйилди. Ҳалиги хурмо, сузма ва ёғ олиб келинди. Бас одамлар уни еб тўйишди. Одамлар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафийяни хотин қилиб олдиларми ёки умму валадми? Билмадик. Агар ҳижобга ўрантирсалар демак хотин бўлади. Агар ҳижобга ўрантирмасалар унда умму валад бўлади”, дейишди. Қачонки уловга минишни (хоҳлаганларида) ҳижоб билан ўрантирдилар. Софийя туяни орқа томонига ўтирдилар. Билдиларки, у зот Софийяга уйланибдилар. Қачонки, Мадинага яқинлашагач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уловни тез юришга ундадилар. Биз ҳам тез юришга ундадик. Бас Азбо номли туялари ағдарилиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ва Софийя онамиз ҳам йиқилиб тушишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларидан туриб, Сафийяни тўсдилар. Аёллари (йиқилишганини) томоша қилатуриб: “Аллоҳ яҳудия аёлни узоқ қилсин”, дейишди.
Мен: “Эй Абу Ҳамза, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиқилдиларми?” десам, у зот: “Аллоҳ номига қасам, ҳақиқатда йиқилдилар”, дедилар.

87 (1428) 3486. Анас айтдилар.
Мен Зайнабнинг валиймасида қатнашдим. Одамлар гўшт ва нонга тўйишди. Мени одамларни чақириш учун юбордилар. Қачонки бўшагач, ўринларидан турдилар. Мен ҳам у зотнинг ортларидан эргашдим. Икки киши ортда қолиб, гапга берилиб кетишди. У ердан чиқиб кетишмади. У зот аёллари олдидан ўтиб, уларнинг ҳар-бирига: “Сизларга салом бўлсин. Эй аҳли байт, қандайсизлар”, десалар, улар: “Эй Аллоҳнинг расули, яхши! Ўзингиз аҳлингизни қай ҳолда қаршиладингиз”, дейишди. У зот ҳам: “Яхши”, дедилар. Қачонки бўшагач яна қайтиб келдилар. Мен ҳам қайтиб келдим. Эшик олдига етиб келганларида, гапга берилиб турган ҳалиги икки киши (кетмасдан) туришган эди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қайтганларини кўришгач, ўринларидан туриб чиқиб кетишди. Аллоҳ номига қасам! Билмадим, мен хабар бердимми? Ёки у зотга ваҳий туширилдими? Албатта у икковлари чиқиб кетишди. Бас у зот қайтиб келдилар. Мен ҳам у зот билан бирга қайтиб келдим. Қачонки оёқлари эшик остонасига қўйгандилар, мен билан ўзлари ораларига пардани туширдилар. Ва Аллоҳ таоло қуйидаги оятни нозил қилди. 
«Эй иймон келтирганлар! Пайғамбарнинг уйларига кирманг. Магар таомга изн берилганда унинг пишишига мунтазир (бўлмай)диган бўлиб (киринг). Лекин чақирилсангиз кирганда таомни еб бўлиш билан тарқалиб кетинг, гапга берилиб қолиб кетманг. Албатта, бундоқ қилишингиз Пайғамбарга озор берарди. У эса сизлардан ҳаё қиларди. Аллоҳ ҳақни (айтишдан) ҳаё қилмайди. Қачонки, улардан бирор нарса сўрасангиз, парда ортидан сўранг. Шундоқ қилмоғингиз ўз қалбларингиз учун ҳам, уларнинг қалблари учун ҳам покроқдир» (Аҳзоб-53).

88 (1365) 3487. Анас айтадилар:
“Тақсимотла Софийя Диҳяга насиб қилди. Одамлар уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида мақтай бошлашди. Улар: “Асирга тушганлар ичида у каби асирни кўрмаганмиз”, дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Диҳяга одам жўнатиб, у хоҳлаган нарсани бердилар. Сўнгра Софияни Онамга топшириб: “Уни ислоҳ қилинг”, дедилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбардан чиқдилар. Ҳатто уни (улов) устига қўйиб ўзлари тушдиларда, чодир ўрнатдилар. Қачонки тонг отганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг ортиқча зоди бўлса, бизга олиб келсин», дедилар. Биров биров ортган хурмони ва ортган талқонни олиб кела бошлади. Ҳатто ундан ҳийс пиширдилар ва едилар. Ҳамда ёнларидаги ҳовуздаги осмон сувидан ичишди. Анас айтадилар. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг унга берган тўйлари эди».
«Кейин юриб кетдик. Қачонки Мадинанинг деворларини кўргач, у томон ошиқдик. Биз уловимизни (тезлигини) оширдик. У зот ҳам уловларини (тезлигини) оширдилар. София у зотга туяларига мингашган эди. Шундоқ кетаётган эдик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туялари қоқилиб кетди. Бас, у зот йиқилдилар ва аёл ҳам йиқилди. Биздан бирор киши у зотга ҳам Софийяга ҳам қарамас эди. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларидан туриб, уни тўсдилар. Биз олдларига борсак: “Зарар кўрмадик”, дедилар. Бас, Мадинага кириб бордик. У зотнинг ёш аёллари (рашқлари сабабли) йиқилишганини мазза қилиб кўргани чиқишди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио