Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Чақирувчи кишининг чақириғини қабул қилиб, унга боришга буюрилгани

96 (1429) 3495. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирингиз валиймага даъват қилинса, унга келсин», дедилар».

97 (000) 3496. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирингиз валиймага даъват қилинса, унга келсин», дедилар».

98 (000) 3497. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирингиз никоҳ кечасига даъват қилинса, у ижобат қилсин», дедилар».

99 (000) 3498. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар даъват қилинсангиз чақириққа ижобат қилинг», дедилар».

100 (000) 3499. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар бирингиз ўз биродарини у никоҳ кечаси бўладими ёки шунга ўхшаган нарса бўладими? Ижобат қилсин», дедилар».

101 (000) 3500. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимни никоҳ кечасими ёки шунга ўхшаган нарсами? Чақирилса ижобат қилсин», дедилар».

102 (000) 3501. Абдуллоҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар чақирилсангиз ижобат қилинглар», дедилар».

103 (000) 3502. Абдуллоҳ ибн Умар айтадилар.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу чақириққа агар чақирилсангиз ижобат қилинглар”, дедилар.
“Абдуллоҳ ибн Умар никоҳ ва никоҳдан бошқа чақириқларга рўза тутиб келардилар”.

104 (000) 3503. Ибн Умардан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар туёққа даъват қилинсагиз ҳам, қабул қилинглар», дедилар».

105 (1430) 3504. Жобирдан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сизлардан бирингиз овқатга чақирилса унга жавоб қилсин. (Борганида) агар хоҳласа овқат есин. Агар хоҳласа тарк қилсин”, дедилар.

000 (000) 3505. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

106 (1431) 3506. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон сиздан бирингиз даъват қилинса ижобат этсин. Бас, агар рўзадор бўлса, намоз ўқисин. Агар оғзи очиқ бўлса, таомлансин», дедилар.

107 (1432) 3507. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
“Бу киши: “Мунча ҳам ёмон таомки, валийма таомига бойлар чақирилиб, мискинлар тарк қилинади. Ким чақириққа келмаса, батаҳқиқ Аллоҳ ва расулига осийлик қилибди”, дедилар.

108 (000) 3508. Суфён айтдилар.
“Мен Зуҳрийга: “Эй Абу Бакр! Мана бу “Таомларнинг ёмони бойларнинг таомидир?” ҳадиси қандай ҳадис, десам, у зот кулдиларда, : “Таомларнинг ёмони бойларнинг таомидир”, дегани эмас”, деб жавоб қилдилар.
Суфён айтдилар.
Отам бой эди. У ҳадисни эшитган пайтимда менда хавф туғилди. У ҳақда Зуҳрийдан сўрадим. Шунда у: “Абдурроҳман ал-Аърождан эшитдим. У Абу Ҳурайрадан эшитган экан. “Таомларнинг ёмони бир валийма таомики...”, деб юқоридагидек давом эттирилган.
(Изоҳ: Бойларни овқати эмас балки бойлар чақирилиб, камбағаллар тарк қилинган валийма таоми назарда тутилган экан).

109 (000) 3509. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
“Бу киши: “Овқатларнинг ёмони бир валийма таомики...”, деб юқоридагидек давом эттирилган.

000 (000) 3510. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

110 (000) 3511. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Таомнинг энг ёмони келган одам ман қилиниб, бош тортган одам даъват этиладиган валийма таомидир. Ким даъватга ижобат қилмаса, батаҳқиқ, Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлур», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио