Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Маҳр бериш ва уни Қуръон таълими ёки темир узук ва шунга ўхшаш оз ва кўп нарсадан ҳам бериш жоизлиги, талофат кўришдан қўрқмаган кишига беш юз дирҳам бериши маҳбублиги

76 (1425) 3472. Саҳл ибн Саъд ас-Соъидийдан ривоят қилинади:
«Бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, сизга ўз нафсимни ҳиба қилгани келдим», деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга назар солдилар. Унга назарларини тиклаб боқиб, кейин тўғриладилар ва бошларини эгиб жим қолдилар. Ҳалиги аёл у Зот ундан қониқиш ҳосил қилмаганини кўргандан сўнг ўтирди. Сўнгра у Зотнинг саҳобаларидан бир киши ўрнидан туриб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, сизнинг унда ҳожатингиз бўлмаса, мени унга уйлаб қўйинг», деди.
«Бирор нарсанг борми?» дедилар.
«Йўқ! Аллоҳга қасам, эй Аллоҳнинг Расули!» деди.
«Аҳлингга бориб, назар сол, бирор нарса топармикансан», дедилар.
У бориб, сўнгра қайтиб келди ва:
«Йўқ! Аллоҳга қасам бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Ҳеч нарса топа олмадим», деди.
«Назар сол. Агар бир темир узук бўлса ҳам топ», дедилар.
У бориб, қайтиб келди ва:
«Йўқ! Аллоҳга қасам бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Темир узук ҳам топа олмадим. Лекин мана бу иштоним бор. Унга бунинг ярмини бераман», деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сенинг иштонингни у нима қилар эди. Агар уни сен кийсанг, у(аёл)га ундан ҳеч нарса қолмайди. Агар уни у (аёл) кийса, сенга ундан ҳеч нарса қолмайди», дедилар.
Бас, ҳалиги киши ўтирди, узоқ ўтирганидан сўнг туриб кета бошлаган эди, унинг қайтиб кетаётганини кўриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амр қилиб, уни чақиртириб келдилар. У келганидан сўнг:
«Сенда Қуръондан нима бор?» деб сўрадилар.
«Менда фалон сура, пистон сура бор», деб санади.
«Уларни ёддан ўқий оласанми?» дедилар.
«Ҳа», деди.
«Боравер, мен сендаги Қуръон эвазига унга сени молик қилдим», дедилар».
Бу Ибн Абу Ҳозимни ҳадисидир. Яъқубнинг ҳадиси шунга лафзда яқиндир.

77 (000) 3473. Бу ерда Саҳл ибн Саъддан баъзи зиёдалик ва баъзи камчиликлар билан ривоят қилиб, унда қуйидаги: «Кетавер, мен сени унга уйладим. Унга Қуръондан ўргат», дейилган сўз зиёда қилинган.

78 (1426) 3474. Абу Салама ибн Абдурроҳман розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий алайҳиссалом завжалари Оиша розияллоҳу анҳодан:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг берган маҳрлари қанча эди?» деб сўрадим.
«У Зотнинг завжаларига берган маҳрлари ўн икки увқия ва нашш эди», дедилар ва «Нашш нималигини биласанми?» деб сўрадилар.
«Йўқ», дедим.
«Ярим увқия. Бас, ҳаммаси беш юз дирҳам бўлади. Мана шу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаларига берган маҳрларидир», дедилар».

79 (1427) 3475. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳуда сариқлик аломати кўриб:
«Бу нима?» дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, данак оғирлигидаги тиллога бир аёлга уйландим», деди у.
«Аллоҳ сенга барака берсин! Бир қўй сўйиб бўлса ҳам тўй қилгин», дедилар».

80 (000) 3476. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Дарҳақиқат Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида данак оғирлигидаги тиллога бир аёлга уйландилар». Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қўй сўйиб бўлса ҳам тўй қилгин», дедилар».

81 (000) 3477. Анасдан ривоят қилинади:
«Дарҳақиқат Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳу данак оғирлигидаги тиллога бир аёлга уйландилар». Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қўй сўйиб бўлса ҳам тўй қилгин», дедилар».

000 (000) 3478. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

82 (000) 3479. Анас айтадилар:
«Абдурроҳман ибн Авф: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менда тўй хурсандчилигини кўриб қолдилар. Шунда мен ансорлардан бир аёлга уйландим», дедим. У зот: “қанча маҳр бердинг”, дедилар». Мен: “данак оғирлигидаги тиллога”, дедим.

83 (000) 3480. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Дарҳақиқат Абдурроҳман ибн Авф данак оғирлигидаги тиллога бир аёлга уйландилар».

000 (000) 3481. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио