Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Маҳрамларнинг никоҳи ҳаром бўлиб, уларга совчилик қўйишнинг кароҳияти

41 (1409) 3432. Нубайҳ ибн Ваҳбдан ривоят қилинади:
«Умар ибн Убайдуллоҳ Толҳа ибн Умарни Шайба ибн Жубайрнинг қизига никоҳлашни хоҳлаб, Абон ибн Усмонга одам жўнатди. Бас Абон унга ҳозир бўлди. У ўшанда ҳаж амири эди. У: “Мен Усмон ибн Аффондан эшитганман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эҳромдаги киши никоҳига олмайди, никоҳламайди ва совчи ҳам қўймайди», деганлар», деб айтдилар».

42 (000) 3433. Нубайҳ ибн Ваҳб айтадилар:
«Умар ибн Убайдуллоҳ ибн Маъмар мени Шайба ибн Усмоннинг қизига ўғлини никоҳлашни хоҳлаб, Абон ибн Усмонга мени жўнатди. Бас Абон (ҳаж) мавсумида эди. У: “Сени (суннатни тушунмайдиган) аъробийга ўхшатмоқдаман. Эҳромдаги киши никоҳига олмайди, никоҳламайди ҳам. Буни бизга Усмон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб гапирганлар», деб айтдилар».

43 (000) 3434. Усмон ибн Аффондан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эҳромдаги киши никоҳига олмайди, никоҳламайди ва совчи ҳам қўймайди», дедилар».


44 (000) 3435. Усмонга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан етиб келди. У зот:
«Эҳромдаги киши никоҳига олмайди ва совчи ҳам қўймайди», дедилар».

45 (000) 3436. Нубайҳ ибн Ваҳбдан ривоят қилинади:
«Умар ибн Убайдуллоҳ ибн Маъмар ўғли Толҳани Шайба ибн Жубайрнинг қизига никоҳлашни ҳажда хоҳлади. Абон ибн Усмон ўша куни ҳаж амири эди. Бас Абонга одам жўнатиб: “Мен Толҳа ибн Умар никоҳлашни хоҳлайман. Сиз ҳам унда ҳозир бўлишингизни истар эдим”, дегандилар, Абон: “Мен сизни қўпол Ироқлик ҳолда кўрмоқдаман-а?!” Мен Усмон ибн Аффондан эшитганман, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эҳромдаги киши никоҳига олмайди», деганлар», деб айтдилар».

46 (1410) 3437. Ибн Аббос хабар берадилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эҳромдалик ҳолларида Маймунага уйландилар».
(Изоҳ: ҳанафийлар айнан ушбу ҳадиси шарифни ҳужжат қилиб, эҳромдаги киши ақди никоҳ қилса бўлади, аммо бирга яшамай туради, деганлар.

47 (000) 3438. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эҳромдаликларида Маймунага уйландилар».

48 (1411) 3439. Язид ибн Асомдан ривоят қилинади:
“Маймуна бинти Ҳорис менга гапириб берди. Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эҳромдан чиққач унга уйландилар.
У Маймуна менинг ва Ибн Аббоснинг холасидир”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио