Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Биродарининг совчилиги устига то у биродари изн бермагунича ёки тарк қилмагунича совчилик қилиш ҳаромлиги

49 (1412) 3440. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Баъзиларингиз баъзиларингиз савдоси устига савдо қилмасин ва баъзиларингиз баъзиларингиз совчилиги устига совчилик қилмасин», дедилар».

50 (000) 3441. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши ўз биродари савдоси устига савдо, совчилиги устига совчиликни, то унга изн бергунча қилмасин», дедилар».

000 (000) 3442. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

000 (000) 3443. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

51 (1413) 3444. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ерлик одам саҳроликка сотиб беришдан ёки нажш (шишириб кўрсатиш)дан ёки биродари совчилиги устига совчилик қилишдан ёки биродари савдоси устига савдо қилишдан ман қилдилар. Аёл ўз синглисининг идиши ёки товоғини бўш қолдириб, (ўзи никоҳланиб олиш учун) унинг талоғини сўрамасин», дедилар.
52 (000) 3445. Абу Ҳурайра айтдилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Нажш (савдода шишириб кўрсатиш) қилманглар. Киши биродари савдоси устига савдо қилмасин. Ерлик одам саҳроликка сотиб бермасин. Киши биродари совчилиги устига совчилик қилмасин. Аёл бошқа (кундошининг) идишини бўш қолдириб, унинг талоғини сўрамасин», дедилар.

53 (000) 3446. Бу ерда Зуҳрийдан ушбу иснод билан ривоят қилиниб, унда: “Киши биродарининг савдоси устига оширмайди”, дейилган.

54 (000) 3447. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмон ўз биродарининг савдолашиши устига савдолашмасин. Киши ўз биродари совчилиги устига совчилик қилмасин», дедилар».

55 (000) 3448. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Лекин улар ўз биродарининг савдолашиши устига ва ўз биродари совчилиги устига…», дедилар».

56 (1414) 3449. Абдурроҳман ибн Шумосадан ривоят қилинади:
“Бу зот Уқба ибн Омирни минбарда туриб: “Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар. Мўмин мўминнинг биродаридир. Мўмин киши биродарининг савдоси устига савдо қилмайди Биродарининг совчилиги устига то уни тарк қилгунича совчи қўймайди”, деб айтганларини эшитдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио