Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Хотини билан унинг аммаси ёки холаси орасини никоҳда жам қилишнинг ҳаромлиги

33 (1408) 3422. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир аёл ва унинг аммасини ҳамда бир аёл ва унинг холасини жамланмас», дедилар».
(Изоҳ: Ушбу ҳадиси шарифга биноан, амма-жиян аёлларнинг ва хола-жиян аёлларнинг бир вақтда бир кишининг никоҳида бўлишлари ҳаром бўлади. Аввалги никоҳ тўғри, кейингиси ботил бўлади. Яъни, бир аёлга уйланса, кейин холасини ҳам унинг устига кундош қилиб олса, ўша иккинчи никоҳ ботил бўлади).

34 (000) 3423. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўрт хил аёлни яъни, бир аёл ва унинг аммасини ҳамда бир аёл ва унинг холаси жамлашдан ман қилдилар».

35 (000) 3424. Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “аканинг қизи устига (ана шу қизнинг) аммасини никоҳлаб олинмайди Ва хола устига сингил қизига уйланилмайди”, деб айтганларини эшитдим.

36 (000) 3425. Абу Ҳурайра (р.а.) айтадилар:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини хотини билан ўша хотинини аммасини ҳамда хотини билан холасини орасини никоҳда жамлашидан ман қилдилар”.
Ибн Шиҳоб: “Биз отасини холаси ва отасини аммасини ана шу ўринда деб ҳисоблардик”, дедилар.

37 (000) 3426. Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Хотинни устига (ана шу хотиннинг) аммасини ҳамда холасини никоҳланмай”, деб айтдилар.

000 (000) 3427. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

38 (000) 3428. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши ўз биродари совчилиги устига совчилик қилмасин. Ва ўз биродарининг савдоси устига савдо қилмасин. Киши бир хотинга уйланиб, унинг устига аммаси ва холасини никоҳламайди. Ҳеч бир аёл ўз синглисининг товоғини бўш қолдириш учун, ўзи никоҳланиб олиш мақсадида унинг талоғини сўрамасин. Албатта, унга ҳам тақдир қилингани бўлур», дедилар».

(Изоҳ: Аёл киши ким бўлишидан қатъи назар, биронта бой-бадавлат, мансабли, обрўли эркакни ўзиники қилиб олиш учун аввалги хотинини талоқ қилдиришга уринмаслиги лозим. Ризқу рўз, оилавий бахт масалалари тақдирга қараб бўлади. Бировнинг оиласини бузишга урингандан кўра, уларга бахт-саодат тилаб, ўзига ҳам худди ўшандоқ, балки ундан ҳам яхшироқ оила қуришни Аллоҳдан илтижо қилиш керак. Зеро, ҳар қандай эзгулик учун, хусусан, оилавий бахт учун ҳам пок йўл билан ҳаракат қилиш керак. Ҳадиси шарифга яхшилаб эътибор берадиган бўлсак, бировнинг хотинини талоқ қилдириб, дейилмасдан ўз синглисини, дейилмоқда. Ўша аёл ким бўлишидан қатъи назар, мазкур ёмон ниятли аёл учун Ислом бўйича сингил бўлади. Бу сингиллик эса, насаб йўли бўйичалик сингилдан кўра яқинроқ бўлади. Чунки ўртада иймон ва Ислом ҳурмати бор. Ҳар бир мўмина-муслима бу ҳақиқатни яхши англаб етмоғи керак).
 
39 (000) 3429. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши бир хотинга уйланиб, унинг устига аммаси ва холасини никоҳлашдан ҳамда бир аёл ўз синглисининг товоғини бўш қолдириш учун, (ўзи никоҳланиб олиш мақсадида) унинг талоғини сўрашдан ман қилдилар. Чунки Аллоҳ Ўзи ризқ берувчидир», дедилар».

40 (000) 3430. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир аёл ва унинг аммасини ҳамда бир аёл ва унинг холасини жамлашдан ман қилдилар», дедилар».

000 (000) 3431. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио