Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Мутъа никоҳи ва унинг баёни ҳамда уни мубоҳ қилиниб кейин насх қилингани, сўнгра мубоҳ қилиниб, кейин насх қилингани ва қиёмат кунигача ҳаромлиги барқарор бўлгани хусусида

11 (1404) 3396. Қайсдан ривоят қилинади:
Абдуллоҳ: “Бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ғазот қилар эдик аммо бизда хотин бўлмас эди. Биз: “Бичиб олайликми?” десак, у нарсадан ман этилдик. Сўнгра бизга аёлларни кийим эвазига, муддат белгилаб никоҳланишга рухсат берилди, деб, сўнгра: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ сизга ҳалол қилган пок нарсаларни ҳаром қилмангиз. Ҳаддингиздан ошманг. Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошувчиларни севмас” (Моида-87), оятини ўқидилар.

000 (000) 3397. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат “Абдуллоҳ ўқидилар” ўрнига “Бизга ўқиб берилди”, дейилган.

12 (000) 3398. Исмоилдан ҳам ушбу санад билан ривоят қилиниб, унда: “Бизлар ёш йигит эдик. Бас у зотга: “Бичиб олайликми?” дейилган. Аммо “Ғазот қилганимизда”, дейилмаган.

13 (1405) 3399. Жобир ибн Абдуллоҳ ва Салама ибн Акваълардан ривоят қилинади:
Икковлари: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жарчилари бизнинг олдимизга чиқиб: “Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизларга аёлларни мутъа қилишга изн бердилар”, деб айтишди.

14 (000) 3400. Салама ибн Акваълар ва Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг олдимизга келиб, аёлларни мутъа қилишга изн бердилар”, деб айтишди.

15 (000) 3401. Ато айтдилар.
“Жобир ибн Абдуллоҳ умра қилган ҳолда келганларида, биз ҳам манзилларига бордик. Қавмдагилар баъзи нарсаларни сўрашди. Сўнгра мутъани ҳам зикр қилишди. Шунда у зот: “Ҳа, биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, Абу Бакр ва Умарларнинг даврларида мутъа қилар эдик”, дедилар.

16 (000) 3402. Жобир ибн Абдуллоҳ айтадилар:
“Бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакрнинг даврларидаги кунларда  бир ҳовуч хурмо ва унга мутъага уйланар эдик. Ҳатто Амр ибн Ҳурайс ҳодисаси бўлганида Умар ундан ман қилдилар.

17 (000) 3403. Абу Назрадан ривоят қилинади:
“Мен Жобир ибн Абдуллоҳ ҳузурларида эдим. Бир киши келиб: “Ибн Аббос ва Ибн Зубайрлар (ҳаж ва хотиндаги) икки мутъа ҳақида ихтилоф қилишмоқда”, дедилар. Шунда Жобир: “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга уни қилар эдик. Сўнгра ундан Умар ман қилдилар. Бас у иккисига қайтмадик”.

18 (000) 3404. Иёс ибн Салама оталаридан ривоят қиладилар.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Автос йили мутъага уч (кеча) рухсат бериб, сўнгра ундан ман қилдилар.

19 (1406) 3405. Рабийъ ибн Сабра ал-Жуҳаний оталаридан ривоят қиладилар:
“Бу зот: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга мутъа учун рухсат бердилар. Мен ва бир киши Баний Омирлик барваста қиз каби бўлган бир аёл олдига бориб, ўзимизни унга намойиш қилдик. У: “нима берасан?” деди. Мен: “Чакмонимни бераман”, дедим. Ҳамроҳим ҳам: “чакмонимни бераман”, деди. Ҳамроҳимни чакмони менинг чакмонимдан яхшироқ эди. Мен эса ҳамроҳимдан ёшроқ эдим. Аёл ҳамроҳимни чакмонига қараб ёқтирар эди. Менга назар солиб, ўзимни ёқтириб қолар эди. Сўнгра менга: “Ўзинг ва чакмонинг менга кифоя қилади”, деб айтди. Мен у билан уч кун турдим. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимда мана шу каби аёллардан бўлса йўлини очиб қўйсин”, дедилар”.

20 (000) 3406. Рабеъ ибн Сабрадан ривоят қилинади:
«Оталари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Макка фатҳида ғазот қилганларини қуйидагича сўзладир. Биз у ерда ўн беш кун турдик. Яъни кеча ва кундузни орасини ҳисоблагандаги ўттиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларни мутъасига рухсат бердилар. Мен ва қавмимдан бир киши (мутъа мақсадида аёл қидириб кўчага) чиқдик. Чиройлиликда менда бироз афзаллик бор эди. У киши бадбашараликка яқин эди. Бизнинг ҳар-биримизда чопон бор эди. Менинг чопоним йиртиқ эди. Аммо амакимнинг ўғлида эса аъло даражадаги янги чопони бор эди. Биз Макканинг пастки томонида ёки юқори томонида эканимизда барваста қиз каби бир аёл учраб қолди. Биз унга: “Сендан бирортамиз ҳузурланишимиз мумкинми?” десак, у: “Менга нима сарфлайсизлар?”, деди. Биздан ҳар-биримиз чопонини ёзди. У эса икки кишига қарар эди. Ҳамроҳим у аёлни ён томонларига назар солиб, мана бу чопон йиртиқ, менинг чопоним эса аъло даражадаги янги чопон, деди. Шунда аёл: “Буни чопони яроқли”, деб бир неча ёки икки марта айтди. Сўнгра мен у аёлдан ҳузурландим. У ердан чиқмасимдан туриб мутъани ҳаром қилдилар.

000 (000) 3407. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

21 (000) 3408. Рабийъ ибн Сабра ал-Жуҳаний оталаридан нақл қиладилар:
Бу зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эканликларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй одамлар! Мен сизларга аёлларнинг мутъасига изн берган эдим. Энди, албатта, Аллоҳ у нарсани қиёмат кунигача ҳаром қилди. Кимнинг ҳузурида ўшандоқ (аёл)лардан бўлса, йўлини очиб қўйсин. Уларга берган нарсаларингиздан бирор нарса олманглар», дедилар».

000 (000) 3409. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

22 (000) 3410. Абдулмалик ибн Рабийъ ибн Сабра ал-Жуҳаний оталаридан, оталари боболаридан ривоят қиладилар.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга фатҳ йили, Маккага кирганимизда мутъага буюрдилар. Сўнгра у ердан чиқмасимиздан туриб, у нарсадан ман этилдик.

23 (000) 3411. Сабра ибн Маъбаддан ривоят қилинади:
“Аллоҳнинг набийси Макка фатҳи йили саҳобаларига аёлларни таматтуъ қилишга буюрдилар. Мен ва Баний Сулаймлик бир дўстим (мутъа учун аёл қидириб кўчага) чиқдик. Ҳатто Баний Омир қабиласидан бир аёлни учратдик. Гўёки у барваста қиз бола каби эди. Биз унга совчилик қилдик. Унга чопонимизни таклиф қилдик. У назар солиб, ҳамроҳимдан кўра мени чиройлироқ кўрар эди. Ҳамроҳимни чопонини эса мени чўпонимдан яхшироқ деб билар эди. У бир муддат ўйланиб қолди. Сўнгра ҳамроҳимни қўйиб мени танлади. Биз билан уч кун бўлди. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга улардан ажралишни буюрдилар.

24 (000) 3412. Робийъ ибн Сабра оталаридан ривоят қиладилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мутъа никоҳидан ман қилдилар.

25 (000) 3413. Робийъ ибн Сабра оталаридан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фатҳ куни аёлларнинг мутъасидан ман қилдилар.

26 (000) 3414. Робийъ ибн Сабра ал-Жуҳаний оталаридан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фатҳ замонасида аёлларнинг мутъасидан ман қилдилар. Оталари икки қизил чопон (маҳр бериш эвазига аёлдан) ҳузурландилар.

27 (000) 3415. Урва ибн Зубайр хабар қиладилар:
“Абдуллоҳ ибн Зубайр Маккада турдилар. Ва: “Одамларни қалбларини Аллоҳ худди кўзларини кўр қилгани каби кўр қилиб қўйибди. Улар мутъага фатво беришмоқда, деб бир киши (Ибн Аббос)га йўлиқди. У киши Ибн Зубайрга: “Сен ақли паст фаҳмсиз киши экансан. Умрим ила қасамки, мутъани тақводорлар имоми Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида қилинар эди”, дедилар. Шунда Ибн Зубайр: “Ўзингиз унда татиб кўрингчи! Аллоҳ номига қасам, агар уни қила кўрсангиз сизни тошлар билан тошбўрон қиламан”, дедилар”.
Ибн Шиҳоб айтадилар.
Холид ибн Муҳожир ибн Сайфуллоҳ бир кишининг ҳузурида яъни Ибн Аббосни ҳузурида ўтирганларида, бошқа бир киши келиб мутъа ҳақида фатво сўради. Бу зот у кишига мутъа қилаверишни буюрдилар. Шунда Ибн Абу Амра ал-Ансорий: “Тўхтаб туринг! Дедилар. Ибн Аббос: “У нима деганингиз? Аллоҳ номига қасам, у нарса тақводорлар имоми замонларида қилинар эди”, дедилар.
Ибн Абу Амра: “Бу нарса Исломнинг аввалида худди ўлимтик, қон ва чўчқа гўшти каби мажбур бўлиб қолган киши учун рухсат эди. Сўнгра Аллоҳ динни маҳкам қилиб, ундан ман этди”.
Рабийъ ибн Сабра ал-Жуҳанийнинг оталари айтадилар.
Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида Баний Омирлик бир аёлни икки қизил чопон эвазига мутъа қилар эдим. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мутъадан ман қилдилар.
Ибн Шиҳоб айтадилар. Рабийъ ибн Сабра бу ҳақда Умар ибн Абдулазизга айтаётганида мен ўша ерда ўтирган эдим.

28 (000) 3416. Рабийъ ибн Сабра ал-Жуҳаний оталаридан ривоят қиладилар:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мутъа никоҳидан ман қилиб: “Огоҳ бўлинглар! Албатта мутъа никоҳи мана шу кунингиздан бошлаб то Қиёмат кунигача ҳаром қилинди. Ким (мутъа учун маҳр қилиб) берган нарсасидан бирор нарсани олмасин”, дедилар.

29 (1407) 3417. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар куни аёлларни мутъасидан ва хонаки эшакларнинг гўштидан наҳйи қилдилар».

000 (000) 3418. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

30 (000) 3419. Алидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар куни мутъа никоҳидан ва хонаки эшакларнинг гўштидан наҳйи қилдилар».

31 (000) 3420. Алидан ривоят қилинади:
“Бу зот Ибн Аббоснинг аёлларни мутъаси хусусида енгил қараётганларини эшитиб: “Тўхтатинг эй Ибн Аббос! Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хайбар куни мутъадан ва хонаки эшак гўштларидан ман қилганлар”, деб айтдилар.

32 (000) 3421. Муҳаммад ибн Али ибн Абу Толибнинг икки ўғиллари Ҳасан ва Абдуллоҳлар оталаридан ривоят қилишади:
Оталари Али ибн Абу Толибни Ибн Аббосга: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хайбар куни аёллар мутъасидан ва хонаки эшак гўштларини ейишдан ман қилганлар”, деб айтганларини эшитдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио