Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Мадина ёмонларни кўчириб юбориши

487 (1381) 3339. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларга бир замон келур. Унда киши амакиваччасини ва яқинларини: «Фароғатга келинглар! Фароғатга келинглар!» деб чақирур. ҳолбуки, Мадина улар учун яхшидир. Агар улар билсалар. Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, улардан бирортаси ундан безиб чиққан бўлса, албатта, Аллоҳ унинг ўрнига у ерга ундан яхшини киритади. Огоҳ бўлинглар! Албатта, Мадина худди босқон каби ифлосни чиқариб туради. Токи Мадина ўз ёмонларини худди босқон темирнинг зангини кўчирганидек кўчирмагунича қиёмат қоим бўлмас», дедилар».

488 (1382) 3340. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Шаҳарларни ейдиган шаҳарда туришга амр қилиндим. Уни Ясриб дейдилар. У Мадинадир. У (ёмон) одамларни худди босқон темирнинг кирини сургун қилгандек, сургун қилади», дедилар».

000 (000) 3341. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат: "Темир" сўзи зикр қилинмаган.

489 (1383) 3342. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилди. Аъробийга беморлик етиб қолди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Мени байъатдан бўшатинг», деди. У зот бош тортдилар. Сўнгра яна келиб: «Мени байъатдан бўшатинг», деди. У зот бош тортдилар. Сўнгра яна келиб: «Мени байъатдан бўшатинг», деди. У зот бош тортдилар.  Сўнг аъробий чиқиб кетди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мадина худди босқонга ўхшайди. У зангини кўчириб ва яхшисини мусаффо қилиб туради», дедилар».

490 (1384) 3343. Зайд ибн Собитдан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Тайба яъни, Мадина худди босқонга ўхшайди. У зангини кўчириб ва яхшисини мусаффо қилиб туради», дедилар».

491 (1385) 3344. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ таоло Мадинани Тоба деб номлаган», дедилар».
(Изоҳ: «Тоба» – «яхши», «покиза», «хушрўй» каби бир-бирига яқин маъноларни ўзида мужассам қилади).


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио