485 (1379) 3337. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мадинанинг йўлларида фаришталар бор. Унга ўлат ҳам, Дажжол ҳам кира олмайди», дедилар».
486 (1380) 3338. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Масиҳ Дажжол машриқ томондан келади. Мадинага киришни кўзлаган бўлади. У Уҳуднинг орқасига тушади. Сўнг фаришталар унинг юзини Шом томон буриб қўядилар. Ўша ёқда у ҳалок бўлади», дейилган».
|