Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Мадинада яшашга тарғиб ва уни бошпана тутиб яшашда сабр қилиш

475 (1374) 3323. Яҳё ибн Абу Исҳоқ ал-Маҳрийнинг мавлоси Абу Саиддан ривоят қилади:
"Буларга Мадинада қийинчилик ва машаққат етиб қолди. Бу киши Абу Саид ал-Худрийнинг ҳузурига келиб: "Мен бола-чақаси кўп одамман. Бизларга қийинчилик етди. Мен аҳли-аёлимни олиб, баъзи қишлоқларга кўчиб ўтишни хоҳлайман", дедилар. Шунда Абу Саид: "Ундай қилма! Мадинани лозим тут. Бизлар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга (сафарга) чиқиб, ҳатто Усфонга келдик. У ерда бир неча кеча қолдилар. Одамлар: "Аллоҳга қасам! Бизлар бу ерда бефойда турибмиз. Аҳлияларимиз ортимизда қолишган. Бизлар улардан хотиржам эмасмиз", дейишди. Бу эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб қолди. Бу менга етган гапларингиз нимаси? (Бу ерда У билан қасам ичаман, дедиларми? Ёки Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, дедиларми? Билмайман). Агар хоҳласаларингиз туямга буюраман у ҳам юради. Сўнгра унга ип боғламайман. Ҳатто Мадинага келади", деб яна: «Эй Аллоҳим! Албатта, Иброҳим Маккани ҳаром қилди ва уни ҳарамга айлантирди. Албатта, мен Мадинани ҳаром қилиб, уни ҳарамга айлантирдим. Унинг икки тоғи орасида қон тўкилмайди. Унда қитол учун силоҳ кўтарилмайди. Унда дарахт алафдан бошқа нарса учун кесилмайди. Эй Аллоҳим! Бизга шаҳримизни баракали қилгин. Эй Аллоҳим! Бизга соъимизни баракали қилгин. Эй Аллоҳим! Бизга муддимизни баракали қилгин. Эй Аллоҳим! Бизга соъимизни баракали қилгин. Эй Аллоҳим! Бизга муддимизни баракали қилгин. Эй Аллоҳим! Бизга шаҳримизни баракали қилгин. Эй Аллоҳим! Бир барака ила икки барака қилгин. Жоним Унинг қўлида бўлган Зот Аллоҳга қасамки, Мадинада бирор йўлак ёки йўл бўлса то келингунича уни икки фаришта қўриқлаб туради", деб, сўнгра одамларга: "Жўнайверинглар", дедилар.
Бизлар йўлга тушиб ҳатто Мадинага келдик. Ичишимиз ёки ичилиши лозим бўлган нарсага қасамки, Мадинага кириб, юкларимизни қўйгач бизга Баний Абдуллоҳ ал-Ғатафон ҳужум қилди. Бундан олдин бирор нарса ҳужум қилмаган эди", дедилар

476 (000) 3324. Абу Саид ал-Худрийдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Аллоҳим! Бизга соъимиз ва муддимизни баракали қилгин. Бир барака ила икки барака қилгин", дедилар".

000 (000) 3325. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

477 (000) 3326. Абу Саиднинг озод қилган қуллари ал-Маҳрийдан ривоят қилинади:
"Бу киши Абу Саил ал-Худрийнинг ҳузурлари (машҳур фитна бўлмиш) ҳарра кечаси келиб, Мадинадан кўчиб кетиш хусусида маслаҳатлашдилар. Чунки бу кишининг аҳли-аёллари кўп бўлиб, у ерда нархлар қиммат бўлиб кетган эди. Ва яна Мадинадаги машаққат-у, қийинчиликка сабр қолмаганини хабар қилдилар. Шунда Абу Саид: "Ҳолингга вой бўлсин. Мен сенга буни буюрмайман. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни: «Ким унинг (Мадинанинг) шиддатига ва қийинчилигига сабр қилса, қиёмат куни мен унга агар мусулмон бўлса шафоатчи ёки гувоҳ бўлурман», деганларини эшитганман», дедилар".

478 (000) 3327. Абдурроҳман оталари Абу Саиддан ривоят қиладилар:
"Оталари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
"Албатта мен Мадинанинг икки ҳарраси орасини ҳарам қиламан худди Иброҳим алайҳиссалом Маккани ҳарам қилганларидек", деганларини", эшитдилар.
Абу Саид: "Бизлардан бирортамиз қўлида қуш бўлса уни қўлидан бўшатиб сўнгра қўйиб юборар эди", дедилар.

479 (1375) 3328. Саҳл ибн Ҳунайфдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллари билан Мадинага ишора қилиб: "Бу ҳарам омонликдир", деганлар".

480 (1376) 3329. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Биз Мадинага келганимизда у вабо ери эди. Абу Бакр ва Билол бемор бўлиб қолишди. Қачонки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларини бемор бўлишганини кўргач:
«Эй Аллоҳим! Бизга худди Маккага бўлган муҳаббатимиз каби ёки ундан ҳам шиддатлироқ қилиб Мадинани маҳбуб қилгин.
Эй Аллоҳим! Уни (Мадинани) биз учун сиҳҳат маскани қилгин. Бизнинг соъимизни ва муддимизни баракали қилгин. Унинг иситмасини Жуҳфага кўчиргин», дедилар».

000 (000) 3330. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

481 (1377) 3331. Ибн Умардан ривоят қилинади:
"Бу зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни: «Ким унинг (Мадинанинг) шиддатига ва қийинчилигига сабр қилса, қиёмат куни мен унга шафоатчи ёки гувоҳ бўлурман», деганларини эшитдим», дедилар".

482 (000) 3332. Зубайрнинг озод қилган қуллари Юҳаннасдан ривоят қилинади:
Бу киши фитна вақтида Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ҳузурларида ўтиргандилар, у кишининг озод қилган чўриси келиб, у зотга салом берди-да: «Эй Абу Абдурроҳман! Мен чиқишни хоҳламоқдаман. Замон мен учун шиддатлашди», деди.
У зот: «Ўтиргин, эси йўқ! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким унинг (Мадинанинг) шиддатига ва қийинчилигига сабр қилса, қиёмат куни мен унга гувоҳ ёки шафоатчи бўлурман», деганларини эшитганман», дедилар.

483 (000) 3333. Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинади:
"Бу зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни: «Ким унинг (Мадинанинг) шиддатига ва қийинчилигига сабр қилса, қиёмат куни мен унга шафоатчи ёки гувоҳ бўлурман», деганларини эшитдим», дедилар".

484 (1378) 3334. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Умматимдан бирор киши унинг (Мадинанинг) шиддатига ва қийинчилигига сабр қилса, қиёмат куни мен унга шафоатчи ёки гувоҳ бўлурман», дедилар".

000 (000) 3335. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио