Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Мадийнанинг фазилати, набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг у ерга барака тилаб қилган дуолари, у ерда ҳаром қилинганларнинг баёни ва у ерда овлаш, дарахтини кесиш ҳаромлиги ҳамда ҳарам ҳудудининг баёни

454 (1360) 3300. Аббод ибн Тамиймнинг амакилари Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Осим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Иброҳим Маккани ҳарам қилди ва унинг аҳлини дуо қилди. Албатта, мен Мадинани худди Иброҳим Маккани ҳарам қилганидек ҳарам қилдим ва унинг соъига ва муддига худди Иброҳим Макка аҳлига дуо қилганидек дуо қилдим», дедилар».

455 (000) 3301. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

456 (1361) 3302. Рофеъ ибн Худайждан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Албатта Иброҳим алайҳиссалом Маккани ҳарам қилдилар. Мен эса Мадинанинг икки ҳарраси орасини ҳарам қиламан", деганлар.
(Изоҳ: ҳарра – Мадинада машҳур бўлган қора тошли икки минтақа).

457 (000) 3303. Нофеъ ибн Жубайрдан ривоят қилинади:
"Марвон ибн Ҳакам одамларга хутба ўқиди. У Макка ва у ернинг аҳли ҳамда ҳурматини зикр қилди. Аммо Мадина ва у ернинг аҳли ҳамда ҳурматини зикр қилмади. Шунда Рофеъ ибн Худайж нидо қилиб: "Нима учун Макка ва у ернинг аҳли ҳамда ҳурматини зикр қилмоқдасан-у, аммо Мадина ва у ернинг аҳли ҳамда ҳурматини зикр қилмаяпганингни эшитмоқдаман. Батаҳқиқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинанинг икки ҳарраси орасини ҳарам қилдилар. Бу нарса бизда Хувлоний терисига битилгандир. Агар хоҳласангиз уни ўқиб бераман", деди. Шунда Марвон жим бўлди. Сўнгра: "Ундан баъзиларини эшитганман", деди.

458 (1362) 3304. Жобирдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: « Албатта Иброҳим алайҳиссалом Маккани ҳарам қилдилар. Мен эса Мадинанинг икки ҳарраси орасини ҳарам қилдим. Шохли дарахтини кесилмайди ва ови овланмайди», дедилар.

459 (1363) 3305. Омир ибн Саъд оталаридан ривоят қиладилар:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта мен Мадинанинг икки ҳарраси орасида шохли дарахтни кесиш ва овни овламоқни ҳаром қиламан. Агар билсалар улар учун Мадина яхшидир. Бирор киши рағбат қилган ҳолда уни тарк қилмайди. Мабодо тарк қилиб қолса Аллоҳ ундан яхшисини алиштириб беради. «Ким унинг (Мадинанинг) шиддатига ва қийинчилигига сабр қилса, қиёмат куни мен унга гувоҳ ёки шафоатчи бўлурман», дедилар.

460 (000) 3306. Омир ибн Саъд ибн Абу Ваққос оталаридан юқоридаги ҳадис каби ривоят қилиб, унинг давомида:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:"Бирор киши Мадина аҳлига ёмонликни хоҳласа Аллоҳ уни оловда худди қўрғошинни эритганидек эритиб юборади. Ёки тузни сувда эритганидек эритиб юборади", дедилар.

461 (1364) 3307. 1599. Омир ибн Саъддан ривоят қилинади:
"Саъд (ибн Абу Ваққос) Ақиқдаги қасрига улов миниб кетаётган эди. Бир қулнинг дарахт кесаётганини ёки синдираётганини кўриб қолди ва унинг кийимини ечиб олди. Бас, қулнинг аҳли келиб ундан ғуломдан олган нарсаларни қайтариб беришни сўрашди. Шунда у: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ўлжа қилиб берган нарсани қайтариб беришимдан Аллоҳ сақласин!» деди ва уларга қайтариб беришдан бош торт­ди».

462 (1365) 3308. Анас ибн Молик айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Толҳага: "Хизматкор болаларингдан бирортасини мени хизматимга олиб кел", дедилар. Абу Толҳа мен билан бирга йўлга чиқиб, орқамга мингашиб олгандилар. Ҳар гал тушганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хизмат қилар эдим. Сўнгра уҳуд тоғи олдларидан сиққанида менга юзланиб: «Албатта, Уҳуд бизга муҳаббат қилган ва биз унга муҳаббат қилган тоғдир», дедилар».
Қачонки Мадинага келгач: "Албатта мен Иброҳим алайҳиссалом Маккани ҳарам қилгани каби мен ҳам Мадинанинг икки тоғи орасини ҳарам қиламан. Аллоҳим уларнинг мудди ва соъига барака бергин", дедилар.

000 (000) 3309. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган. Фақат: "Мен эса Мадинанинг икки ҳарраси орасини ҳарам қиламан", деган сўзлари зиёда қилинган.

463 (1366) 3310. Осим айтдилар:
Мен Анас ибн Моликка: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинани ҳарам қилдиларми?" десам у: "Ҳа, у билан ана буни орасини ҳарам қилдилар. Ким унда бир бидъат пайдо қилса ёки бидъатчига жой берса, деб мана бу шиддатли сўзни айтдилар. "Ким унда бир бидъат пайдо қилса ёки бидъатчига жой берса унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлсин. Қиёмат куни Аллоҳ ундан нафлни ҳам, фарзни ҳам қабул қилмайди".

464 (000) 3311. Осим ал-Аҳвалдан ривоят қилинади:
Анасдан: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинани ҳарам қилганларми?" десам, у зот: "Ҳа, у ҳарамдир. Унинг ўт-ўлани юлинмайди. Ким ана шундай қилса унинг учун Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва одамларнинг барчасини лаънати бўлсин", дедилар.

465 (1368) 3312. Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Аллоҳим! Уларга ўлчовларида баракали қилгин. Уларнинг соъини баракали қилгин ва уларнинг муддини баракали қилгин", дедилар.

466 (1369) 3313. Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Аллоҳим! Мадинада Маккага берган баракангдан икки ҳисса кўп қилгин», дейилган.

467 (1370) 3314. Иброҳим ат-Таймий оталаридан ривоят қиладилар:
"Али ибн Абу Толиб: «Ким бизда Китоб ва ушбу саҳифадан бошқа нарса бору уни ўқишимизни гумон қилса, батаҳқиқ, ёлғон айтибди. Унда туя тишлари ва жароҳат етганда тўланадиган нарсалар ҳақида гап бор. Унда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мадинанинг ҳарами Айр билан Савр орасидадир. Ким унда бир бидъат пайдо қилса ёки бидъатчига жой берса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлсин. Қиёмат куни Аллоҳ ундан нафлни ҳам, фарзни ҳам қабул қилмайди. Мусулмонларнинг зиммаси бирдир. Уни уларнинг энг пасти ҳам бериши мумкин. Ким отасидан бошқанинг насабини даъво қилса ёки ўз маволийларидан бошқага нисбат берилса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлсин. Қиёмат куни Аллоҳ ундан нафлни ҳам, фарзни ҳам қабул қилмайди», дейилган".
(Шарҳ: Айр – Мадинаи мунавваранинг жанубидаги тоғнинг номи. Савр Мадинаи мунавваранинг шимолидаги тоғнинг номи. Бу тоғлар ҳарами маданийнинг жануб ва шимол томондаги чегараларидир).

468 (000) 3315. Абу Муовия ҳам юқоридаги каби ривоят қилиб, унга: "Ким мусулмонга берган аҳдини бузса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлсин. Қиёмат куни ундан нафл ҳам, фарз ҳам қабул қилинмас" сўзини зиёда қилганлар.
Аммо "Ким отасидан бошқанинг насабини даъво қилса", сўзи йўқ.
Вакеънинг ривоятларида: "Қиёмат куни" зикри келмаган.

000 (000) 3316. Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган.

469 (1371) 3317. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мадина ҳарамдир. Ким унда бир бидъат пайдо қилса ёки бидъатчига жой берса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлсин. Қиёмат куни Аллоҳ ундан нафлни ҳам, фарзни ҳам қабул қилмайди.

470 (000) 3318. Аъмашдан ҳам ушбу санад билан ривоят қилиниб, унда "Қиёмат куни" сўзи айтилмаган. Ва: "Мусулмонларнинг зиммаси бирдир. Уни уларнинг энг пасти ҳам бериши мумкин. Ким мусулмонга берган аҳдини бузса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлсин. Қиёмат куни ундан нафл ҳам, фарз ҳам қабул қилинмас" сўзи зиёда қилинган.

471 (1372) 3319. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бу зот: «Агар мен Мадинада кийикларни ўтлаб юрганини кўриб қолсам, уларни чўчитмайман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ҳарра ораси ҳарамдир», дедилар.

472 (000) 3320. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинанинг икки ҳарраси орасини ҳарам қилдилар.
"Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: "Агар мен унинг икки ҳарраси орасида кийикларни кўриб қолсам, уларни чўчитмайман", деб, Мадинанинг атрофидан ўн икки милни қўриқхона қилдилар".

473 (1373) 3321. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Агар одамлар мевани аввал пишганини кўришса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига олиб келишар эди. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қўлларига олсалар: "Эй Аллоҳим! Бизга мевамизни баракали қилгин. Бизга шаҳримизни баракали қилгин. Бизга соъимизни баракали қилгин. Бизга муддимизни баракали қилгин. Эй Аллоҳим! Албатта Иброҳим Қулинг, Халилинг ва Набиййингдир. Мен ҳам қулинг ва набиййингман. Албатта Иброҳим Макка учун дуо қилди. Мен эса худди Маккага дуо қилганлари каби Мадина учун у каби дуо қилдим", деб, сўнгра энг кичкина болани чақирардиларда, унга ўша мевани берардилар.

474 (000) 3322. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига биринчи пишган мева олиб келинса: "Эй Аллоҳим! Бизга шаҳримизни, мевамизни, муддимизни, соъимизни баракали қилгин. Ва барака устига барака бергин", деб, сўнгра келган ёш болалардан энг кичкинасига берардилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио