Саҳиҳи Муслим

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Маккага эҳромсиз кириш жоизлиги

450 (1357) 3295. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фатҳ йили Маккага бошларида дубулға билан кирдилар. У зот уни ечган чоғларида бир киши келиб: «Ибн Хотал Каъбанинг пўшишига осилиб турибди», деди.
«Уни қатл қилинглар!» дедилар».
Молик: «Хўп бўлади», дедилар».

(Изоҳ: Бу ривоятдан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккани фатҳ қилганларида у ерга эҳромсиз – бошларига дубулға кийган ҳолларида кирганлари маълум бўлади. Умуман, фатҳ куни саҳобалардан бирорталари ҳам эҳром киймаганлар. Жанг эҳтимоли катта бўлгани сабабли шундай қилинган.
Ривоятда номи айтилаётган Ибн Хотал жоҳилият пайтида Абдул Уззо деб аталар эди. У мусулмон бўл­­гач, исмини «Абдуллоҳ» деб ўзгартирган эди. Аммо кейинроқ у муртад бўлиб, Исломдан чиқди. Ўзининг ходими бўлган мусулмон одамни қатл қилди. Энг ёмони у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳажв қиларди. Шунинг учун ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга Ибн Хотални қатл қилиш ҳақида амр берган эдилар. Бу муртад эса тирик қолишни умид қилиб, Каъбанинг пўшишига осилиб олди. Буни кўрган саҳобалардан Назла ибн Убайд келиб:
«Ибн Хотал Каъбанинг пўшишига осилиб турибди», деди».
Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уни қатл қилинглар!» дедилар».
Ибн Хотални қатл қилишда Назла ибн Убайд розияллоҳу анҳуга Саъид ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу ёрдам берган. Мана шу ҳадиси шарифни далил қилиб, Шофеъий мазҳаби ҳарамда жиноятчини жазоласа бўлади, дейдилар.
Аммо ҳанафий мазҳабидагилар бу ҳодиса Пай­ғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳарами Шариф ҳалол қилинган соатда бўлган, бошқа вақтда у ерда жиноятчини жазолаб бўлмайди, дейдилар).

451 (1358) 3296. Жобир ибн Абдуллоҳ ал-Ансорийдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага (Макка фатҳи куни) бошларида қора салла ила эҳромсиз кирдилар».
(Изоҳ: Шофеъий мазҳаби бу ҳадисни далил қилиб, Маккага эҳромсиз кирса бўлади, деган.
Бошқа уч мазҳаб, жумладан, ҳанафий маз­ҳаби ҳарами Шарифга эҳром билан кириш вожиб, Байтуллоҳ ибодат учун халқ қилинган, дейишади).

000 (000) 3297. Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка фатҳи куни бошларида қора салла ила кирдилар».

452 (1359) 3298. Жаъфар ибн Амр ибн Ҳурайс оталаридан ривоят қиладилар:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга хутба ўқидилар. Ўшанда устларида қора салла бор эди".

453 (000) 3299. Жаъфар ибн Амр ибн Ҳурайс оталаридан эшитдилар. Оталари:
"Гўёки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни минбар устида кўриб тургандекман. Бошларида қора салла бўлиб, икки учини икки кураклари орасидан тушириб олган эдилар".
Абу Бакр: "Минбар устида", деган сўзни айтмадилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио